Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.38K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шартнома асосида чет элга ишлаш учун кетган фуқароларнинг шартнома шартлари бузилганда, ким жавоб беради?

Халқаро пресс-клуб

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди.

ЮНИСЕФ берган маълумотларига кўра бутун дунёда 698 млн нафар болада мактабда оддий гигиенага риоя қилиш учун шароит мавжуд эмас экан. Ўзбекистонда бу борада холат қандай? Пандемия шароитида болаларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши учун шароитлар етарлими?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабимизда 10-синф учун вариатив ўқув режа бўйича молия-иқтисод йўналишида танлов синфи очилган эди. Янги ўқув йилида ушбу танлов синфининг йўналишини ўзгартирсак бўладими?

Йўқ. Вазирликнинг вариатив ўқув режа тўғрисидаги буйруғига кўра, ўтган ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфларида танлов синфи ташкил этилган бўлса, 2020-2021 ўқув йилида ушбу танлов синфининг йўналиши ўзгартирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Менда 9-синфни битирганлик тўғрисида шаҳодатнома бор 11-синфга ўтганимда чет элга чиқиб қайтсам мактаб журналидан мени чиқариб ташлашибди, шу билан менга аттестат берилмади. Энди уни кандайолсам бўлади?

🖌 Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистонда умумий ўрта таълим олиш мажбурий. Тартибга кўра ўқувчи хорижий мамлакатларда ўқишни давом эттирадиган бўлса туман ёки шаҳар ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия қарори билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.

📈 Агар Сиз мактаб ёшида (18 ёш) бўлсангиз туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаган ишлари бўйича комиссия қарори билан мактабда ўқишни давом эттиришинигиз мумкин. Мактаб ёшидан ошган (18+) бўлсангиз экстернат тартибида имтиҳон топшириб аттестат олишингиз мумкин. Бунинг учун ҳар йили март-май ойларида экстернат тартибида имтиҳон олувчи мактабга ёки ҳудудий халқ таълими бошқармасига мурожаат қилиишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Андижон вилоятида қайта тайёрлаш курсларига онлайн қабул ташкил этиш мумкинми?

📎 Ҳозирда қайта тайёрлаш йўналишларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси экспертизасидан ўтказилиб қайта кўриб чиқилди. Унга кўра Вазирликнинг тегишли буйруғига асосан Республикамизнинг барча ҳудудларида қайта тайёрлаш курсларига мутахассис ходимларнинг хужжатлари қабул қилиниб ўқитилиши белгиланган. Мазкур буйруққа асосан қайта тайёрлаш курсларини ишдан ажралмаган ҳолда (онлайн ва масофавий) ташкил этилиши назарда тутилган. Онлайн ёки масофавий шаклдаги қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун Андижон вилояти малака ошириш ҳудудий маркази ёки Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️Қўшимча саволларингиз бўлса Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига мурожаат қилишингиз мумкин. Телефон рақами 71 246-06-55, 71 227 12 52.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлайман. Бизга аввалги йил мактаб методика кенгаши иши ва ҳужжатларини юритиш юклатилган эди. Жорий йилда ҳам шу иш бизга юклатиладими?

Халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан, мактаблардаги услубий бошқарув органлар сони 3 тадан 2 тага камайтирилди. Янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда методика кенгаши фаолият юритмайди. Яъни сиз ушбу ишдан озод этилдингиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Математика ўқитувчисиман. Менга мактабдаги аниқ фанлар йўналиши метод бирлашмаси раҳбари вазифаси юклатилган. Ушбу ишим учун ойлигимга қўшимча ҳақ тўланмайди, аслида тўланиши керакми?

❗️Умумтаълим мактабларининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 5 фоиз ҳар ойлик устама ҳақи белгиланган. Шунга асосан, сиз ҳам белгиланган миқдорда ойлик устама ҳақи олишингиз мумкин.


Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жорий ўқув йилида мактабларда нечта қўшимча ўқув ўринлари яратиш кўзда тутилган?

❗️2020 йилда Халқ таълими тизимидаги 475 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Шундан, 39 та мактаб янгидан қурилмоқда, 249та мактабда реконструкциялаш ва 186та мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга 2 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

Ушбу дастурлар асосида жами 70 мингдан ортиқ қўшимча ўқув ўринлари яратилиши белгиланган. Бу, ўз навбатида 2 ва ундан ортиқ навбатда (смена) ўқув ташкил этилган мактаблар ҳисобига тўғри келади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс соатлари қисқариб кетаётган экан. Бунинг сабаби нима, ўқитувчи 1 ставкадан кам ишлаши мумкинми?

📈 2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида бошланғич (1-4) синфларга рухсат этилган максимал ҳафталик юклама жами 88 соат этиб белгиланган. Бугунги кунда бошланғич синфларнинг ҳафталик юкламалари амалда жами 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган.

Шу сабабли, бошланғич синфларнинг максимал ҳафталик юкламаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Қисқартирилган ҳолатда ҳам дипломида жисмоний тарбия мутахассислиги булган ўқитувчи 1-синфда 18 соат, 2-4 синф ўқитувчиси 17 соат дарс беради. Дипломида жисмоний тарбия бўлмаган ўқитувчилар 1-синфда 17 соат 2-4 синфларда 16 соатдан дарс бериши мумкин.

Шунингдек бошланғич синф ўқитувчиларида:

🔹 синф раҳбарлиги, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча тўловлар;
🔹 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори талаблари асосида белгиланадиган ҳар ойлик устама тўловлари;
🔹 малака тоифа даражаларини ошириш орқали ойлик маошларини ошириш имкониятлари мавжуд.

❗️Санитария талаблари асосида бошланғичда синфларда соатларни оптималлаштириш хисобига Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология, информатика фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилди.

Жумладан:

🔸10-синф “Математика” фанига ҳафтасига 1 соат;
🔸10-11-синф “Кимё” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
🔸10-11-синф “Биология” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
🔸5-6-синф Информатика фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшилди.

‼️Тошкент шаҳридаги барча мактаблар ва Республика ҳудудидаги мингдан ортиқ мактаблар электрон Кундаликка ўтаётгани боис Кундалик дафтар харид қилмаслигингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз. Ҳудудларда қайси мактаблар электрон Кундалик билан қамраб олинганлиги тўғрисидаги маълумотни мактабингиз маъмуриятидан аниқлашингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Феруза Турдиева исмли аёлнинг ўғли бир гуруҳ ўсмир йигитлар билан жанжал оқибатида пичоқлангани ва оғир жароҳат олганлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди.

❗️"Янгиликлар 24" дастурида мазкур ҳолат сабаблари кенг жамоатчилик томонидан ўрганилаётгани, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида лавҳа берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 21 август, соат 11:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: Тест синовларининг стадион ва хиёбонларда ўтиш тартиби, абитуриент рухсатномасининг шакли ва уни тарқатиш масалаларига бағишланади

Иштирокчилар:

🎙 Сардор Ражабов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари

🎙Барно Ражабов — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи

🎙Диёрбек Қўчқоров — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Дубай амирлиги ҳукумати дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этди

🔹 Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида қатор соҳалар билан бирга тиббиёт йўналишида ҳам кўп томонлама ҳамкорлик бўйича келишиб олинган эди.

🔸 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ССВ ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида имзоланган мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш доирасида техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандумида ҳам қатор масалаларга аниқлик киритилган.

⚠️ Ушбу Меморандум доирасида куни кеча Дубай Амирлиги ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига умумий қиймати 723 миллион сўмга тенг бўлган коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этилди. Улар орасида ўпкани доимий ижобий босим билан сунъий шамоллатиш режими учун махсус ниқоблар, тиббий муолажаларда қўлланадиган Эноксапарин натрий ва Цефосон эритмалари мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон томонидан элчихонамиз қошида махсус фонд ташкил этилди. Бу фондга етарли даражада маблағ тушди ва Туркиядаги машҳур дўконларнинг бири билан шартнома тузиб, унга маблағ ўтказдик. Маблағ эвазига карталар олинди. Ушбу карталар ёрдамида фуқароларимиз озиқ овқат ва кийим-кечак маҳсуотларини сотиб олиш имконига эга бўлди.

Пандемия туфайли илгари йўқотиб қўйган жуда кўплаб фуқароларимизни топиб олдик.
Уларни консуллик ҳисобларига олдик ва доим мулоқотдамиз.

2018 йилда Ўзбекистон ва Туркия президентлари имзолаган битим бор. Ана шу битим доирасида Туркияда Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлигининг шўъбасини очиш имкони бор. Тез орада Истамбулдаги консулликда ушбу вазирик вакили иш бошлайди. Бунинг аҳамияти жуда катта», — Алишер Агзамходжаев, Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси.

Халқаро Пресс-клуб сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда

Давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида пандемияни жиловлаш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, Мустақиллик байрамини бундай шароитда нишонлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

🗓 Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, айни ҳафталар биз учун синовли давр бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши кейинги ҳафтада аён бўлади.

🦠 Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.

📌 Юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёмини нишонлаш масаласида шифокорлар билан маслаҳат қилган ҳолда шундай хулосага келиндики, пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда.

🏚 Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тергов хоналар IT-технологиялар билан жиҳозланиши, камералар ўрнатилиши — нечанчи йилгача амалга оширилади?

Бугун одамлар ҳуқуқларини билиши, мажбуриятларига риоя қилиши учун нима қилишимиз керак?

Халқаро пресс-клуб

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 21 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу
: Карантин даврида аҳолига электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, коммунал хизматлар таърифларида нарх шаклланиши механизмлари, куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши ҳақида

Иштирокчилар:

🎙Ғофур Жамолов — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари

🎙Абдусамат Саидвалиев — "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

🎙Рўзиқул Райимов — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб:

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ бўлим бошлиғи Отабек Норбоев:

«Президент фармони халқаро стандартлар доирасида ишлаб чиқилган қоидаларни қамраб олган. Ушбу ҳужжатда суд-тергов фаолиятида инсонийликка зид, шафқатсиз усуллар билан шахснинг қадр-қимматини камситишнинг олдини олиш масаласи долзарб масала сифатида кўтарилган.

Бу фармон билан нималар кўзда тутиляпти?

📹 Энди барча тергов фаолияти (суд тергови, дастлабки тергов ва б.) замонавий кузатув техникалари орқали видеотасвирга олинади. Жазони ижро этиш муассасалари, вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида ҳам кузатув мосламаларини ўрнатилади.

🔎 Мақсад — маҳкумлар, айбланувчи, судланувчи, гумонланувчи шахслар билан суд-тергов фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўртасидаги муносабатни доимий равишда назорат қилиб туриш.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қандай ҳолатда антибиотик қўлланилади?

Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори Лазиз Тўйчиев:

Антибиотик қабул қилиш даражаси МДҲнинг қатор давлатлари ҳудудида ҳаддан ортиқ юқори. Кўплаб ривожланган давлатларда эса антибиотиклар рецептсиз умуман берилмайди. Бизда ҳам аслида рецептсиз берилмаслиги керак. Бу конунчиликда ҳам ўз аксини топган. Лекин дорихоначилар ва аҳоли орасида бунга биз кутганчалик амал қилинмаяпти.

💊 Бутун дунёда тан олинган меъёрлар бор. Унда қайси касалликда қандай дори воситаси таъсир қилиши аниқ белгилаб қўйилган. Антибиотикни вирус учун қўллаш-ку мумкин эмас, аммо антибактериал восита сифатида қўлланганда шифокор рецептига қатъий амал қилиниши керак. Энг ачинарлиси, аҳоли орасида антибиотик коронавирусни даволашда фойда бериши ҳақида ҳали ҳам янглиш фикр бор. Бунинг асосиз эканини тинмай такрорлаяпмиз.

🌐 Хитой тажрибасида ҳам пневмонияни олдини олиш учунгина баъзи ҳолларда антибиотик қўлланилган бўлиши мумкин. Коронавирус нафас йўлларини ишдан чиқариб, пневмонияга олиб келади. Лекин пневмониянинг пайдо бўлишида бактерияларнинг ҳам таъсири аниқланса, шундагина антибиотик тавсия қилинади. Аммо антибиотикнинг турлари жуда кўп. Уларнинг таъсир механизми ҳам ҳар хил бўлади.

Одамлар профилактика нуқтайи назаридан қайси антибиотикни қабул қилса бўлади, деб сўрашади. Антибиотикларни профилактика учун қабул қилиш мумкин эмас. Улар организмнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб берилиши керак. Шифокор антибиотикнинг аниқ тури ва оптимал дозасини белгилаб бериши лозим. Лекин одамлар, масалан, уч кун антибиотик буюрилса, “тўрт кун ича қолай, янада яхши бўлиб қоламан”, деб ўйлаб, организмида антибиотикка чидамлилик пайдо қилиб қўйишади. Бунинг хавфлилиги шундаки, организмга одатий даражада берилган доза таъсир қилмай қолади ва янада кучлироқ антибиотик бериш керак бўлади. Бора-бора антибиотикларнинг ҳеч бир тури организмга умуман таъсир қилмай қолади.

ССВ ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттиришимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо продолжать работу, не ослабляя внимания нормам карантина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги тизим асосида иқтисодий фаолликни ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Икки ойда корхоналар фаолиятини тўлиқ қувватга олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳудудларда фойдаланилмаган захиралар кўплиги, уларни оқилона ишга солиш зарурлиги таъкидланди.
Ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан янги тартибда манзилли ишлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития повышения экономической активности на основе совершенно новой системы.
Отмечена необходимость выведения предприятий на полную мощность в течение двух месяцев. Указано на наличие в регионах больших резервов, которые следует грамотно задействовать.
Особое внимание уделено вопросам адресной работы с безработными молодежью и женщинами на основе новых подходов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #zaxiralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter