Расмий хабарлар I Официальные новости
30.8K subscribers
28.9K photos
6.19K videos
53 files
27.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️1 август ҳолатига кўра, хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони Халқаро пресс-клуб Каналга уланиш:👇 http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция ишлари ташкил этилишида коррупциянинг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўриляпти?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов саволга жавоб берди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси.

"Меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари баъзи давлатларда миллий иқтисодиётнинг муҳим қисмини ташкил қилади. Бугунги кунда 2 млндан ортиқ ватандошларимиз, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи хорижда ишламоқда.

Давлатлар кесимида:
Россияда — 1,5 млн;
Қозоғистонда — 240 минг;
Кореяда — 71 минг:
Туркияда — 43 минг;
БAAда 5 минг ва дунёнинг бошқа давлатларида 120 минг ватандошимиз меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Ҳудудлар кесимида:
Самарқандда — 268 минг;
Фарғонада — 247 минг;
Қашқадарёда — 178 минг;
Сурхондарёдан — 164 минг;
Хоразмдан — 140 минг;
Aндижондан — 132 минг;
Тошкент вилоятидан — 102 минг;
Тошкент шаҳридан — 90 минг;
Намангандан — 69 минг;
Қорақалпоғистондан — 66 минг;
Бухородан — 88 минг;
Жиззахдан — 88 минг;
Сирдарёдан — 57 минг;
Навоийдан 25 минг киши хорижда ишламоқда."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Россиядаги юртдошларимизнинг асосий муаммолари — уларнинг тартибсиз, уюшмаган ҳолда, муайян билим ва кўникмалар ҳамда аниқ режаларсиз келаётгани билан боғлиқ.

Шу боис улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиб, рус тилини ўргатиш, касбий малакаларини ошириш — олдимизга қўйилаётган энг муҳим вазифалардандир. Шунингдек, уларнинг бу ерда мослашишига кўмаклашиш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шаҳарларда қўшимча консуллик бўлимларини очиш ҳамда масофавий консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича йўл харатаси ишлаб чиқилмоқда», — Ботиржон Асадов, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Халқаро пресс-клуб: «Мигрантларни хорижга тизимли юбориш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда республикамизнинг чекка ҳудудлари, туман ва қишлоқларидаги аҳолига кўпроқ маълумот бериш керак. Улар кимларнингдир ваъдаларига ишониб қолмаслиги керак. Масъул ташкилотлар кўмагида, қонуний йўллар билан хорижга ишга жойлашиш тартиб-қоидаларидан уларни хабардор қилиш лозим».

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Интернет сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тупроққальа туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Р.М табдиркордан 20 минг доллар талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

🔍 Хабарда келтирилган 15 гектар ер майдони Р.Мнинг акаси Б.Уга тегишли сунъий балиқ ҳовузи бўлган. Р.М ушбу ер майдонини “Д” МЧЖ номига ўтказиб беришни ваъда қилиб пул маблағи сўраганлиги аудио ёзув билан тасдиқланган ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан қўлга олинган.

▪️ Бугунги кунда Р.Мга нибатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилганлиги маълум бўлди.

Аслида бу жараёнда ер майдонини ажратиш қандай бўлиши керак эди?

Б.У номида бўлган 15 гектар сунъий балиқ ҳовузи туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши ва ундан сўнг мазкур ер майдони белгиланган тартибда танловга қўйилиб, танлов ғолибига туман ҳокимининг қарори билан ажратилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига асосан “юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш” вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган.

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шартнома асосида чет элга ишлаш учун кетган фуқароларнинг шартнома шартлари бузилганда, ким жавоб беради?

Халқаро пресс-клуб

Каналга уланиш:👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди.

ЮНИСЕФ берган маълумотларига кўра бутун дунёда 698 млн нафар болада мактабда оддий гигиенага риоя қилиш учун шароит мавжуд эмас экан. Ўзбекистонда бу борада холат қандай? Пандемия шароитида болаларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши учун шароитлар етарлими?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабимизда 10-синф учун вариатив ўқув режа бўйича молия-иқтисод йўналишида танлов синфи очилган эди. Янги ўқув йилида ушбу танлов синфининг йўналишини ўзгартирсак бўладими?

