Расмий хабарлар I Официальные новости
29.9K subscribers
29.7K photos
6.32K videos
53 files
27.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.
Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев на проходящем сегодня видеоселекторном совещании отдельно затронул эпидемиологическую ситуацию в стране.
Отмечена необходимость применения новых стратегий профилактики, раннего выявления коронавирусной инфекции, осуществления лечебных и наблюдательных мер в случаях бессимптомного и легкого протекания болезни.
Поручено пересмотреть действующие процедуры тест-анализа и разработать систему, удобную для населения.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Президент: бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса юмшатиши лозимлиги таъкидланди:

Масалан, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳардагидек тиғиз эмас. Касаллик тарқамаган ҳудудларимиз ҳам кўп.

🚜 Бу ерларда ҳозирги пайтда ҳамма далада иш билан банд, одамларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Бундай туманларда қишлоқ меҳнаткашларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратишимиз керак. Чунки ёзнинг бир куни қишнинг ўн кунини боқади.

🌾 Ҳеч кимга сир эмас, бу йилдан бошлаб озиқ-овқат масаласи дунё миқёсида ҳал қилувчи ўринга чиқади. Чунки коронавирусни енгиш ҳам, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳам аввало шунга боғлиқ.

Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
2010 йил август ойида фаолиятини бошлаган “Деҳқонобод калий заводи” АЖ да ҳозирга қадар қарийб 300 млн. АҚШ доллари қийматида 1,5 млн. тоннадан ортиқ калий хлорид хорижий мамлакатларга экспорт қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев барча вилоят ҳокимларини ва тўртта сектор раҳбарларини жиддий огоҳлантирди:
"Қанча маблағ керак бўлса, берамиз. Лекин дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Ана шуни қаттиқ назоратга олиш керак"

Шавкат Мирзиёев сделал строгое предупреждение хокимам областей и руководителям четырех секторов:
«Сколько надо средств, дадим. Но когда лекарства дорожают, это приводит к недовольству наших людей. Мы должны взять это под строгий контроль»

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Президентимизнинг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қарорида Агентлик зиммасига “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Агентлик мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиб, ахборот соҳасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлади.

Барча таҳририятлар, журналистлар, муассислар, мутахассислар ҳамда ахборот соҳасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни ушбу ҳавола орқали лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга чорлаб қоламиз. Билдирилган барча таклиф ва тавсиялар Агентлик мутахассислари томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилади ҳамда инобатга олинади.

https://regulation.gov.uz/uz/document/19914

@saidjanov_dm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нимага ота-она репетитор топиб, боласини олий таълимга киритяптию, нимага давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?

Президент: Почему родители находят репетитора и создают условия для поступления детей в вуз, а государство тратит столько денег, но в вуз не поступают даже 50 процентов выпускников школ?

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚖️ Судьялар дахлсизлигига дахл қилиш қонунни рад этиш эмасми?

Маълум бўлишича, 2020 йил 13 июль куни Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Алишер Эргашев ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида доимий яшаш жойидан иш жойига келиш мақсадида Гулистон шаҳар ҳудудига киришда ўрнатилган “карантин блок пости” йўналишида ҳосил бўлган тирбандликда тахминан 8.40 дан 09.35 гача бўлган вақт оралиғида кутиб турган.

Батафсил ўқиш 👉 http://uza.uz/oz/society/sudyalar-dakhlsizligiga-dakhl-ilish-onunni-rad-etish-emasmi-14-07-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Хотин-қизларимизга ҳам имконият яратсак, кўп-кўп номаъқул иллатлар секин-секин жамиятимиздан чиқиб кетади

Шавкат Мирзиёев: Если создадим возможности для женщин, наше общество постепенно избавится от многих пороков

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ОАВга учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилади

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги таҳрирдагиОммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Унда қатор янгиликлар кўзда тутилган. Жумладан, ОАВ фото- ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, лойиҳада рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи, ОАВлар устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини ўттиз фоиздан қирқ тўққиз фоизгача оширишга рухсат берилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈(+208) 2020 йил 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14293 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🕺Айни пайтда юртимизда 8327 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 5898 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлар

Обновляющийся Узбекистан: Дома, построенные для ученых и педагогов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Стикерлар алмаштирилмайди

Ижтимоий тармоқлардаги оммавий гуруҳлар ҳамда кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими, деган саволлар кўпаймоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритди.

