Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы работников медицинской сферы, проявивших самоотверженность в борьбе с пандемией коронавируса


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Такси #Лицензия #Рухсатнома #Фармон

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хусусий йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишни лицензиялаш нима учун бекор қилинмади, деган савол кўп муҳокама қилинмоқда. Ушбу масала ва умуман куни кеча қабул қилинган «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони тўғрисида Адлия вазирлиги мақоласида ўқинг.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун АОКА штабида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг минтақавий ва глобал сиёсатнинг муҳим йўналишлари, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича халқаро сиёсий ташаббусларининг мазмун-моҳияти"га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

"Сўнгги 3 йил давомида мамлакатимиз Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяси, глобал миқёсдаги парламентлараро иттифоқ, МДҲ парламентлараро иттифоқи каби ташкилотларга аъзолигини қайта тиклади. Бундан ташқари туркий тилли давлатлар парламентлари ассамблеяси билан ҳам алоқалар ўрнатилган." - Олий мажлис Қонунчилик палатаси халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Болтабоев Алишер Анварович 1992 йил 28 августда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Балтабаев 2017-2019 йилларда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлигида ҳамда Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
📢 ЭЪЛОН!

Бугун соат 11:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔹Мавзу : “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамаси

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирли ва Савдо-саноат палатасининг мутасадди ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Халқаро ҳунармандчилик фестивали

Обновлящийся Узбекистан: Международный фестиваль народно-прикладного искусства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва уни олдини олишга йўналтирилган пул маблағларининг сарфланиши бўйича текширув ҳамда процессуал ҳаракатлар назоратга олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувнинг дастлабки натижалари ҳақида ахборот берилди.

💴 Унга кўра, масъуллар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилгани аниқланган. Жиноят иши бўйича тўлақонли тафтиш тайинланган. Айбдорларнинг тегишли жавобгарликка тортилиши, етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилиши таъминланади.

❗️ Пандемия муносабати билан ажратилган пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари бундан аввал ҳам аниқланган. Жумладан, Андижон, Наманган, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва бошқа ҳудудларда Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари томонидан катта миқдордаги пул маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

🔍 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармоннинг 2-банди талаблари доирасида Агентлик кенг қамровли ўрганишлар бошланганлигини маълум қилади.

Таҳлил натижалари жамоатчилик эътиборига етказилади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 28 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамаси тўғрисида

🕙 11:00

▫️Адлия вазирлиги
▫️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги
▫️Савдо-саноат палатаси

📣Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣Коронавирус пандемияси даврида кўрилаётган чоралар

🕙 15:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Раҳимжон Маҳкамов – матбуот котиби

📣"Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси ҳақида

🕙 16:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 28 августа, в АИМК:

📣 Об обсуждении проекта Закона Республики Узбекистан "О социальном предпринимательстве"

🕙 11:00
▫️Министерство юстиции
▫️Министерство экономического развития и сокращения
бедности
▫️Торгово-промышленная палата

📣О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член штаба

📣О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 15:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер: Рахим Махкамов – пресс-секретарь

📣Об исполнении Постановления Президента "О дополнительных мерах по социальной поддержке населения"

🕙 16:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун, 28 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармони ўқиб эшиттирилди.

Kаналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий корхона қандай бўлади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Ботир Аҳмедов ушбу саволга ойдинлик киритди:

— Ижтимоий тадбиркорлик, албатта, катта фойдага йўналтирилган бизнес эмас, давлатнинг ижтимоий соҳадаги маълум бир функцияларини давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорлик субъектларига ҳам йўналтириш. Ижтимоий тадбиркорликка йўналтириладиган маблағлар — 5-7 йилгача бўлган муддатда ўзини ўзи ривожлантириши лозим.

Ижтимой тадбиркорлик, ижтимоий корхона қандай бўлади? Бунда асосий масала — аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами — маҳкумлар, уч нафардан ортиқ ёш болали оилалар боқувчиларини иш билан таъминлаш. Ижтимоий корхона сифатида реестрга киритилиши учун корхона штат жадвалининг камида 70 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами бўлиши зарур.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами кимлар?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Отабек Ҳожиниязов «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига изоҳ берди.

Қонун лойиҳасида аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра товарлар(хизматлар)ни харид қилишда ёки меҳнат бозорида иш топишда қийинчиликка дучор бўлаётган ёхуд ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар ижтимоий заиф қатлам ҳисобланади.

❗️Ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу қатламга қуйидагилар киради:

— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон болалар;

— етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

— ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, мохов ва касб касаллиги)га чалинган шахслар;

— қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;

— ўқишни тугатгандан кейин 3 йилдан ошмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари;

— «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;

— жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;

— ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

— муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамаси: афзалликлар ва енгилликлар

👉 Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда 3932 нафар бола коронавирусдан зарарланган, 3293 нафари соғайган

Бу ҳақда АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди:

🚧 Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

📈 COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

📍3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.

🚫 Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Мактаб ўқитувчилари, боғча ва шифохоналар ходимларини гриппга қарши эмлаш қайси маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши маълум қилинди

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

💉 Шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмалари, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмланади.

💰Эмлаш учун зарур маблағлар 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонида назарда тутилган ҳамда бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан ўтказилади.

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистонга Туркия давлатидан бир гуруҳ шифокорлар келиши кутилмоқда экан. Шу тўғрисида маълумот берсангиз.

🛩 Кеча, 27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

👨🏻‍⚕️ Ушбу гуруҳ таркибида анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали шифокорлар бор.

🏥 Улар Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишлари режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Нафас олиш ахлоқи нима? Шу ҳақида маълумот берсангиз?

❗️Нафас олиш ахлоқи — бу жамоат жойларида нафас олиш касалликлари, шу жумладан коронавирус инфекциясининг тарқалишини чеклашга қаратилган оддий юриш-туриш қоидалар тўпламидир. Унга қуйидагилар киради:

🤧 йўталаётганда ва аксираётганда бир марта ишлатиладиган қоғоз рўмолчалар (салфеткалар)дан фойдаланиш, уни ишлатгандан кейин дарҳол ташлаб юбориш лозим;

🗣 бир марта ишлатиладиган рўмолча бўлмаса, аксираётганда ва йўталаётганда оғиз ва бурунни қўлнинг кафтига эмас, тирсакдан букилган қисми ёрдамида тўсиш;

🥱 оғизни одатдагидай кафтлар билан ёпиш — инфекция тарқалишига (қўллар ва уй-рўзғор буюмлари орқали) олиб келади;

🧼 қўлларни совунлаб тез-тез ва яхшилаб ювиш ҳамда лаблар, бурун ва кўзларга тегмаслик жуда муҳимдир.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қандай ҳолларда нафас гимнастикаси тавсия этилмайди? Беморнинг нафаси қисса, боши айланса ёки қон босими кўтарилса, нима қилиши керак?

🔰 Нафас машқлари қон босими юқори бўлганда, юрак тез урганда ва иситма 38 даражадан юқори бўлиб лихорадка касаллигида бажарилмайди.

Бу белгилар пайдо бўлганда машқлар тўхтатилади. Шу заҳоти ўтириш ёки ётиш керак.

🏐 Ҳушдан кетганда оёқлар остига думалоқ буюм қўйилади. Оёқлар бошдан баландроққа кўтарилиши керак.

🥃 Қайноқ ичимлик, қонда қанд миқдори меъёрда бўлса ширин чой ичиш тавсия этилади.

Ўзингизни тўлиқ яхши ҳис қилганда, нафас олиш частотаси меъёрлашиб, юрак уриши ва қон босими мўътадиллашганда машқларни давом эттириш мумкин.

📉 Кейинги машқларни секин ва кам такрорлашлар билан бажариш лозим. Албатта хонани шамоллатиш, енгил кийиниш керак.

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Болаларга стрессни енгишда қандай ёрдам бериш мумкин?

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова савол юзасидан муҳим тавсиялар берди:

〰️〰️〰️〰️〰️
🧒🏻 Болалар стрессга турли хил муносабатда бўлишлари мумкин. Умумий реакциялар: уйқусизлик, тунда сийиб қўйиш, қорин оғриши ёки бош оғриғи, шунингдек, ташвиш, тундлашиш, ғазабланиш, ёлғиз қолишдан қўрқиш кабиларни ўз ичига олади.

🔎 Болаларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боринг, қўллаб-қувватланг ва тасалли беринг. Қийин вазиятда уларнинг реакцияси одатий ҳол эканини тушунтиринг.

🔸Уларнинг эҳтиёжларини тингланг, тинчлантириш ва хавфсизликда эканликларига ишонтириш учун вақт ажратинг.

Тез-тез мақтанг ва рағбатлантириб туринг.

⚽️ Бола ўйин ўйнаши ва ҳордиқ чиқариши учун зарур шарт-шароитларни яратинг.

😴 Кундалик тартиб ва уйқу режимига риоя қилинг ва болангизга янги муҳитга мослашишига ёрдам беринг.

❗️Нима бўлгани ҳақида ёшига қараб маълумот беринг, микроблар қандай тарқалаётганини ва нима учун қўл ва юз гигиенаси муҳим эканини тушунтиринг.

🔹Нима бўлиши мумкинлиги хусусида умидбахш тарзда гапириб беринг. Масалан, агар болангиз ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса ва уйда ёки шифохонада бўлса, сиз унга қуйидагиларни айтишингиз мумкин:

«Сен уйда/шифохонада бўлишинг керак, чунки бу сен ва дўстларинг учун хавфсизроқдир. Биламан, бу қийин (эҳтимол зерикарли ёки ҳатто қўрқинчли бўлиши мумкин), лекин биз ўзимизни ва бошқаларни хавфсиз сақлаш учун қоидаларга амал қилишимиз керак. Тез орада ҳаммаси изига тушиб кетади».

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳисобга олинган эди.

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА ҳузуридаги штабда Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари Қудратилла Одинаев иштирокидаги брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Фуқаролар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келганларида қандай тартибда мурожаат қилиши лозим?

🔹Ўзбекистонда доимий ёки вақтинчалик фаолият олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки чет эл фуқаролари мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келганларида ёки мажбурий меҳнатнинг жабрланувчиси бўлиб қолганларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қисқа телефонларига, телеграм каналига ёки сайтига мурожаат этишлари мумкин:

☎️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг айнан мажбурий меҳнат бўйича очилган «1176» қисқа рақамли ишонч телефонларига;

📞 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «71 200 06 00» рақамли умумий мурожаатлар учун «Call-маркази»га;

🌐 dmi.mehnat.uz вазирликнинг интернет сайтига;

📲 @mehnathuquqbot вазирликнинг телеграм каналига;

📢 туман бандликка кўмаклашиш марказлари Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияларига ёки вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилиниши мумкин.

🔎 Ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқиш жараёнида фуқароларнинг ҳохишига қараб уларнинг шахсига таалуқли маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ногиронлиги бор шахсларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек уларни касби йўқ бўлса касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

👨🏻‍🦽Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали ҳар бир яратилаётган иш ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача, бироқ жами ҳар бир тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатга, бир йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида яратилган иш ўрнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг камида бир йил ишлаши шарти билан микрокредитлар ажратиш тартиби жорий этилиши белгиланган.

📎 Асос 3 «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимга ҳам асосий иш жойи учун белгиланганидан ташқари алоҳида меҳнат таътили бериладими?

🔰 Меҳнат кодексининг 143-моддасига мувофиқ, таътил ўриндошлик асосида ишлаётганларга — асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда уларнинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин берилади.

☑️ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандига мувофиқ, ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек, ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter