Расмий хабарлар I Официальные новости
29.3K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Обращение Специальной комиссии

Прежде всего, мы хотим поблагодарить всех жителей нашей Республики за дисциплинированное соблюдение карантинных ограничений, введённых 10 июля этого года.

Это позволило стабилизировать ситуацию, связанную с распространением коронавирусной инфекции.

⚠️ Завтра, 15 августа, в нашей стране смягчаются карантинные ограничения. Это необходимо, чтобы обеспечить устойчивую работу экономической и социальной сфер, а также облегчить условия жизни населения.

‼️ Смягчение правил карантина не означает его отмену. Во избежание всплеска заражений коронавирусной инфекцией, Комиссия настоятельно призывает граждан продолжать строго соблюдать меры индивидуальной защиты. В том числе:

🔘 обязательно носить маски в общественных местах;
🔘 обязательно соблюдать социальное дистанционирование;
🔘 регулярно мыть руки и использовать антисептические средства.

❗️Несоблюдение указанных правил может привести к повторному увеличению числа заболеваний. Что, в свою очередь, вновь вынудит ввести требования жёсткого карантина.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди❗️

🔰 Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш учун фуқаролар шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришлари зарур❗️

📹 Анимацион роликда батафсил❗️

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Индия Рама Натха Ковинда и Премьер-министра Нарендру Моди с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2020 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари
Тошкент шаҳрида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари эса Хоразм вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли У.А. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 28 661 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 367 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 15 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари олдидан тайёргарлик тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Миллий гвардия

Спикер: Саъдулла Сафаев – бошқарма бошлиғи

Мавзу: Олий ўқув юртларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «УзРепорт», O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 15 августа, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией и подготовке к вступительным экзаменам в вузах

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член Штаба

🕙 13:00 Национальная гвардия

Спикер: Саъдулла Сафаев – начальник управления

Тема: Меры по обеспечению общественного порядка и безопасности в период тестирования при поступлении в высшие учебные заведения

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальных Telegram-каналах AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform. Также смотрите брифинги на телеканале "O‘zbekiston 24" и "Узрепорт".

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳар куни 1,8 миллиард бола мактабга бориш учун йўлга чиқади. Бироқ ҳар куни уларнинг 500 нафари манзилига етиб бормайди...

❗️Болалар ҳаётини асранг!

Барча ота-оналар кўриши тавсия этилади.

Республика Йўл-ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан енгил ўтади?

🦠Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади: томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.

⚡️Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади.

❗️Касаллик енгил кечишига қуйидаги сабаблар тахмин қилинади:

Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;

Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;

Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;

COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;

Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антителалар хосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.

☝️Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса хамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам касаллик оғир кечиши ҳолатлари кузатилиши ҳамда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бурунни мунтазам тузли эритмада чайиш коронавирус инфекциясидан ҳимояланишга ёрдам берадими?

👃
Йўқ, бурунни тузли эритма ёки шўр сув билан мунтазам ювиб туриш янги короновирус инфекциясидан химоя қилишга ёрдам бериши бўйича илмий далиллар йўқ.

Баъзи маълумотларга кўра бурунни шўр сув билан мунтазам чайиб туриш оддий шамоллашда тузалиш жараёнини тезлаштириши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Янги коронавирус инфекциясига қарши қайноқ ваннадан фойдаланиш мумкинми?

🛀Қайноқ ванна қабул қилиш COVID-19дан зарарланишдан қутқармайди. Тана ҳарортати ванна ёки душда сув ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда меъёрда 36,5°C - 37°C бўлиши лозим. Акс ҳолда жуда қайноқ сувда чўмилиш зарар етказиши ёки терини куйдириши мумкин.

🧼COVID-19дан ҳимояланишнинг энг яхши усули - қўлларни тез-тез ювиш. Бу теридаги вирусни йўқ қилишга ва кўз, оғиз ёки бурунга қўл билан текканда инфекция юқтиришдан сақланишга имкон беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Танага этанол ёки сўндирилган хлор билан ишлов бериш янги коронавирусни (nCoV) йўқ қилиши ростми?

Йўқ, танага спирт ёки сўндирилган хлор билан ишлов бериш организмга кирган вирусни йўқ қилмайди.

🚿Бундай моддаларни сепиш кийимга ёки шиллиқ қаватга зарар етказиши мумкин.

Ёдда тутинг: спирт ва хлор юзаларни самарали дезинфекциялаши мумкин, лекин улардан керакли ҳолатда ва қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш зарур.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Таомга аччиқ мурч ёки қалампир қўшиш ҳам коронавирус профилактикаси усулларига кирадими?

🌶Аччиқ қалампир иштаҳани очиш учун ишлатилиши мумкин, лекин ҳечам COVID 19 билан касалланишни тўхтатмайди ва даволамайди.

Витаминларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш, мунтазам жисмоний машқлар бажариш ва соғлом уйқу организмни инфекциядан ҳимоя қилиш функциясини ошириш хусусиятига эга.
〰️〰️〰️〰️〰️

Уй пашшалари COVID 19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиб ҳисобланадими?

🦟Ҳозирги вақтда уй пашшалари COVID 19 вирусли патогенини юқтиришга қодир эканлигига оид бирон бир далил ёки маълумотлар мавжуд эмас.
〰️〰️〰️〰️〰️

Жисмоний машқлар бажараётганда ниқоб тақиш керакми?

Жисмоний машқлар бажариш вақтида ниқоб тақмаслик керак, чунки у қулай нафас олишга тўсқинлик қилади.

😥Тер ажралиши ниқобни тез намлантиради, бу эса нафас олишни қийинлаштиради ҳамда микроорганизмлар кўпайишига кўмаклашади.

🏃Жисмоний машқлар бажаришда муҳим профлактика чоралари – атрофдагилардан камида 1 метр масофани сақлаш ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚑 «Келганимда аҳволим оғир эди. Шифокорлар дори ва муолажаларни ўз вақтида қилишди, 4 маҳал овқат беришди. Ҳозир яхшиман».

📹 Ички ишлар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» гимнастика олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар биносида ташкил этилган вақтинчалик шифохонадан репортаж

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Россия давлати билан вакцинани олиб келиш бўйича ишлар олиб бориляптими? Ўзбекистонда ҳам вакцинани ишлаб чиқиш мумкинми?

⚡️Ҳозирги кунда Президентимиз топшириқларига биноан, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

💉COVID-19 вакцинасининг клиник синовларининг барча босқичи якунланмагунича мамлакат уни сотиб ололмайди.

🌐Вакцина синовларининг барча босқичлари ўтганидан кейингина халқаро сертификатлаштириш амалга оширилади.

⭕️ У қайси давлат ёки лаборатория бўлади, бу ҳозирча номаълум.

📌Короновирусга қарши ишлаб чикарилган вакциналарни ҳар томонлама ўрганиб, Ўзбекистонда ишлатиш бўйича ишчи гуруҳ хулоса берса вакцинани олиб келиш, ишлатиш тартиблари ва муддатлари белгиланади.

❗️Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқиш масаласи нечоғлик ахамиятли. Вақт кутиб турмайди. Вакцинани ишлаб чиқариш, уни клиник синовлардан ўтказиш учун вақт талаб қилинади. Уни Ўзбекистонда ишлаб чиқаргандан кўра, тайер вакцинани ишлатган маъқул.

〰️〰️〰️〰️

🎙Аввалроқ, ТТА ректори, профессор Лазиз Тўйчиев "Халқ сўзи" газетасига берган интервьюсида Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина республикамизда 2021 йилдан олдин қўлланилмаслигини маълум қилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

💉Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцина иккита майдонда – Гамалеи маркази ва "Биннофарм" заводи томонидан ишлаб чиқарилади.

Кейинроқ РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев Фонд вакцинани йилига 500 млн доза ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 5 та мамлакат билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Соғлиқни сақлаш вазири, кеча Ўзбекистонга бир гуруҳ россиялик шифокорлар келишини маълум қилди. Шу тўғрисида батафсил маълумот берсангиз, неча киши ва қанча муддатга келишади?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова шу саволга жавоб берди:

🛬16 август куни 40 нафар мутахассис
коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Глава Минздрава России заявил, что в Узбекистан приедет группа российских врачей. Расскажите пожалуйста об этом подробнее, сколько человек, на какой срок и т.д.?

На этот вопрос ответила член штаба по борьбе с коронавирусом Барно
Абдусаматова:

🛬 16 августа ожидается приезд 40 специалистов для оказания помощи в борьбе с коронавирусной инфекцией. В течение месяца они будут работать с узбекскими специалистами, оказывать практическую и методическую помощь.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда карантин қайта жорий қилинадими ёки бу карантин чекловларининг охиргиси эдими?

🗓15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда барқарор фаолиятни таъминлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини енгиллатиш учун зарур эди.

☝️Карантин чекловларини енгиллатиш у бекор қилинганини англатмайди.

🦠Коронавирус инфекцияси эпидемиясининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни индивидуал ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишда давом этишга чақиради. Жумладан:

😷жамоат жойларида албатта ниқоб тақиш;

🚧ижтимоий масофа сақлаш;

🧼🧴мунтазам қўлларни ювиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш.

⚡️Шу кунларда Республика махсус комиссияси юқорида таъкидланган қоидаларга риоя қилмаслик касаллик сонининг такрор ошишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида қатъий карантин чекловларини қайта жорий этишга сабаб бўлиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.


Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозиргина Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари бошқарувни йўқотиши оқибатида "Эски Анҳор" каналига тушиб кетган автомобилни қирғоққа олиб чиқишди.

ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу фавқулодда вазият 40 минут олдин Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғида содир бўлди. Автомобиль чиқариб олинганда, уни бошқарган ҳайдовчи салондан топилмади. Ҳозирда ғаввос-қутқарувчилар томонидан автомобиль ҳайдовчисини сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Магистратурага топширилган ҳужжатларни қайта таҳрирлаш тартиби эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишча, 2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида ҳужжатларни қайта таҳрирлаш тартиби белгиланди.

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электрон кооперация портали кичик бизнес субъектлари учун қулайликлар яратиш мақсадида фаолият юритмоқда

Портал афзалликлари:

🔘 ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни бепул жойлаштириш;

🔘 исталган вақтда ишлаш учун қулай савдо майдончаси;

🔘 янги ишлаб чиқарувчилар учун маҳаллий бозорга тез ва осон кириш;

🔘 саноат корхоналарининг республика миқёсида ўтказиладиган савдоларда иштирок этиш;

🔘 маҳсулотларни воситачисиз сотиш ва сотиб олиш;

🔘 ҳамда мобил иловадан фойдаланиш имконияти.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугунги кунда порталда жами 47 мингдан ортиқ маҳсулот савдога қўйилиб, жорий йилда жами 5.6 трлн сўмлик 27202 та ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🕺🏻Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 4975 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жорий йил 1 сентябридан бошлаб:

шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;

ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;

поликлиникага ҳисобга қўйиш;

бир марталик "суюнчи" пулини олиш;

яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

болани давлат боғчасига навбатга қўйишни
ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга оширишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📕 Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотнома (13 август ҳолатида).

🗓 Тиббиёт муассасалари ҳисобхоналари томонидан ходимларга қўшимча тўловлар ҳар беш кунда тўлаб борилиши белгиланган, лекин республика миқёсида олиб қаралганда, ушбу муддатларда тўловлар тўланган тақдирда ҳам, барча муассасалар томонидан қўшимча тўловларнинг тўлаб берилиши ҳар хил санага тўғри келади. Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official