Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда долзарб саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Юртимизда оилавий ажримларнинг умумий статистикаси қандай?

🔰 Республикамизда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 12 минг 810 та, ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 3 минг 151та кам оилавий ажралишлар рўйхатга олинган. Мамлакатимиздаги мавжуд оилаларнинг 0,03 фоизининг тақдири ажралиш билан якун топган.

😢 Юзага келган мазкур ажримлар натижасида жорий йилнинг ўзида Республика бўйича 8 минг 725 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.

👨‍👩‍👦 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг шу вақтига қадар 15 минг 413 та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 9 минг 980 таси яъни, 60 фоизи яраштирилди. Шунингдек, 11 минг 985 та никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилалар аниқланиб, уларнинг 5 минг 960 таси ёки 57,8 фоизининг никоҳи қонуний расмийлаштирилди.

📍Бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, аҳоли ва оилалар сонининг кўплиги муносабати билан, энг юқори рақамлар Тошкент шаҳар ва Андижон вилоятларига тўғри келади.

🔎 Жорий йилнинг шу кунига қадар пойтахт оилаларининг 1692 таси ажрашган, 918 та оила эса ажрим ёқасига келиб қолган. Кейинги ўринда 1498 та ажрашган оилалар билан Андижон вилояти турибди. Вилоятдаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони эса 1716 тани ташкил этмоқда.

🔗 Ажралган оилалар сони Фарғона вилоятида 1304 та, Тошкент вилоятида 1308 та, Самарқанд вилоятида 1302 та, Наманган вилоятида 923 та, Қашқадарё вилоятида 815 та, Сурхондарё вилоятида 749 та, Бухоро вилоятида 744та, Сирдарё вилоятида529 та, Қорақалпоғистон Республикасида 513 та, Хоразм вилоятида 497 та, Жиззах вилоятида 489 та, Навоий вилоятида 447тани ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ёлғиз аёлман. Ҳозирда ногиронлик аравачасига муҳтожлигим бор. Ногиронлик аравачасини олиш учун кимга мурожаат қилишим зарур?

🦽 Ногиронлиги аниқланган фуқаролар ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникада рўйхатга олинади ҳамда фуқарога ногиронлик ҳақида тиббий хулоса берилади. Сиз мазкур тиббий хулоса ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўз ҳудудингиздаги фуқаролар йиғинига ногиронлик аравачаси олиш бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз керак.

📢 Фуқаролар йиғини раиси сиз томонингиздан топширилган ҳужжатларни тегишли тартибда ўрганиб чиққач, сизга ногиронлик аравачаси ажратиш бўйича сектор раҳбари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади. Шу тариқа сиз кам таъминланган оилаларда яшовчи ногиронлиги бор фуқаролар учун ажратиладиган ногиронлик аравачалари ва бошқа керакли воситаларини олиш учун белгиланган тартибда навбатга қўйиласиз.


Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда аҳолига муҳим маълумотлар етказилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 август — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Янги Zvoni.uz сайти ишга туширилди

☎️ Бунда Тошкент шаҳридаги барча туман поликлиникалари, СЭС ва тиббиёт марказлари телефон рақамлари жамланган. Қўнғироқ қилиб, шифокор билан маслаҳатлашиш, тест ва турли таҳлиллар топшириш, МСКТ/МРТ қилдириш мумкин.

🕜 Эпидемия даврида барча поликлиникалар ҳафтасига 7 кун 24 соат давомида узлуксиз ишламоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Запустили новый сайт Zvoni.uz

☎️ Там собраны контакты всех районных поликлиник в Ташкенте для консультации с врачами, районных СЭС для сдачи анализов, а также медицинских центров для снятия снимков МСКТ/МРТ.

🕜 На период эпидемии все поликлиники работают в круглосуточном режиме, 24 часа в сутки, 7 дней в неделю.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 2020 йил 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26804 (+254) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 218 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 195 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 23 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 31 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🕺🏼 Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафари, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 576 нафар бемор тузалди.

💠 Шундай қилиб юртимизда 17838 (+576) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугунги кун истеъмолчиларини қандай саволлар қийнамоқда, карантин даврида кўпроқ қандай мурожаатлар бўлмоқда?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати қўмита мутахассислари билан бирга маҳсус лойиҳа тайёрлаб, сизнинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз бузилса қаерга мурожаат этишни ва нима қилишни тушунтиришга ҳаракат қилишади.

💊 Муҳокамада дорихоналардаги нархлар хусусида фикр билдирилди.

👉 Видео (рус тилида)

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН “COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИ АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА ЯНГИЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашри тасдиқланиб, жойларга етказилмоқда, дейилади ССВ ахборот хизмати
хабарида.

Шу ўрнида ушбу қўлланмани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибига кўшимча равишда кардиолог, пульмонолог ва педиатр каби мутахассислар ҳам киритилганини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт ҳодимлари, жумладан, реаниматологлар ҳам қўлланмани ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишди.

Унда акс этган кўрсатмалар, аввало, тез тиббий ёрдам ва умумий амалиёт шифокорлари, юқумли касалликлар ҳамда болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассислар, шунингдек, терапевт, педиатр, пульмонолог, оториноларинголог, кардиолог, неврапотолог, акушер-гинеколог, реабилитация терапевти, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари ва ҳамширалар фойдаланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қўлланмада коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатаётган нодавлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам муҳим маълумотлар берилган.

Мазкур янгиланган нашрдаги “COVID-19” тасдиқланган ёки пневмония касаллигига шубҳа қилинган беморни аниқлаш ва даволаш жараёни схемалаштириб, содда шаклда очиб берилган.

Қўлланманинг ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ матни билан вазирликнинг расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳзод Мусаев — Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси:

🏥 «Сўнгги 3 кун ичида янги беморларни қабул қилиб, уларга зудлик билан ёрдам кўрсатувчи 815 та ўринга мўлжалланган даволаш маркази очилди. Бунга Мудофаа вазирлигининг госпитали бириктирилган, шифокорлар билан тўлиқ таъминланган.

🛏 815 та ўринга 3 кун ичида 719 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 416 та бемор даволаниб, уйига қайтди».

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Кичик шифохоналар ўз профили бўйича касалларни даволашга қайтади

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда “Тошкент шаҳри тажрибаси” негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда, кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “COVID-19”ни даволашда қўлланилаётган дори-дармонлар рўйхати эълон қилинди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати
хабар берди.

“COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган.

Айтиб ўтиш лозимки, бу галги қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига мамлакатимизнинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилиб, улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:

💊Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:

Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).

💊Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:

Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
Цинк препаратлари;
Д витамини;
С витамини;

💊“COVID-19”нинг енгил шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир;
Гидроксихлорохин;
Цинк;
Д витамини;
С витамини;
Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
Азитромицин (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг ўрта оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир ёки ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон)
Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Цефалоспоринлар + макролидлар;
Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар

💊Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:

Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Парентерал ацетилсистеин;
Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.

💊Сепсис ва сепсик шокда:

Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.

💊ЭСЛАТМА!

Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин);
шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

ДИҚҚАТ!

Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Беҳзод Мусаев:

— Ўзэкспомарказда Мудофаа вазирлиги ва ИИВ томонидан, Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» аренасида ДХХ томонидан коронавирус беморларига тез тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш муассасалари ишга туширилди.

Ушбу марказлар нега айнан мазкур ташкилотларга бўлиб берилган?

— Муҳтарам Президентимиз бугун барча соҳани оёққа турғизганлар. Аҳолига, халқимизга ёрдам бериш учун ҳар бир соҳа масъул, жавобгар ва ҳамма оёққа турган ҳозир.

🔎 Ушбу тезкор тиббий пунктларнинг вазифаси нимадан иборат: бемор ўзини ёмон ҳис қилдими, тезда уни малакали мутахассислар кўради, керакли дориларни беради, ҳолатига қараб қарор қабул қилади. Агар беморнинг аҳволи бироз оғир бўлса, 1 кун ё узоғи билан 2 кун муолажасини олади, уйига қайтарилади.

🏥 Лекин бемор ўта оғир аҳволда бўлса, Зангиотадаги даволаш марказига ўтказилади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Абдухакимов — заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии:

🛏 «В спортивных сооружениях будут запущены еще два распределительных центра: мощностью 850 и 550 койко-мест. Общая вместимость распределительных центров составит более 3300 койко-мест. В данных центрах все медицинские препараты и медицинская помощь оказываются бесплатно».

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим

Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер хуружларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Россия Федерацияси Марказий банки ўртасида компьютер хуружларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

🔸Меморандум банк телекоммуникация тизимларида компьютер хуружларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

🔷 Компьютер хуружларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер хуружларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Давлат тест марказининг расмий баёноти

⚠️ ДТМ ахборот хизматининг хабар беришича, мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда.

🚫 Кейинги кунларда турли интернет нашрларида кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Бу борада расман шуни маълуми қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.

💠 Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.

🔷 Шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади.

🧑🏽‍💻 Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official