Йўқ. Вазирликнинг вариатив ўқув режа тўғрисидаги буйруғига кўра, ўтган ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфларида танлов синфи ташкил этилган бўлса, 2020-2021 ўқув йилида ушбу танлов синфининг йўналиши ўзгартирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Менда 9-синфни битирганлик тўғрисида шаҳодатнома бор 11-синфга ўтганимда чет элга чиқиб қайтсам мактаб журналидан мени чиқариб ташлашибди, шу билан менга аттестат берилмади. Энди уни кандайолсам бўлади?

🖌 Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистонда умумий ўрта таълим олиш мажбурий. Тартибга кўра ўқувчи хорижий мамлакатларда ўқишни давом эттирадиган бўлса туман ёки шаҳар ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия қарори билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.

📈 Агар Сиз мактаб ёшида (18 ёш) бўлсангиз туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаган ишлари бўйича комиссия қарори билан мактабда ўқишни давом эттиришинигиз мумкин. Мактаб ёшидан ошган (18+) бўлсангиз экстернат тартибида имтиҳон топшириб аттестат олишингиз мумкин. Бунинг учун ҳар йили март-май ойларида экстернат тартибида имтиҳон олувчи мактабга ёки ҳудудий халқ таълими бошқармасига мурожаат қилиишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Андижон вилоятида қайта тайёрлаш курсларига онлайн қабул ташкил этиш мумкинми?

📎 Ҳозирда қайта тайёрлаш йўналишларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси экспертизасидан ўтказилиб қайта кўриб чиқилди. Унга кўра Вазирликнинг тегишли буйруғига асосан Республикамизнинг барча ҳудудларида қайта тайёрлаш курсларига мутахассис ходимларнинг хужжатлари қабул қилиниб ўқитилиши белгиланган. Мазкур буйруққа асосан қайта тайёрлаш курсларини ишдан ажралмаган ҳолда (онлайн ва масофавий) ташкил этилиши назарда тутилган. Онлайн ёки масофавий шаклдаги қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун Андижон вилояти малака ошириш ҳудудий маркази ёки Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️Қўшимча саволларингиз бўлса Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига мурожаат қилишингиз мумкин. Телефон рақами 71 246-06-55, 71 227 12 52.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлайман. Бизга аввалги йил мактаб методика кенгаши иши ва ҳужжатларини юритиш юклатилган эди. Жорий йилда ҳам шу иш бизга юклатиладими?

Халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан, мактаблардаги услубий бошқарув органлар сони 3 тадан 2 тага камайтирилди. Янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда методика кенгаши фаолият юритмайди. Яъни сиз ушбу ишдан озод этилдингиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Математика ўқитувчисиман. Менга мактабдаги аниқ фанлар йўналиши метод бирлашмаси раҳбари вазифаси юклатилган. Ушбу ишим учун ойлигимга қўшимча ҳақ тўланмайди, аслида тўланиши керакми?

❗️Умумтаълим мактабларининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 5 фоиз ҳар ойлик устама ҳақи белгиланган. Шунга асосан, сиз ҳам белгиланган миқдорда ойлик устама ҳақи олишингиз мумкин.


Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жорий ўқув йилида мактабларда нечта қўшимча ўқув ўринлари яратиш кўзда тутилган?

❗️2020 йилда Халқ таълими тизимидаги 475 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Шундан, 39 та мактаб янгидан қурилмоқда, 249та мактабда реконструкциялаш ва 186та мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга 2 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

Ушбу дастурлар асосида жами 70 мингдан ортиқ қўшимча ўқув ўринлари яратилиши белгиланган. Бу, ўз навбатида 2 ва ундан ортиқ навбатда (смена) ўқув ташкил этилган мактаблар ҳисобига тўғри келади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс соатлари қисқариб кетаётган экан. Бунинг сабаби нима, ўқитувчи 1 ставкадан кам ишлаши мумкинми?

📈 2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида бошланғич (1-4) синфларга рухсат этилган максимал ҳафталик юклама жами 88 соат этиб белгиланган. Бугунги кунда бошланғич синфларнинг ҳафталик юкламалари амалда жами 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган.

Шу сабабли, бошланғич синфларнинг максимал ҳафталик юкламаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Қисқартирилган ҳолатда ҳам дипломида жисмоний тарбия мутахассислиги булган ўқитувчи 1-синфда 18 соат, 2-4 синф ўқитувчиси 17 соат дарс беради. Дипломида жисмоний тарбия бўлмаган ўқитувчилар 1-синфда 17 соат 2-4 синфларда 16 соатдан дарс бериши мумкин.

Шунингдек бошланғич синф ўқитувчиларида:

🔹 синф раҳбарлиги, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча тўловлар;
🔹 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори талаблари асосида белгиланадиган ҳар ойлик устама тўловлари;
🔹 малака тоифа даражаларини ошириш орқали ойлик маошларини ошириш имкониятлари мавжуд.

❗️Санитария талаблари асосида бошланғичда синфларда соатларни оптималлаштириш хисобига Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология, информатика фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилди.

Жумладан:

🔸10-синф “Математика” фанига ҳафтасига 1 соат;
🔸10-11-синф “Кимё” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
🔸10-11-синф “Биология” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
🔸5-6-синф Информатика фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшилди.

‼️Тошкент шаҳридаги барча мактаблар ва Республика ҳудудидаги мингдан ортиқ мактаблар электрон Кундаликка ўтаётгани боис Кундалик дафтар харид қилмаслигингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз. Ҳудудларда қайси мактаблар электрон Кундалик билан қамраб олинганлиги тўғрисидаги маълумотни мактабингиз маъмуриятидан аниқлашингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Феруза Турдиева исмли аёлнинг ўғли бир гуруҳ ўсмир йигитлар билан жанжал оқибатида пичоқлангани ва оғир жароҳат олганлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди.

❗️"Янгиликлар 24" дастурида мазкур ҳолат сабаблари кенг жамоатчилик томонидан ўрганилаётгани, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида лавҳа берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 21 август, соат 11:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: Тест синовларининг стадион ва хиёбонларда ўтиш тартиби, абитуриент рухсатномасининг шакли ва уни тарқатиш масалаларига бағишланади

Иштирокчилар:

🎙 Сардор Ражабов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари

🎙Барно Ражабов — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи

🎙Диёрбек Қўчқоров — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Дубай амирлиги ҳукумати дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этди

🔹 Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида қатор соҳалар билан бирга тиббиёт йўналишида ҳам кўп томонлама ҳамкорлик бўйича келишиб олинган эди.

🔸 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ССВ ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида имзоланган мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш доирасида техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандумида ҳам қатор масалаларга аниқлик киритилган.

⚠️ Ушбу Меморандум доирасида куни кеча Дубай Амирлиги ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига умумий қиймати 723 миллион сўмга тенг бўлган коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этилди. Улар орасида ўпкани доимий ижобий босим билан сунъий шамоллатиш режими учун махсус ниқоблар, тиббий муолажаларда қўлланадиган Эноксапарин натрий ва Цефосон эритмалари мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон томонидан элчихонамиз қошида махсус фонд ташкил этилди. Бу фондга етарли даражада маблағ тушди ва Туркиядаги машҳур дўконларнинг бири билан шартнома тузиб, унга маблағ ўтказдик. Маблағ эвазига карталар олинди. Ушбу карталар ёрдамида фуқароларимиз озиқ овқат ва кийим-кечак маҳсуотларини сотиб олиш имконига эга бўлди.

Пандемия туфайли илгари йўқотиб қўйган жуда кўплаб фуқароларимизни топиб олдик.
Уларни консуллик ҳисобларига олдик ва доим мулоқотдамиз.

2018 йилда Ўзбекистон ва Туркия президентлари имзолаган битим бор. Ана шу битим доирасида Туркияда Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлигининг шўъбасини очиш имкони бор. Тез орада Истамбулдаги консулликда ушбу вазирик вакили иш бошлайди. Бунинг аҳамияти жуда катта», — Алишер Агзамходжаев, Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси.

Халқаро Пресс-клуб сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда

Давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида пандемияни жиловлаш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, Мустақиллик байрамини бундай шароитда нишонлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

🗓 Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, айни ҳафталар биз учун синовли давр бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши кейинги ҳафтада аён бўлади.

🦠 Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.

📌 Юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёмини нишонлаш масаласида шифокорлар билан маслаҳат қилган ҳолда шундай хулосага келиндики, пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда.

🏚 Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тергов хоналар IT-технологиялар билан жиҳозланиши, камералар ўрнатилиши — нечанчи йилгача амалга оширилади?

Бугун одамлар ҳуқуқларини билиши, мажбуриятларига риоя қилиши учун нима қилишимиз керак?

Халқаро пресс-клуб

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 21 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу
: Карантин даврида аҳолига электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, коммунал хизматлар таърифларида нарх шаклланиши механизмлари, куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши ҳақида

Иштирокчилар:

🎙Ғофур Жамолов — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари

🎙Абдусамат Саидвалиев — "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

🎙Рўзиқул Райимов — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official