🎫 Машиналар ҳаракатланиши учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиб келинмоқда.

Стикерлар бериш хизмати Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган тегишли вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилган.

❗️Мазкур тартибда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, Давлат хизматлари марказлари орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.

Маълумот учун, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
🔸Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 млн. долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

🔸Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 1,7 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 557 млн. долл.).

🔸Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн. долларга (ёки 42 фоизга) камайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик тадқиқотчилар хорижликларга ўзбек тилини содда шаклда ўрганишларига кўмаклашувчи “Ўзбекона” дарслигини нашрга тайёрлади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, “Ўзбекона” дарслиги хорижий тилни эгаллашнинг умумевропа компетенциялари тизимига асосан A1 даражани эгаллаш имконини берувчи дарслик бўлиб, у 9 та бўлим, 3 та назорат блоки, аудиолар ва қўшимча материаллар каби қисмлардан иборат.

Ушбу дарслик Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти Гулрухсор Эргашева ҳамда Ўзбек тили факультети талабаларининг MO'TUL жамоаси томонидан, педагогика фанлари номзоди, доцент Саодат Aдилова илмий раҳбарлигида яратилди.

Китоб хорижий тил ўқитишнинг ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш, гапириш, ёзиш кўникмаларини тўлақонли қамраб олган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, хусусан ёшларни меҳнат бозорига ва келгуси ҳаётга мактабдан тайёрлаб бориш вазифалари ижроси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏫 Жорий йилда умумтаълим мактабларни 450 мингдан ортиқ ёшлар битиради. Шундан бир қисми олий таълим муассасалари, коллеж ва техникумларга қамраб олинган тақдирда ҳам, 170 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси мавжуд.

🕹Янги 2020/2021 ўқув йилидан ёшларни мактабдан бошлаб, ҳаётга тайёрлаш ва касбга ўргатиш масаласига комплекс ёндашув белгиланмоқда.

Бу жараён икки йўналишда амалга оширилади.

👉Жорий қилинаётган янги “Тарбия” фани орқали ёшларга юқори мақсадларга эришиш бўйича мотивация бериш, ўз устида доимий ишлашлари зарур эканлиги тарғиб этилади;

👉Уларни қизиқиш ва қобиляти орқали касбга йўналтириш ишлари ташкил этилади.

Бунинг учун:

🔹 7-синфдан мактаб ўқувчиларини касбга мойиллиги ва қизиқишини диагностикадан ўтказилади;

🔹 8-9-синф ўқувчилари дарслар давомида замонавий, истиқболи бор бўлган касблар билан таништирилади ва уларни эгаллаш учун пойдевор вазифасини бажарувчи билим ва кўникмалари шакллантирилади;

🔹 10-синфдан бошлаб давлат ва нодавлат касбга ўргатиш марказлари билан ҳамкорликда анъанавий касблар билан биргаликда, замонавий, бозорда талаб юқори касбларга ўргатилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

👩🏻‍🔧 Тошкент шаҳри, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тестга кўра мактаб битирувчиларининг 35 фоизи аниқ бир касбга, 45 фоизи маълум бир соҳага қизиқиши аниқланди.
👉🏽 ҳар бир туманда 7-синфдан бошлаб касбга қизиқтириш, бўлажак касби ҳақида тушунчалар ва бошланғич тайёргарлик бериш ташкил қилинади.
🧑🏽‍💻 ҳар бир туманда махсус профессионал йўналтирилган синфлар очилади.
🏢 ҳар бир вилоятда "Ишга марҳамат" мономаркази ишга тушади.
🙋 туман даражасида касб-ҳунарга ўқитиш марказларида очилади.
маҳаллаларда касб-ҳунар масканлари ташкил этилади.
📃 бу ерларни аъло баҳоларга таъмомлаган ва сертификат олган ёшларга турли имтиёзлар берилади.
💵 иш берувчилар ҳудудий меҳнат органи томонидан юборилган ишчини ишга олса ва малака даражасини оширса, бу ҳаражатлар қоплаб берилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Абитуриентлар ҳозир битирганлик ҳақида дипломни қўлга олгани йўқ, бу эса ОТМга ҳужжат топшириш учун тўсқинлик қиляпти. Агар 20-июлгача дипломни олмаса, нима бўлади?

Карантин чекловлари жорий этилгани сабабли, жорий йил битирувчиларига шаҳодатнома ва дипломлар электрон шаклда етказилиши, асл нусхалари эса эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин топширилиши белгиланди.

📕 Жорий йил битирувчиларига қулайлик яратиш мақсадида уларнинг тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлари тегишли вазирликлардан, яъни, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг маълумотлари Халқ таълими вазирлигидан, академик лицей ва касб-ҳунар-коллежлари битирувчиларининг маълумотлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинмоқда.

🚫 Улар рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар фанлар кетма-кетлигига мос яна бешта бакалавриат йўналишлари бўйича учта таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи)дан исталган бирини танлаши мумкинми? Ёки фақат кундузги таълим бўйича ҳужжат топширадими?

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, номзодларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилади.

🎓 Бунда номзодлар бештагача бакалавриат таълим йўналишларини учта таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи)дан исталган бири бўйича танлашлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен топшираётган йўналишдан фақат 2 тагина университет чиқаяпти, қолганлари чиқмаяпти, нима қилишим керак?

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим шакли, таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланган.

Abitur.dtm.uz сайтида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш мазкур қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

📌 Бунда олий таълим муассасаси учун қабул параметрлари ажратилган бўлса, дастурда автоматик чиқади. Агар олий таълим муассасаси учун қабул параметрлари ажратилмаган бўлса, дастурда чиқмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Отаси йўқ, онаси билан ёғиз яшайдиган ёшларга ёки ота-онаси вафот этганларга қандай имтиёзлар бор?

Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

💰Шунингдек, улар тест синовлари учун тўловдан ҳам озод этилган.

🏣 Агар улар «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлса, мазкур имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Абитуриентлар ҳозир битирганлик ҳақида дипломни қўлга олгани йўқ, бу эса ОТМга…
Мен IELTS дан 4 балл олганман, имтиёз сифатида фойдалансам бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395 сон қарорига мувофиқ, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Бунда инглиз тилидан максимал балл бериш учун IELTS 5,5 дан кам бўлмаслиги лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Абитуриентман, лекин ҳозир фуқаролик паспортим йўқ, яқиндагина 16 ёшга тўлганларга 10 кун ичида фуқаролик паспорти берилсин, деган қарор қабул қилинган эди. Паспорт столга борсам, карантин туфайли ишламаяпти, дейишди. Нима қилай?

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланиши белгиланган.

Агар сизда паспорт олишда муаммолар юзага келаётган бўлса, Ички ишлар вазирлигининг 71 231 50 35 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
6 июль куни онлайн ҳужжат топширдим. Тўловни 7 июль куни амалга оширдим. Рўйхатга олинган-олинмаганимни қандай билсам бўлади?

Тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “Шахсий кабинет”даги “Қабул-2020” бўлимига кириб, билиб олиш мумкин.

📝 Бунда, абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида “Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тўловни қайси кунгача амалга ошириш мумкин?

Абитуриентлар тест синовлари учун тўловни рўйхатдан ўтиш якунлангун (20 июль)га қадар амалга оширишлари лозим.

💰Белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган абитуриент рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳар бир таълим йўналишига қанча одам рўйхатдан ўтганини қандай билиш мумкин?

Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz сайти ишга туширилган бўлиб, мазкур сайт орқали ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича йўналишлар кесимида рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ва танлов кўрсаткичини кўриш мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube