Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.39K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
⚡️2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш бўйича асосий чора-тадбирлар

———————————-

⚡️План практических действий по восстановлению экономического роста и продолжению системных структурных реформ в Республике Узбекистан на 2020-2021 годы

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳукумат қарори (540-сон, 04.09.2020 й.) билан:

• Улуғбек Ботирович Азизов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори этиб;

• Нодир Кадирович Хайдаров Тошкент давлат стоматология институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси қандай ҳисоботларни амалга оширади?

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага,
5 сентябрь соат 12:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида

✔️ "Пахта мавсумига тайёргарлик, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Иштирокчилар:
🎙Баҳодир Умрзоқов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари

🎙Бахтиёр Маҳмадалиев — Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Валютани тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотлар

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани.

Статистика маълумотларини холис ва шаффофлигини таъминлаш бўйича аниқ қандай меҳанизм бор? Охирги пайтларгача камбағаллик билан боғлик статистика ҳам Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинди. Нима учун шундай маълумотлар очиқ эълон қилинмайди?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 5 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Наргиза Нуруллаева – штаб аъзоси

📣 Пахта мавсумига тайёргарлик, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида (матбуот анжумани)

🕙 12:00

🎙Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

🎙Касаба уюшмалари федерацияси

📣 Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 14:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева – матбуот котиби

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 5 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Наргиза Нуруллаева – член штаба

📣О подготовке к хлопковому сезону, мерах по предотвращению принудительного труда (пресс-конференция)

🕙 12:00

🎙Министерство занятости и трудовых отношений

🎙Федерация Профсоюзов Узбекистана

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 14:00 Министерство юстиции

Спикер: Севара Уринбаева – пресс-секретарь

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муҳим мурожаат ва саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус билан оғриб тузалган беморлар ҳам вакцина олишлари зарурми?

🔬Баъзи илмий текширувларга кўра, коронавирус билан оғриб тузалган беморлар вакцина олиши ШАРТ ЭМАС.

🔎Касалликдан соғайган беморлар қонида антитаначалар мавжудлигини текшириш лозим.

🌀Агар COVID-19 га қарши антитаначалар мавжуд бўлса, у ҳолда вакцинация ўтказиш зарур бўлмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабга бориш учун болаларни гриппга қарши эмлаш мажбурийми? Рад этган болаларнинг 1-синфга бормаслиги ростми?

❗️Биз оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Кўпинча нохуш оқибатлар асосан болаларда, ёши катта ва суст иммунитет эгалари орасида кузатилади.

💉Бундай ҳолларда гриппга чалинмасликнинг энг самарали усули бу касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.

👩‍⚕️Шифокор кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда болага вакцина олиш ёки олмасликни баҳолайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўқитувчиман, 12 йилдан буён бронхиал астма билан оғрийман. Мактаблар анъанавий тарзда ишласа вирус юқтириб олсам касаллик оғир кечмайдими?

🔸Тўғри, бронхиал астмада коронавирус инфекцияси билан касалланиш хавфи юкори. Бу касаллик фонида коронавирус инфекцияни ўрта-оғир ва оғир кечишини ҳеч ким инкор килмайди.

🚧Сиз раҳбариятга мурожаат қилган ҳолда фаолиятингизни масофадан туриб давом эттиришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Covid-19 билан касалланиб 18 кун даволандим. Ушбу кунлар учун касаллик варақасини қайси муассасадан оламан?

👩‍⚕️Ушбу ҳолатда сиз яшаш жойингизга қарашли поликлиникадаги УАШга мурожаат қиласиз ва у сизга касаллик варақасини очиб беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Вирусни антитаначалар йўқ қилиши учун қанча вақт керак?

🦠Болалар катталарга нисбатан янги инфекция билан камроқ ва енгил ўтказадилар. Кўп холларда катталар ҳам симптомсиз вирус ташувчи бўлиб қолмоқда.

🧬 Чет эл олимлари 30 минтадан ортиқ коронавирус тестидан ўтган бемор клиникасини таҳлил қилишган. Тадқиқотда вирусли юк барча беморлар орасида тақсимланганлиги аниқланган.

Текширувларда симптомли ва симптомсиз беморлар организимида деярли бир хил миқдоридаги вирус зарралари аниқланди. Бу эса вируснинг симптомсиз ташувчи эканлигини исботлайди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муҳим мурожаат ва саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Вирус блокаторлари қай даражада вирусдан ҳимоялайди?

🇯🇵Вирус блокаторлари бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейджлар хисобланади.

🌀Яратувчилар тасдиқлашича блокатордаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди.

⛔️Аммо бу бейджиклар одамлар атрофидаги ҳавони ҳақиқатдан ҳам зарарсизлантириши тўғрисида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қизил худудлардан учиб келучилар рейсдан аввал ПЦР таҳлили топшириши зарурийми? Натижа манфий бўлса қай тарзда ўзини яккалаш чораси кўрилади?

🔴Ўзбекистонга эпидемиологик нохуш “қизил рейс”лар билан қайтганлар 14 кун давомида махсус муассасаларга жойлаштирилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Туркиядан танишим Ўзбекистонга келяпти. Коронавирусга тест мажбурий тарзда аэропортда олинадими ёки хусусий клиникаларга мурожаат қилиш мумкинми?

⚡️Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркия давлатларидан доимий рейслар билан келувчи йўловчиларда манфий натижали COVID-19 тести маълумотномаси бўлган тақдирда, тана ҳароратини ўлчаш ва 14 кунлик ўз ўзини яккалаш тўғрисидаги анкетани тўлдирилиши лозим:

🔹 Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – доимий яшаш жойи бўйича;

🔹Чет эл фуқаролари учун – Ўзбекистондаги вақтинчалик рўйхатдан ўтиш жойи бўйича;

🛬Парвоз жараёнида тана ҳарорати кўтарилган ёки бошқа симптомлар кузатилган пассажирлар "Тошкент" аэропортида текширувдан ўтказилади.

🏥ПЦР тести мусбат чиққан йўловчилар даволаш мақсадида шифохонага ётқизилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Сурхондарё вилоятидаги шифокорлар корононавирусни даволаш бўйича махсус курсларда ўқитилганми? Беморларга кучли антибиотик Цефтриаксон, сульбактам ёки бактамед, бактозан тавсия этишмоқда? Бу тўғрими?

💊Антибиотик дори воситалар беморларга ўткир ва сурункали инфекциялар авж олганда тайинланади.

Бу антибиотиклар юқори даражадаги цефалоспорин гуруҳига кирувчи дори воситалар ҳисобланади.

🔺Даволаш жараёнида антибактериал дори воситаларини алмаштиришга сабаб – муайян бемордаги қўзғатувчи тўғрисида маълумотнинг йўқлиги бўлиб, шу сабабдан бошланғич эмпирик даво тавсия этилади.

☝️Бундан ташқари, бемор ёшини ҳисобга олган ҳолда қўзғатувчини аниқлаш, касаллик клиникаси, дори воситаларга сезгирлиги, зарарланиш шароити ҳам антибиотикларни алмаштиришга сабаб бўлиши мумкин.

🔰Бугунги кунда барча республика шифоркорлари COVID-19 малака ошириш курсларида ўқитилган ва клиник тавсияномалардан хабарлари бор.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм бўлади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг атрофида даромад олишлари мумкин.

“Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.

Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз”, - деди Баҳодир Умрзоқов.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
❗️Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқмайди.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Бу йилги пахта мавсумида меҳнат қонунчилигига, Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан билдирилган тавсияларга қатъий амал қилинади, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди.

Ўтган йиллари мажбурий ва болалар меҳнати билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бироқ бу йил бунга жиддий қараймиз.

Пахта теримига ишчилар шартнома асосида, кўнгилли равишда жалб қилинади. Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқарилмайди», — деди Умрзоқов.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева долзарб саволларга жавоб берди.

Кўчмас мулкимга кадастр паспортини олмоқчи эдим. Яқинда кадастр паспортини бериш бўйича янги тартиб жорий этилди деб эшитдим. Бу бўйича қаерга мурожаат қилсам бўлади ва кадастр паспорти неча кунда тайёр бўлади?

✍️ Жорий йилнинг 2 сентябрь куни “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📑 Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

🕰 Кадастр паспортини тайёрлаш кучмас мулкни турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔹 кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹 якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кўчмас мулкимга кадастр паспортини олмоқчи эдим. Яқинда кадастр паспортини бериш бўйича янги тартиб жорий этилди деб эшитдим. Бу бўйича қаерга мурожаат қилсам бўлади ва кадастр паспорти нечи кунда тайёр бўлади?

📎 “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш кучмас мулкни турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔹кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат босқичини имтиёзли тугатларга магистратура босқичига кириш учун қандай енгиликлар бор?

❗️“Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасини олмоқчиман. Аукционда иштирок этишим учун қандай шартлар мавжуд?

📎 Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарорига кўра аукционда иштирок этиш учун жисмоний ёки юридик шахслар оператор веб-порталида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

❗️Ариза тақдим этишдан аввал жисмоний ва юридик шахслар:
🔹инвестиция мажбуриятлари шартномаси билан танишиши ва унинг шартларини қабул қилиши;
🔹лот ҳақидаги маълумотлар (ҳужжатлар) билан танишиши;
🔹шахсий ҳисобрақамини ўзи танлаган лотнинг закалат пули (закалат пули унинг бошланғич нархининг 20 фоизи миқдорида белгиланади) миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлдириши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен темир дафтарга киритилганман ва шу бир фарзандим учун бола пули оламан. Қўшимча равишда 500 минг сўмни ҳам олишимиз мумкинми?

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори кўра, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

🔹моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
🔹боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
🔹ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
🔹Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди

〰️〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукционда ютиб олинган ер участкасининг қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

📎Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарорга кўра аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, лот қийматини тўлиқ тўлаши лозим.

❗️Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ортиқ бўлса, аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш банк кунидан кечиктирмасдан, аукцион давомида белгиланган нархнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўловини киритиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ижтимоий тармоқларда гуруҳ назоратчиси парта тагига нимадир қўйиб кетгани акс этган видео кенг тарқалмоқда ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. ДТМ ушбу видеога ўз муносабатини билдирди.

Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик ҳолати мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатни бошқа камерадан олинган видеосини кўриб, бунга ўзингизга баҳо беришингиз мумкин.

❗️Гуруҳ назоратчиси парта тагига телефон ёки шу каби бирор қурилма эмас, балки тиббий ниқобни қўйган холос.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Алишер Султанов Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси лавозимига сайланди

Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Сенат Раиси: “Сардоба” сув омборида юз берган ҳалокат бутун халқимизни ташвишга солди

5 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда “Сардоба” сув омборидаги техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга урғу берди.

Албатта, “Сардоба сув омбори”да юзага келган ҳолат сабаблари, керак бўлса, сабабчилари аниқланади ва қонуний баҳо берилади. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Бироқ ҳаёт давом этмоқда, ҳозир жабрланган аҳолини қўллаб-қувватлаш, одамларни рози қилишга кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

Сенат томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Одамлар билан бевосита мулоқот қилиш асносида қатор муаммолар аниқланди. Уларнинг кўплари жойида ҳал этилди.

Хусусан, Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар учун ажратилган маблағлар ундириб берилди.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бугун АОКА ҳузуридаги штабда “Меҳнат шароитлари: пахта мавсумига тайёргарлик, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар”га бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди.

❗️Унда журналистлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

‼️Маҳалла қўмиталари вакиллари аҳоли вакилларини пахта теримига жалб қилиш учун ёрдам пулига боғлаб қўяётган экан. Теримга чиқсанг ёрдам пулини берамиз, чиқмасанг узиб қўямиз деб мажбурлаётган ҳолатлар бор экан.
Болаларнинг ота-онасига ёрдам бериши бола меҳнатидан мажбурий тарзда фойдаланиш деб баҳоланади. Бу тўғрисида ота-оналарнинг кўпчилиги хабардор эмас. Ушбу ҳолат етарлича ёритиб берилмаяпти.
Пахта терими мавсумида пандемияни бўйича ишчилар хавфсизлигини ким назорат қилади?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official