Расмий хабарлар I Официальные новости
29.7K subscribers
28.5K photos
6.08K videos
52 files
26.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📢 ЭЪЛОН!

Бугун соат 11:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: Тест синовларининг стадион ва хиёбонлар ўтиш тартиби, абитуриент рухсатномасининг шакли ва уни тарқатиш масалаларига бағишланади

Иштирокчилар:

🎙 Сардор Ражабов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари

🎙Барно Ражабов — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи

🎙Диёрбек Қўчқоров — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инновацион ривожланиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна 1975 йил 21 августда Наманган вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Абдуқундузова 1998-2019 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр соҳаси кеча ва бугун

Сўнгги йилларда кадастр соҳасида бюрократияни камайтиришга, хизмат кўрсатиш муддатларини қисқартиришга эришилди; идорага келмасдан онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Батафсил ☝️ видеолавҳада.

Мурожаат учун:
+998 71 2316851
+998 71 2316852

Манзил: Миробод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 9-уй

Сайт: www.kadastr.uz
Email: exat@kadastr.uz

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Болада аллергия касаллиги мавжуд бўлса ҳамда бўғилишлар кузатилса, бундай болаларда коронавирус қандай кечади?

👶🏻 Илк ёшдаги болаларда коронавирус касаллиги симптомларсиз, улардан каттароқ, яъни 12 ёшгача бўлганларда касаллик кечуви жуда ҳам енгил кузатилиши борасида аниқ маълумотлар мавжуд.

🦠 Лекин организмида ёндош бошқа касалликлари бўлган болаларда ёки аллергияси мавжуд бўлса, шунингдек оддий шамоллаш даврида ҳам бўғилиш ҳолатлари кузатилса, бундай болаларда коронавирус ўрта оғирликда ёки оғирроқ кечиши мумкин.

🌀 Аллергия — коронавирус организмга тушганидан сўнг, организмда жароҳатланиш ва касаллик қўзғаш хусусиятини кенгайтиради ҳамда касаллик кечувини кучайтиради.

〰️〰️〰️〰️〰️
Менда нафас қисиши, баъзан йўтал ва енгил терлаш бор. Иситмам йўқ. Бу симптомлар бир ойдан бери давом этмоқда. Умумий аҳволим қониқарли. Бу коронавирус белгиси бўлиши мумкинми?

🌐 Бугунги кунга келиб дунё олимлари коронавирус инфекцияси билан касалланганда симптомлар ва уларнинг босқичлари, яъни симптомлар кетма-кетлигини тасдиқлашди.

📝 Ушбу рўйхатга кўра, коронавирус инфекцияси тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал ва нафас қисиши, ҳолсизлик ва дармонсизлик, шунингдек, мушак ва бўғимлардаги оғриқ билан намоён бўлади, баъзи одамлар ҳид ва таъм билиш ҳиссини йўқотишади.

Шунингдек, касалликнинг давомийлиги симптомсиз, енгил, ўрта, оғир ва жуда оғир кечишига боғлиқ.

🔎 Сизнинг ҳолатингизда касаллик аломатлари кузатилмаяпти. Коронавирус бир ой давомида ўрта ва оғир даражадаги беморларда давом этиши мумкин, лекин бунда юқори ҳарорат, йўтал ва нафас қисилиши белгилари бўлади. Сизнинг ҳолатингизда бу белгилар коронавирус инфекцияси эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ишлаб чиқилаётган вакциналар жуда кўп ножўя таъсирга эга ва сурункали касаллиги бўлган беморларга мумкин эмас экан, деган гапларни эшитяпмиз. Аслида, айнан сурункали касалликлари бор бўлган беморлар вакцинация қилиниши керакмасми?

🇷🇺
Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг таркиби ва қўллаш тартиби очиқ эълон қилинган.

