Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️ Република махсус комиссиясининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати

Муҳтарам Ватандошлар!

Авваламбор, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклаймиз.
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг янги, очиқ, демократик ва инсонпарвар қиёфаси яратилмоқда. Жонажон халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли яшаши учун амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг таъсирини ҳар бир юртдошимиз ўзи ва оиласи мисолида кўриб, сезиб турибди.

Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлганидек, ҳаёт ҳам турли синов ва қийинчиликлардан иборат. Буни бутун ер юзи аҳолисини жиддий ташвишга солаётган хавф – пандемия мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бизга ҳам, афсуски, бу синов етиб келди. Кутилмаганда ҳаёт тарзимизни, одатларимизни, бир маромда кетаётган жараёнларни ўзгартиришимизга, янги талаб ва шартлар асосида яшашга ўрганишимизга тўғри келди.

Беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чораларни кўриб келмоқдамиз.

🦠 Кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳамда тиббиёт ҳодимларининг фидокорона хизматлари натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда коронавирус юқтирган жами 40 мингдан ошиқ фуқароларимизнинг қарийиб 38 мингга яқини ёки 93 фоизи соғайди, 2700 дан зиёд беморни даволаш ва оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

👨‍🔬 Вазият айниқса Тошкент шаҳрида ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилгани ўзининг яхши самарасини берди.

Мазкур йўналишда амалга ошираётган шу ва бошқа чора-тадбирларимиз яқин кунларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтишимизга, қаттиқ ишонамиз.

Касаллик тарқалишининг суръатини пасайтириш ва жараённи жиловлаб туришда оммавий тадбирлар ва турли маросимлардан воз кечишнинг аҳамияти катта эканини бугун яхши англаб етдик. Халқимиз саломатлиги ҳар нарсадан устун туришини, инсон ҳаёти энг олий қадрият эканини ҳам пандемия даври бизга яна бир бор эслатди, кўрсатди.

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги қатор байрамлар ва оммавий тадбирлар ўтказишни вақтинча тўхтатганимиздан барчангиз хабардорсиз.

Мана, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёми ҳам яқинлашиб келяпти. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, пандемия шароитида мазкур буюк санани нишонлаш тартибини келишиб олиш учун соғлиқни сақлаш тизмининг вакиллари билан маслаҳат қилдик. Албатта, бунда ҳам асосий вазифа – халқимиз саломатлигини асраш нуқтаи назариданмасалага ёндашилди.

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.
Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да синовли бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши тез орада аён бўлади.

Ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

Шу боис, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва вазирларга доимий равишда вазиятни таҳлил қилиб, COVID-19 тарқалишини қатъий чеклаш, беморларни самарали даволаш ва эҳтиёжмандларга ёрдам бериш бўйича барча чораларни кўриб бориш топширилади.

Тўлиқ матн

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Доставка» хизмати билан шуғулланиш учун лицензия талаб этилмайдими?

Мактабдан ташқари фаолият билан шуғулланиш учун рухсатнома олиш бўйича янги тартиб чиқибди. У қандай тартиб?

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланиши ҳақида эшитдим. Шу бўйича қаерга мурожаат қилиш керак?

〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингда саволларга жавоб қайтарилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Ходимларга санаторияда даволанишлари учун ишхонадан йўлланма бериладими?

📝 Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.

☑️ Касаба уюшмаси қўмитаси тузилмаган жойларда иш берувчининг ишончномасига асосан бирлашма томонидан йўлланма ажратилиши керак.

🔹Санатория йўлланмасини
олган ходим 2 йилда 1 маротаба мазкур санаторияда 12 кун даволанади ва кўрсатилган муддатдан 1 кун ҳам кечикмасдан бориши шарт.

🚫 Санатория йўлланмасини олган ходим ўрнига бошқа шахс бориши ёки бир йўлланма учун 2 киши даволаниши мумкин эмас.

💵 Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар:

100 фоизгача — бепул;
90 фоизгача 3 қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қонунчиликда кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди?

🔰 Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра, қуйидаги шахсларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди:

▫️ҳомиладор аёллар;

▫️3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

▫️корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

▫️ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;

▫️ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ходим байрам кунлари иш берувчи томонидан ишга жалб қилиниши мумкинми?

Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш МАН ЭТИЛАДИ.

🔸Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳолларда, яъни жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

💰Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

〰️〰️〰️〰️
Шартнома муддати тугагандан сўнг ҳам ходим ишлашда давом этса, шартномада кўрсатилган муддат бузилган ҳисобланмайдими?

🚫 Меҳнат кодексининг 105-моддасига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади.

🔰 Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган, деб ҳисобланади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
Машина бензини учун компенсация кимларга берилади ва уни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

⚡️Қуйидаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:

✔️ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

✔️ уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

✔️ меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;

✔️ I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

💵 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори — 75 000 сўм.

📢 Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга мурожаат қилиш ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиш керак бўлади:

🔹ариза;

🔹паспорт нусхаси;

🔹имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

🔹тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

🔹автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;

🔹ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ижтимоий ҳимоя ягона реестр-ахборот тизими бутун республика бўйича шакллантирилиши бошланганми? Шу реестрга киритилиши лозим бўлган инсонлар ёки оилалар рўйхатини тузиш қайси ташкилот зиммасида?

🗂 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

🔎 Ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ бўйича шўъбаси орқали амалга оширилади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда аҳолидан тушган долзарб саволларга жавоб қайтарилди.

Нима учун республикамизда соғайганлар сони кўпайган бўлсада ҳамон чет элдан мутахассислар келиши давом этмоқда? Бизнинг тизим ва тиббиёт ҳодимларимиз ўз ишларини уддалай олмаяптими? Ҳозирда адашмасам, Германия, Хитой, Россия ва Туркия мутахассислари юртимизда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

ЖССТ коронавирусдан тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Кимларда ушбу ҳолатлар кузатилиши мумкин?

🦠 Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар изланишлар давом этаётган касалликдир. Олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяптилар ва уларнинг фикрига кўра касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкинини таъкидладилар. Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатмоқда.

❗️Кўпчилик мен касалликдан қутилдим, антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофани сақламасдан юришни бошладилар. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик учун ҳам барча санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишни тавсия этамиз.

〰️〰️〰️〰️

Нима учун Ўзбекистонга чет элдан мутахассислар келяпти? Бизнинг тизим ва тиббиёт ходимларимиз ўз ишларини уддалай олмаяптиларми?

📌 Юртимизда тизим ёки шифокорлар ўз ишларини удалай олмадилар дейиш нотўғри бўлади. Коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи ҳам буни исботлаб турибди.

🦠 Коронавирус янги ва унинг очилмаган қирралари кўп. У географик тузилишга, об-ҳавога, иқлимга, маҳаллий шароитига ва одамларни олиб бораётган турмуш тарзига қараб турлича кечмоқда. Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиб туриш хозирги кун талабидир. Олимлар турли давлатларга бориб нафақат амалий ёрдам берадилар, балки маҳаллий олимлар билан бирга ҳар бир мамлакатда изланиш ўтказадилар ва даволаш ва касалликни саралаш, ташхис қўйиш бўйича янги, замонавий ва қулай, самарали усулларни кашф этадилар ҳамда тажриба алмашадилар .

❗️Айтиш керакки, чет эл мутахассислари Ўзбекистон танлаган йўли ва тактикасига юқори баҳо бермоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

12 ёшли фарзандим коронавирусдан уй шароитида даволанмоқда. Икки кундан бери иситмаси 37,8 гача чиқяпти. Шифокоримиздан унга ҳароратни туширувчи дори берсам бўладими десам, у енгил турини ўтказмоқда, деб рухсат бермади. Шу тўғрими?

✔️ Тўғри. Иситма — тананинг нормал ҳимоя реакциясидир. Бу ҳароратда иситмани туширишга ҳаракат қиладиган бўлсак, иммун тизимини заифлаштирган бўламиз.

🍷Ушбу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Организмнинг ўзи ишлаб чиқилган антитаначалар ёрдамида курашади. Енгил турида болаларга кўп ва пала-партиш дорилар бериш тавсия этилмайди (дориларни дозаларига ҳам эътибор беришимиз керак). Шунинг учун ҳар қандай вазиятда шифокор назоратида бўлиш ва шифокор тавсияларига амал қилишимиз керак.

〰️〰️〰️〰️

Яқинда мулоқотда бўлган жиянимда коронавирус аниқланди. Ишга бормаслигим мумкинми?

✔️ Ҳа. Ҳудудий шифокорингизга мурожаат қилинг. Сизга яккалаш тартибида ўтирганингиз учун ҳудудий поликлиникада касаллик варақаси очилади ва шифокор сизни назоратга олади. Сиз ушбу муддатда ишхонангизга телефон орқали маълумот бериб қўйишингиз керак.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.
Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
- Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении представителей государственных и общественных организаций, ветеранов труда знакомится с созидательной работой в городе Ташкенте.
Первым пунктом назначения стала Юнусабадская линия метрополитена. Глава государства проехал поездом от станции "Бодомзор" до новой станции "Туркистон", где осмотрел проделанную работу.
- Эта линия придаст скорость всему. И передвижению, и экономике, и жизни, - заявил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хабар берилганидек, Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

Отам коронавирусдан тузалди ва касалхонадан уйга рухсат беришди. Лекин унда жуда кучли ҳолсизлик бор. Энди қандай парвариш қилиш, асоратлар қолмаслиги учун нима қилишим керак?

Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий холат. Чунки касаллик енгил кечса ҳам ўз асоратини ташлаб кетади. Баъзиларда ўпкани шикастланиши фиброз кузатилади, яъни нормал тўқима ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шунинг учун уй шароитида ёки амбулатор шароитда реабилитация жараёнини олиб боришингиз керак.

❗️ Реабилитация жараёнини нафас машқларидан бошлаш керак. Кунига 10-15 минутдан бошлаб секин аста кўпайтириш керак. Жисмоний зўриқиш келтирувчи ишларга тўлиқ тузалмагунча ўтиш тавсия этилмайди. Медикаментоз терапиядан шифокор тавсиясига кўра қабул қилишингиз керак.

Гимнастикадан ташқари вибрацион массаж ҳам анча ёрдам беради. Бу жуда осон . Қўлларимиз билан ўпканинг пастки бўлагидан юқорига қараб секин-аста уриб чиқамиз. Бу — ўпкадаги туриб қолган ҳолатни енгиллаштириб беради.
Сиз отангизга витаминга бой озиқ овқатлар беришингиз, бадантарбия билан шуғуллантиришингиз, нафас машқларига эътибор беришингиз, меҳнат ҳамда дам олиш режимини сақлаш, кўпрок очиқ ҳавода бўлишларини таъминлашингиз зарур.

〰️〰️〰️〰️

Шифохонадан чиқдим, лекин йўтал безовта қилаяпти. Менга лазолван дориси билан ингаляция қилиш кераклигини айтишди. Шу тўғрими?

Баъзида беморлар қайта тикланиш жараёнини ўзлари орқага сурадилар, чунки йўтал тез кетмаганлиги сабабли муколитик (лазолван) ёрдамида ингаляция оладилар.

Бироқ биз бундай даволашни тавсия этмаймиз. Чунки муолитиклар йўтални кучайтиради ва яна нафас олиши сиқаётганга ўхшаш ҳолатни келтиради. Шифокорлар минерал сув ва физиологик эритма билан олишни тавсия этадилар. Лекин барчаси шифокор тавсияси ва назорати билан қилиниши керак.

〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияга гумон қилинаётган ҳамда карантинда сақланаётган ҳомиладор (туғувчи) аёллар шошилинч тиббий ёрдам хизматига муҳтож бўлганларида ўз ҳудудларига тегишли туғуриқхоналарга олиб борилишлари мумкинми?

❗️Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятларда даволаш-профилактика муассасаларида, санаторияларда ва ўз уйларида карантинда сақланаётганлар орасида шошилинч тиббий ёрдам хизматига муҳтож бўлган коронавирус инфекцияга гумон қилинаётган ҳамда тасдиқланган ҳомиладор аёллар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан ажратилган махсус туғруқ муассасаларига ётқазиладилар.

Ҳозирги кунда республика бўйича карантинда сақланаётган ҳомиладор аёллар учун 15 та муассасалар қошида 726 шифо-ўрни, шу жумладан Тошкент шаҳрида 2 та туғруқ муассасалар қошида 300 шифо-ўринга эга туғруқ муассасалар қайта ихтисослаштирилди ва тайёрланди.

〰️〰️〰️〰️

Болалар орасида короновирус билан касалланиш кам фоизни ташкил этса, нима учун мактаблар очилишига катта тайёргарлик кўрилмокда?

Болаларда ҳам касаллик учрайди. Коронавирус ҳаво-томчи йўли орқали (аксириш, йўтал орқали) ва вирус мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай жисм ёки предмет орқали юқиши мумкин. Болаларда касаллик ёки енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечиши мумкин. Бундай болалар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари мумкин.

Ўзбек халқи — болажон халқ. Оиладаги катталар болажонларни кутиб олишлари билан қучоқлаб кўришадилар. Коронавирусга чалинган болалар эса ўз оилаларидаги катталарга, айниқса хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига яъни сурункали касалликлари бор беморларга, ҳомиладорларга ва карияларга юқтириши мумкин. Шу сабабли пандемия тарқалишининг олдини олишда ушбу масалага катта эътибор қаратилади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.

Ⓜ️ Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўрди.
Бу кўчанинг Амир Темур кўчасидан Тошкент халқа автомобиль йўлигача бўлган 2,2 км қисми 6 қаторли қилиб қайта қурилди. 4 қаторли мавжуд йўл реконструкция қилинди. Пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, майсазорлар ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган реконструкция ишларини ҳам бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с благоустроительной работой на улице Ахмада Дониша в Ташкенте.
Отрезок этой улицы длиной 2,2 километра от улицы Амира Темура до Ташкентской кольцевой автодороги перестроен в шестиполосную дорогу. Также реконструирована существовавшая четырехполосная дорога. Организованы пешеходные и велосипедные дорожки, зеленые зоны.
Глава государства ознакомился также с реконструкцией улицы Фаргона йули.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #yangiyul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter