Расмий хабарлар I Официальные новости
29.3K subscribers
30.3K photos
6.5K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📕 Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотнома (14-17 август саналарида).

🗓 Тиббиёт муассасалари ҳисобхоналари томонидан ходимларга қўшимча тўловлар ҳар беш кунда тўлаб борилиши белгиланган, лекин республика миқёсида олиб қаралганда, ушбу муддатларда тўловлар тўланган тақдирда ҳам, барча муассасалар томонидан қўшимча тўловларнинг тўлаб берилиши ҳар хил санага тўғри келади. Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🔈2020 йил 19 август куни Давлат экология қўмитасининг ишонч телефонига Қибрай туманидаги хонадонларнинг бирида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган оқ бош қумай (Белоголовый сип- Gyps fulvus) сақланаётганлиги маълум қилинди.

🦅 Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам баён этилган манзилда истиқомат қилувчи фуқаро У.Абдуллаев томонидан мазкур йиртқич қуш тегишли рухсатномаларсиз ҳамда шароитсиз сақланаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди, йиртқич қуш Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ДХА: Тўловлар энди буткул шаффоф

📲 Давлат хизматлари марказлари орқали хизмат олсангиз, қанча миқдорда тўлов амалга ошириш лозимлиги ҳамда тўланган сумма ҳақида смс-хабар тўғри телефонингизга келиб тушади. Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати хабар бреди.

📝 Смс-хабарлар 2 тилда: ихтиёрингизга кўра ўзбек ёки рус тилларида келади. Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Таъкидланишича, мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатлари олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

📱Ҳозирда мазкур қулайлик аксарият хизматлар учун мавжуд. Тез вақтда смс-хабарнома функцияси ФҲДЁ ва тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлар учун ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
❗️Инфографика. Карантин талабларини тўлиқ сақлаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг фаолият юритиши бўйича асосий шарт ва шароитлар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Инфографика. Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловини эълон қилади.

🖌 Кўрик-танловга 2019 йилнинг 15 августидан 2020 йилнинг 15 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телеканалларда эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 10 сентябрига қадар қабул қилинади.

Кўрик-танлов ғолиблари 2020 йил сентябрь ойида тақдирланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

👉🏻 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
⚡️ “Тўрткўлда милиция бўлимида комага тушган йигит вафот этди” сарлавҳали мақолада келтирилган важлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди

❗️Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Тўрткўлда милиция бўлимида комага тушган йигит вафот этди” сарвлавҳа остида тарқалган мақолада келтирилган важлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

‼️ Жорий йилнинг 26 июлда соат тахминан 16:30ларда Тўрткўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тўрткўл тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар бирида жанжал бўлаётган хақида хабар берилган. Келиб тушган хабарга кўра ҳудудий профилактика инспектори лейтенант М.Джуманиязов, шериги профилактика инспектори лейтенант М.Жаббарбергенов билан бирга воқеа жойига етиб боришган. Шу ерда яшовчи фуқаро С.И. маст ҳолда оила тинчлигини бузаётганлиги, баданида тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, беморга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва мутаҳассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

🧑‍⚕️Бирламчи ташхисга кўра фуқаро И.С. мастлик ҳолатида эканлиги, иккала оёғининг пастки қисмида тирналган, юз қисмида шилинган жароҳатлари мавжудлиги қайд этилган. Шундан сўнг, ҳолатни расмийлаштириш мақсадида И.С., профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб келиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда, фуқаро И.С. тоби қочганлигини маълум қилган.

🚨 Тезкорлик билан чақиртирилган тез тиббий ёрдам ходимлари фуқаро И.С.нинг қон босими юқори бўлганлиги сабабли, унинг турмуш ўртоғи Ч.Х.нинг кузатуви остида тиббий муолажа кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетишган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан фуқаро И.С. тиббий кўрикдан ўтказилиб, шу куни соат тахминан 18:30ларда уйига жавоб берилган.

◾️ Эртаси куни, яъни 27 июль куни эрталаб фуқаро И.С. хушига келмаганлиги сабабли унинг оила аъзолари томонидан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва ҳолат ҳақида туман ички ишлар бўлимига хабар берилган.

🚔 2020 йилнинг 11 август куни фуқаро И.С. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида тегишли муолажаларга қарамай кома ҳолатидан ўзига келмасдан вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Шу ўринда ижтимоий тармоқ юритувчи ва фойдаланувчиларидан барча келиб тушаётган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб, сўнг жамоатчиликка етказишингизни, ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш, 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда бошқа мактаблар билан тажриба алмашиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ҳар бир ҳудудда биттадан Корея Республикасининг "Эксимбанк"и кредит маблағлари ҳисобидан келтирилган компьютерлар билан таъминланган мактабларда намунали АКТ хоналари ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими ахборот хизмати хабар берди.

АКТ соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан "Бир миллион дастурчилар" лойиҳасини умумтаълим мактабларида жорий қилиш учун қўшимча имконият яратилди.

👉 Асака, Избоскан ва Бўстон туманлари мисолида


Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Эртага — 20 август кунги чартер рейслар жадвали:

Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент


❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Аirways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Банк_тизими

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Марказий банк Бошқарув раиси матбуот котиби Акмал Назаров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Банкдан кредит сўраб мурожаат қилгандим, турли баҳоналар билан бир неча ойдан бери сарсон қилишяпти. Ҳатто ажратилган кредит суммаси банкдан тадбиркорнинг қўлига теккунига қадар ҳам узоқ кутиш керак. Аслида, мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча? Бу қонун билан тартибга солинганми? Тадбиркор банк томонидан сарсон қилинса, кимга мурожаат қилиш керак?

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

🔸Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган “Кредит сиёсати” (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.

🔸Қайд этиш лозимки, қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.

🔸Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.

🔸“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомга кўра, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.

❗️Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка (71) 200-00-44 рақамли “Ишонч телефони” орқали мурожаат этишлари мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 20 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 10:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣Коронавирус пандемияси вақтида кўрилаётган чоралар

🕙 11:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 14:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер: Лайло Рустамова – матбуот котиби

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 20 августа, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 10:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член Штаба

📣 О мерах, принимаемых в период пандемии коронавируса

🕙 11:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство народного образования

Спикер: Лайло Рустамова – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Ушбу ҳафта Россиянинг нуфузли клиникаларидан бир гуруҳ шифокорлар келишган эди. Улар қаерда ва нима иш олиб бормоқдалар?

🇷🇺 Россиялик мутахассислар:

▫️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти,

▫️Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида,

▫️Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида,

▫️вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган шифохоналарда махаллий мутахассислар билан биргаликда оғир беморларни консультация қилмоқдалар ва ўзаро тажриба алмашмоқдалар.

🔰 Ўзбекистон олимлари, юқори малакали мутахассислари ишлаб чиққан протоколлар, тавсиялар ҳамда беморларни касаллик кечиши бўйича саралаш алгоритми билан танишиб чиқмоқдалар.

〰️〰️〰️〰️〰️
Короновирус инфекцияси касаллигидан сўнг хотирам пасайганини сездим. Шунақа бўлиши мумкинми? Хотирам ўз ҳолига келадими, бунинг учун қандай муолажалар қилишим керак?

☑️ Мумкин. Касаллик ўрта ва оғир кечган бўлса тест натижалари манфий чиқиши бемор тезда олдинги ҳолатига келади дегани эмас.

🌀 Беморда тез чарчаш, ҳолсизлик, таъм ва ҳид билишни сезмаслиги, курак соҳасидаги оғиқлар, йўтал, депрессия ҳолатлари, хотирани пасайиши кузатилиши мумкин.

☝️Касаллик енгил кечса ҳам асорати бўлади. Лекин барча аъзолар фаолияти секин-аста яхшиланади.

Асоратлар бир неча ҳафта ёки ой ичида йўқолиши мумкин, аммо баъзи одамларда бу узоқроқ вақт давом этиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

🧠 Хотирани тезроқ олдинги ҳолига қайтариш учун қуйидагиларни тавсия этилади:

🧘 жисмоний машқлар билан шуғулланинг. У мия фаолиятини тиклашга ёрдам беради;

👨🏻‍💻 когнитив функцияни тиклашга янги қизиқишлар (хобби), жумбоқ машғулотлар, сўзли ва рақамли ўйинлар, хотирани тикловчи машқлар ва китоб ўқиш ёрдам беради;

🗓 ўзингиз учун қилишиз керак бўлган ишларни нечида ва қайси куни бажаришингиз ҳақида эслатиб туриш учун турли хил эслатмалардан фойдаланинг;

📍масалан, бажарилиши керак бўлган ишларингиз рўйхатини тузиб ёзинг, турли эслатмалар ва телефон товушларидан фойдаланишингиз мумкин;

📈 режалаштирилган ишларингиз мураккаб ва ҳатто имконсиз бўлиб кўринмаслиги учун уларни алоҳида ҳаракатларга бўлишингиз керак;

🥗 витаминга озиқ овқатлар, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирда Вирусология институтида коронавирус касаллигидан даволанмоқдаман. Даволовчи шифокор бу ердан чиққанимдан сўнг поликлиника назоратига ўтишимни айтди. Мен қанча муддат поликлиника назоратида бўламан?

🛏
Стационарда даволаниб чиққан беморлар ҳудудий бирламчи тиббий- санитария муассасаларидаги умумий амалиёт шифокорлари томонидан биринчи 3 кун давомида назоратга олинади.

👩🏻‍⚕️Умумий амалиёт шифокори томонидан беморнинг саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, пневмония (зотилжам) билан касалланганлар 6 ой муддатга диспансер назоратга олинади ва соғломлаштириш режасига асосан 1 ой муддатда қоннинг умумий тахлили, кўкрак қафаси рентгенографияси ва кўрсатмага асосан МСТК текшируви ўтказилади.

🩺 Қўшимча тиббий текширувлар бемор ҳолатига ва тиббий кўрсатмага асосан ўтказилади.

🔬Беморнинг ҳолати ва текширувларда салбий ўзгаришлар бўлмаганда у 6 ой муддатда диспансер назоратидан чиқарилади.

🔎 Касаллик пневмония билан асоратланмаган бўлса, бундай беморлар 1 ой давомида тиббий кузатувга олинади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 2020 йил 19 август ҳолатига маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг нархи тўғрисидаги маълумот эълон қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
⚡️ Марказий банк “Турмуш даражаси ва инфляция” тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этди

🔹 Марказий банк ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил II чорак якунлари бўйича уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари, уларнинг таркиби, коронавирус пандемияси ва инфляциянинг турмуш даражасига таъсири ўрганилди.

🔸 Таҳлиллар уй хўжаликлари даромадлари ва харажатлари бўйича сўров натижалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ) маълумотлари асосида амалга оширилди.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Энди тиббиёт ходимлари касалхонада 14 кун давомида чиқмасдан ишлаши бўйича тартиб бекор қилингани ҳақида интернетда ёзишяпти. Шу ростми? Энди 15 млн сўм олиш ҳам бекор бўлдими?

⚡️Республика махсус комиссиясининг жорий йил 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига кўра, шу йилнинг 20 август санасидан қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик “вахта” усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтилади;

🔸иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:

💰шифокорларга — 25 млн сўм;

💰ўрта тиббий ходимларга — 15 млн сўм;

💰кичик тиббий ходимларга — 10 млн сўм;

💰бошқа ходимларга — 5 млн сўм миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.

Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолиниши ҳамда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Баъзи давлатлар кўчада ниқоб тақишни олиб ташладилар. Ниқоблар инфекция юқишидан 100 фоиз ҳимоялай олмаслигини барчамиз биламизку. Нима учун бизда ниқоб тақиш шарт?

Ҳа, ниқоблар инфекция юқишидан 100 фоиз ҳимоялай олмайди.

Бироқ коронавирус инфекцияси ташувчиси ниқобдан фойдаланганида, унинг вирусни бошқа одамга юқтириш эҳтимоли бир неча мартага камаяди.

😷 Шунинг учун ниқоблар мабодо сиз симптомсиз, коронавирус инфекциясининг ташувчиси бўлсангиз ҳамда ўзингиз бундан бехабар бўлсангиз, вирусни бошқаларга юқтириш эҳтимолини кескин камайтириш учун керак.

Аввало, таъкидлаш лозимки, баъзи давлатларда ниқоб тақиш бутунлай бекор қилингани йўқ.

Транспортда, бозорлар, дўконлар ва бошқа аҳоли тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаби сақланиб қолган, фақатгина кўчада юрганда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ниқобсиз юриш тавсия этилган.

🌀Ҳар бир давлат касаллик профилактикасига қаратилган ўзининг тартибини белгилайди ва амалга оширади. Бизда эпидемиологик вазият барқарорлашмагунча ниқоб тақиш шарт.

〰️〰️〰️〰️
Мен вирусли пневмония билан касалландим. Шифохонадан чиқиб кетаётганимда ҳам ўпкамда ўзгариш бор эди. Уйга чиққанимдан сўнг 6 кундан кейин МСКТ га тушдим, ҳалиям ўзгариш бор. Ўпкам қанчада ўзига келади ёки менда касаллик яна бошланяптими ?

🔘 Кўплаб беморлар стационарда даволаниб чиққандан атиги 1 ҳафта ўтгач, дарров ўпкани рентген ёки МСКТ қилдиришяпти. Текширувдан ўтгач, ўзгариш бўлмагани ҳақида шикоят қилиб шифокорга мурожаат келишяпти.

🔺Аслида, пневмония илк аниқланган даврда ўпкада жараён қандай кечаётганини билиш учун МСКТ ёки рентген текширувидан ўтилади. Шундан сўнг 25-30 кундан кейингина бу текширувлардан яна ўтиш мумкин. Шунда ўпкада асорат қолгани ёки қолмаганини билиш мумкин бўлади.

🔎 Сиз рентген ёки МСКТ текширувидан фақат шифокор тавсияси асосида тушишингиз лозим. Тез-тез рентген ёки МСКТ текширувидан ўтиш соғлиққа зарар ҳисобланади. Шу сабабли касалликдан сўнг организм ўзини тиклашига вақт бериш керак.

☝️Диспансеризация давомида керак бўлса шифокор ўзи Сизга рентген ёки МСКТ текширувидан ўтишни тавсия этади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Маълум қилинганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова муҳим саволларга жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзида энди короновирус аниқлаган беморларга қандай маслаҳатлар бера оласиз?

🔰 Аввало, ўзингизда тана ҳарорати кўтарилишини, қуруқ йўтал, мушакларда оғриқ, нафас қисиш, кўнгил айниши ва қусиш, ич бузилиши каби аломатларни сезсангиз, оддий шамоллашми ёки COVID 19 ми деб кўп уйлаб вақтни бой бермасдан, тезда ҳудудий шифокорингизга мурожаат қилинг.

🔰 Иккинчидан, шифокорлар берган барча тавсияларни сўзсиз бажариш лозим. Имкон қадар тиббий ёрдам учун эрта мурожаат қилиш, вақтида ўзини яккалаш ва даволашни эрта бошлаш керак, бу эса сезиларли даражада соғайишни таъминлайди ва асоратларнинг олдини олади.

🔰 Реабилитация жараёнини эртароқ бошлаш керак. Диспансер назорати давомида комплекс чора-тадбирлар, жумладан, эрталабки бадантарбия, нафас гимнастикаси билан шуғулланиш, тоза ҳавода сайр қилиш, оқсилга бой озиқ-овқатлар ва мева-сабзавотларни истеъмол қилиш ҳамда зарарли одатлардан (чекиш, ичиш ва ҳоказо) сақланиш тавсия қилинади. Меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳомиладор аёл ўзида короновирус касаллигини гумон қилса, тана ҳарорати баланд бўлса, шифокор келгунига қадар унга қандай тиббий ёрдам берса бўлади?

💊 Ҳомиладорлар учун энг хавфсиз дори — парацетамол ҳисобланади. Лекин миқдори кунига 4 г дан ошмаслиги керак. Кўпроқ суюқлик ичиб туриш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик аёлни турли хил вирус агентларга кўпроқ мойил қиладиган иммунитет ҳолатининг ўзгариши билан кечувчи ҳолатидир. Ҳозирги даврда ҳомиладор аёллар иложи борича уйда қолиши ва ижтимоий алоқалардан узоқ бўлиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирги вақтда болаларни иложи борича кўчага олиб чиқмаслик тавсия этилмоқда. Лекин оилавий поликлиника шифокорлари соғлом болаларни режа асосида эмлашга чақирмоқдалар. Поликлиникада беморлар кўп бўлган даврда соғлом болани олиб чиқиш қанчалик тўғри?

⚡️Карантин даврида ота-оналардан жуда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади ва оммавий жойларда фарзандингизни вакцинацияга олиб чиққанингизда қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

🔸одамлар тўпланишидан ўзингизни эҳтиёт қилиш мақсадида, шифокорингиз билан телефон орқали вақтини аниқлаб олинг;

🔸борадиган вақтингизга шифокордан тиббий анкетингизни тайёрлаб қуйишини илтимос килинг;

🔸уйдан чикаётганингизда санитайзер, ниқоб ва бир марталик қўлқоп олишни унутманг;

🔸кўча ва поликлиникада юзингизни ва кўзингизни қўлларингиз билан тегманг.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Деҳқонобод калий заводи»да илк маҳсулот ишлаб чиқарилганига ўн йил тўлди.

Завод ўтган 10 йил мобайнида жами 2,2 млн тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ “UzAuto Motors” АЖ: ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имкони йўқ

Компания ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил 19 август куни, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитасида “UzAuto Motors”га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғриси”даги Қонуни бузилиши белгиларига нисабатан очилган иш бўйича навбатдаги тинглов ўтказилди.

Баҳсли масалаларни асослаш учун зарур қўшимча материалларни тайёрлашга муддат қисқа эканлиги туфайли, “UzAuto Motors” АЖ томонидан иш кўриб чиқилиши кейинроққа қолдирилиши (2005 йил 12 октябрдаги 225- сонли ВМҚга мувофиқ)ни сўраб илтимоснома йўлланганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бир тарафлама кўриб чиқилди, унинг якунида нотўлиқ маълумотларга асосланган қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, автомобилларни ишлаб чиқариш мураккаб жараён бўлиб, уни ўрганиш етарлича вақт талаб этади. “UzAuto Motors” фаолиятини янада чуқурроқ ва асослироқ ўрганиш келгуси суд муҳокамалари давомида мумкин бўлади – компания ўзининг ушбу ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирган.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмайди – кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланиши маълум қилинди.

Ўз навбатида, компания автомобиллар нархи асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Яқинда эгизак фарзандли бўлдим. Фарзандларим учун 2 ёшгача бериладиган нафақа пули олиш учун маҳалла идорасига мурожаат қилдим. Аммо маҳалла раиси “сиз хусусий корхонада ишлайсиз, нафақани ишхонангиздан олишингиз керак” деб жавоб берди. Яна эгизак фарзандларимнинг фақат биттаси учун нафақа тўланар экан. Шу тўғрими?

💰Икки ва ундан ортиқ туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар парвариши бўйича нафақа бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баробар миқдорда тўланади. Ишловчи оналарга бола парвариши бўйича нафақа иш жойидан тўланади. Яъни, сиз 2 ёшгача бўлган эгизак фарзандларингизга нафақа олиш учун ўзингиз ишлаб келаётган хусусий корхонага мурожаат қилишингиз лозим.

📎 Ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг “Ишловчи оналарга бола икки ёшга етгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қарор лойиҳаси учун ишловчи оналарнинг икки ва уч нафар туғилган 2 ёшгача бўлган фарзандларнинг ҳар бирига бир баробардан, тўрт ва ундан ортиқ туғилган 2 ёшгача бўлган фарзандларга уч баробардан нафақа тўлаш таклифини илгари сурмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ёлғиз онаман. 4 ва 1 ёшли фарзандим бор. 2 ёшгача бўлган болалар нафақа пули оламан. 14 ёшгача бўлган болалар нафақа пулини олишга ҳақлиманми?

Йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандига кўра, фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

〰️〰️〰️〰️〰️

Оиламиз “темир дафтар”га киритилганлиги сабабли шу йилнинг июль ойида маҳалла томонидан бир марта 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Бу маблағнинг асосий қисмини ўғлимнинг даволатиш учун сарфладим. Оилавий шароитим оғирлигини ҳисобга олиб, маҳаллага яна ёрдам сўраб мурожаат қилсам бўладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 3 августдаги № 02/1-1703 сонли топшириқ хатига биноан, моддий ёрдам олган оилаларга яна бир карра моддий ёрдам кўрсатиш фақат айрим ўта ёрдамга муҳтож оилаларга нисбатан қўлланилади.

🖌 Бунинг учун тегишли сектор раҳбарининг туман (шаҳар) ҳокимининг номига ёзилган ёзма тавсияномаси талаб қилинади. Сиз яна бир карра моддий ёрдам олиш мақсадида ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғини ёки сектор раҳбарига мурожаат қилишингиз лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ёшим 62 да, ёлғиз ва ногиронман. Маҳалла томонидан ҳар ой бериладиган озиқ-овқат турлари нималардан иборат?

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар тоифасига 60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари киритилади. Уларга:

3 кг ун;
1 кг гуруч;
0,5 кг гречка ёрмаси;
0,5 кг макарон;
1 кг мол гўшти;
1 кг хонаки парранда гўшти;
200 грамм сариёғ;
15 дона тухум;
1 кг қанд ёки шакар;
1 литр ўсимлик ёғи;
200 грамм қуруқ чой;
100 грамм атир совун;
200 грамм кир совун;
150 грамм кир ювиш порошоги;

🖌 Сизга мазкур озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотларни олиш учун ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига ўрнатилган тартибда мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Чиноздаги кластердан фарғоналик аёлларнинг иш ҳақи олиб берилди

"Daryo.uz" сайтида Чиноздаги пахта кластери дала майдонларида меҳнат қилган фарғоналик бир нечта аёлларнинг ойлик иш ҳақи берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар чиққандан сўнг, Чиноз тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ вакиллари мазкур вазиятни шу куннинг ўзида жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганиб чиқди ҳамда мавжуд муаммога ижобий ечим топилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Саодат Боймирзаева АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.

📉 Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи бир гуруҳ хотин-қизлар жорий йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Textile Technologies Group компанияси муассислигидаги APK Chinoz пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери дала майдонларида оғзаки шартнома асосида иш бошлаган.

Шу йилнинг 5 августида ишчи хотин-қизлар томонидан белгиланган ишлар бажариб бўлинган бўлса-да, APK Chinoz пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери раҳбарияти томонидан ўзаро оғзаки келишилган иш ҳақи тўланмай келинаётгани маълум қилинган.

💰Жорий йилнинг 18 август куни APK Chinoz унитар корхонаси томонидан фарғоналик 15 нафар ишчи хотин-қизларга жами 69 млн 550 минг сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official