☝️Ундаги маълумотларга кўра, вакцинацияга бўлган қаршиликлар бошқа вакцинацияларга бўлган қаршиликларга ўхшаш. Яъни касалликларга қарши эмлаш нафақат ўткир шамоллашлар ва бошқа касалликлар ҳам авж олган даврида, балки вакцинанинг таркибидаги маълум бир воситасига нисбатан аллергик реакция бўлса ҳам, эмлаш ўтказилмаслиги белгиланган.

💉 Лекин юқорида келтирилган касалликларни ўткир даври ёки авж олган даври ўтганидан сўнг эмлаш тавсия этилади. Шу билан бирга, вакцинациядан сўнг келиб чиқиши мумкин бўлган вақтинчалик ножўя таъсирлар мавжуд бўлиб, улар енгил ўтиши мумкин деб белгиланган.

👩🏻‍⚕️Сурункали касалликларга тўхталадиган бўлсак, вакцина — кучсизлантирилган вирус бўлгани боис, сурункали касалликлари бор беморларда эҳтиёткорлик билан эмлаш кераклиги белгиланган. Яъни, агарда эмланаётган шахсларда сурункали касалликлари бўлса, улар шифокор назоратида бўлишлари талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Опамда коронавирус белгилари барчага ўхшаш енгил кечса-да, негадир жуда кўп бош айланиши кузатилди. Коронавирус билан касалланганларда бош айланиши сабаби нимада?

🧠 Бош айланиши аслида бошқа касалликларга ҳам хос синдром ҳисобланади. Мазкур аломат айнан коронавирусга хос эмас.

🦠 Опангизда бош айланиши билан кечадиган касалликлари мавжуд бўлган бўлса, коронавирус ўша касалликларни кучайтирган бўлиши мумкин.

📈 Бош айланиши — қон босими, бош мия қон босими ва турли хил бошқа касалликларга ҳам хос хусусият бўлиб, бу ҳолатни ўтказиб юбориш яширин кечиши мумкин бўлган касалликларнинг ривожланишига олиб келади.

Опангиз касалликдан тузалгандан сўнг поликлиникага чиқиб, тор мутахасисслар ва махсус текширувлардан ўтишлари керак.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фойдаланишга топширилди

✍️ Президент қарорига асосан, 2021 йил июль ойига қадар республика бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши кўзда тутилган.

🎛 Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳозирга қадар республикамизнинг 70 дан ортиқ туман ва шаҳарларида 3,6 миллиондан зиёд истеъмолчи хонадонларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

💴 Таҳлил натижалари ушбу тизимнинг синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истеъмолчилардан фойдаланилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш даражаси 99 фоизгача ўсганлигини кўрсатди.

📈 Марказда ўрнатиладиган дастурий таъминот 8,0 млн. истеъмолчини улашга мўлжалланган, келгусида истемолчилар сонини 20,0 млн.га етказиш имконияти мавжуд.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Саломатлиги тикланган соғлиқни сақлаш вазири ўз фаолиятини давом эттирмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини олаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, шифокорлар саъй-ҳаракати билан саломатлиги тикланган вазир одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест имтиҳони ўтказиладиган жойга қанча вақт олдин бориш керак?

❗️Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган секторларга камида ярим соат олдин келиб ўз ўрнини эгаллаши керак. Эрталабки сменада 6:30дан бошлаб абитуриентларни бинога киритиш бошланади, Иккинчи сменада 16:30дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади.

Диёрбек Қўчқоров, ДТМ бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
#abituriyent2020
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Менда коронавирус тести ҳам, антитаначаларга таҳлил натижаси ҳам мусбат чиқди. Бу қонимда вирус ҳам, антитаначалар ҳам борлигини англатадими? Бундай ҳолатда мен фарзандларимга инфекцияни ҳаво орқали юқтирмайман, тўғрими?

🩸Антитаначалар хусусида тўхталадиган бўлсак, касалликнинг ўткир даврида ва касалликни тузалиш даврида антитаначалар турли хил кўрсаткичларни беради.

📈 Касалликнинг ўткир даврида иммуноглобулин М — ўткир даврда вирусга қарши ишлаб чиқиладиган, уни қамраб олиб нейтраллашга ҳаракат қиладиган антитаначалар кўрсаткичи юқори бўлади, иммуноглобулин G кўрсаткичи паст бўлади.

🦠 Бу даврда сиз ҳаво орқали вирус тарқатасиз ва фарзандалрингиз, ҳамда бошқа оила аъзоларидан алоҳидаланиш, доимий ниқобда юриш тавсия этилади.

🌀Касалликнинг 7-14 кунларидан кейин секин-аста иммуноглобулин М пасайиб, иммуноглобулин G ортади, бу даврда сиз касалликни енги чиқиш даври, яъни ўткир даврини якунига бораётганини билдиради, бу даврда организмдан ҳаво орқали вирус тарқалмайди.

😷 Лекин, шунга қарамай, уйдан ташқарига чиқишда ниқобда юриш тавсия этилади, чунки бу даврда организм ҳали тўлиқ тикланмагани боис бошқа касалликларни юқтириб олишингиз имконияти кўпаяди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Акам чартер рейс билан билан қайтяпти. Чартер рейслар йўловчилари парвоздан олдин коронавирусга текшириладими? Агар текширилмаса, парвоз вақтида вирус юқтириш мумкинку, тўғрими?

✈️ Акангиз учиб келаётган давлатда парвоздан олдин коронавирусга текшириш тартиби бор-йўқлигидан хабаримиз йўқ.

🧪 Бироқ, мамлакатимиз тартиб-қоидаларига кўра, чартер рейс билан қайтган барча йўловчилар албатта текширувдан ўтказилади ва вирусни аниқлаш учун тест топширишади.

🚧 Бундан ташқари барча хориждан қайтган фуқаролар 7-10 кун давомида стационар ёки ўзининг танловига қараб меҳмонхона ёки уй шароитида карантинга олинади.

🏠 Карантин тугагандан сўнг такрорий тест топширилади
ва вирус аниқланганида даволанишга, манфий натижада эса уйга боришга рухсат берилади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари дастлаб “Бектемир металл конструкциялари” масъулияти чекланган жамият заводига борди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди.
Европа мамлакатлари, хусусан, Германия тажрибаси асосида корхонани саноат кластерига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посещает Бектемирский район города Ташкента и знакомится с деятельностью промышленных предприятий.
Сперва глава государства посетил завод общества с ограниченной ответственностью "Бектемир металл конструкциялари". Ознакомился с производственным процессом, дал дополнительные указания ответственным лицам.
Отмечена необходимость превращения предприятия в промышленный кластер по опыту европейских стран, в частности Германии.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🎙21 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 14:00 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни ўтказилган видеоселектор натижалари юзасидан

Спикерлар:
▫️Мубин Мирзаев — Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари
▫️Ботир Аҳмедов — Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари

🕙 15:00 Коммунал хизматлар тарифларида нарх шаклланиши механизмлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида — матбуот анжумани

Иштирокчилар:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарлари.

🕙 16:30 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Шуҳрат Пўлатов — бўлим бошлиғи

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.
Умумий қиймати 50 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йилда ишга туширилган. Иккинчи босқич фаолият бошлаш арафасида. Корхонада тайёрланаётган темир-бетон панеллар кўп қаватли уйлар ва бошқа иншоотлар қуришда қўлланилмоқда.
Президент жамиятнинг моддий-техник базасидан фойдаланиб, ўқув-амалиёт комбинати ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил производственный комплекс ООО «Бинокор» в Бектемирском районе.
Первая фаза проекта общей стоимостью более 50 миллионов долларов была запущена в 2018 году. Вскоре начнет работу вторая очередь. Железобетонные панели предприятия используются при строительстве многоэтажных домов и других сооружений.
Глава государства указал на необходимость создания учебно-практического комбината на материально-технической базе общества.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter