Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💢Ички ишлар вазирлиги ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати раҳбари Aзизхон Муродов иштирокида брифинг

Менинг 6 ёшли набирам Тошкент шаҳридаги эндокринология марказида қандли диабет касаллигининг 1-тури бўйича даъво муолажалари олмоқда. Муолажалар тугаб, уйга жавоб берилса, мен Фарғона вилоятидан бориб олиб келишим учун қандай ҳужжатларни тайёрлашим керак?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Биласизми

COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинди.

Ходимларнинг ижтимоий масофага мослигини таъминлаш учун бир вақтнинг ўзида битта хонада бўлиш мумкин бўлган одамларнинг максимал сонидан ошиб кетиш тавсия этилмайди:

▪️ 50 квадрат метргача - 5 кишидан ошмаслиги керак;
▪️ 100 квадрат метргача - 10 кишидан кўп бўлмаган;
▪️ 200 квадрат метргача - 25 кишидан ошмайди;
▪️ 200 квадрат метрдан ортиқ - 50 кишидан ошмайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
"Пандемия бошида бир кунда 3 мингта ПЗР тест олган бўлсак, бугун 22-24 минггача"

АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот бериб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️

🚫 «Коронавирусга мўлжалланмаган шифохоналарда коронавирус аниқланса, уни 14 кунга ёпиб ташлар эдик. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатдики бу нотўғри йўл.

☝️Ҳозирча коронавирус чиқадиган бўлса, ўша бўлимнинг ўзини ёпяпмиз. У ҳам — бир кунга.

👨🏻‍⚕️ Ходимларини
яккаланиш ёки карантинга оляпмиз. Керакли чоралар ўтказилгандан кейин, таҳлиллар олингандан кейин, эртасига очиляпти. Шунинг учун қайсидир шифохона карантинга ёпилди, дейиш мутлақо нотўғри».

〰️〰️〰️〰️

🧪 «Пандемия бошида бир кунда 3 мингта тест олган бўлсак, бугун кунига 22-24 минггача ПЗР тест қилиняпти. Барча марказий ва ҳудудий эпидемология осойишталик марказлариларга рухсат берилган. Лекин шу ҳам етмаяпти.

📞 Хусусий секторларга
ишлаётган лабораторияларга ПЗР текшириш ваколати берилган. Агар хусусий клиникида касаллик борлиги аниқланган бўлса, фуқаронинг турар-жойига қараб оилавий поликлинакига хабар берилади ва сатитистикага киритади.

❗️Хусусий клиникалар ҳаттоки фуқароларнинг уйига бориб ҳам анализ олиши мумкин ва таҳлил натижасини фуқароларга телефон орқали айтиши мумкин».

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов журналистлар саволларига жавоб берди.

Карантин даврида нечта хусусий клиникалар ёпилгани тўғрисида маълумотлар борми? Бу клиникларнинг ёпилиши давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги салоҳиятига қаттиқ таъсир қилмайдими?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+121) 2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 5854 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ССВ ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев журналистлар саволларига жавоб берди.

Куни кеча 1003 телефонига қўнғироқ қилгандик. У ерда оператор тест йўқлиги, тез ёрдам жавоб бермаслигини айтди. Оператордан жуда ҳам қўпол муомала олдик. Биз 2 марта қўнғироқ қилгандик. Биринчисида бизга консултация олиш учун шифохона рақами берилди. Унга телефон қилганимизда консултация бериш 40 000 сўм эканини айтди. Бу масалга қандай муносабат билдирасиз?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов журналистлар саволларига жавоб берди.

Беморлар даволанаётган жойларга ҳамда cаll-марказларга у ердаги вазиятларни ёритиши учун бизни таклиф қила оласизми?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Ёшлар Иттифоқи биноси карантинга олинди

⛔️ Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши биноси ташкилотда фаолият олиб бораётган 2 нафар ходимда коронавирус инфекциясига олинган тест мусбат натижа кўрсатганлиги туфайли дезинфекция тадбирлари ўтказилиши учун карантинга олинди. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров хабар берди.

💻 Юртимизда эълон қилинган карантин муносабати билан Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг аксарият ходимлари 10 июлдан бошлаб онлайн (масофадан) ишлашга ўтказилган эди. Тест натижалари мусбат бўлган 2 нафар ходимдан бир нафари онлайн (масофадан) ишлаган, бир нафари иш фаолиятида керак бўлган вақтда бинога ташриф буюрган.

🚫 ОАВ ва ижтимоий тармоқларда касалланган ходимлар сони 10 га яқин деган хабарлар асосга эга эмас.

👮‍♂️ Бинода қўриқлаш хизмати ва дезинфекция ишларини амалга ошираётган махсус ходимлардан бошқа ишчилар йўқ. Марказий Кенгаш биносида мунтазам тарзда дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.
Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев на проходящем сегодня видеоселекторном совещании отдельно затронул эпидемиологическую ситуацию в стране.
Отмечена необходимость применения новых стратегий профилактики, раннего выявления коронавирусной инфекции, осуществления лечебных и наблюдательных мер в случаях бессимптомного и легкого протекания болезни.
Поручено пересмотреть действующие процедуры тест-анализа и разработать систему, удобную для населения.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Президент: бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса юмшатиши лозимлиги таъкидланди:

Масалан, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳардагидек тиғиз эмас. Касаллик тарқамаган ҳудудларимиз ҳам кўп.

🚜 Бу ерларда ҳозирги пайтда ҳамма далада иш билан банд, одамларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Бундай туманларда қишлоқ меҳнаткашларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратишимиз керак. Чунки ёзнинг бир куни қишнинг ўн кунини боқади.

🌾 Ҳеч кимга сир эмас, бу йилдан бошлаб озиқ-овқат масаласи дунё миқёсида ҳал қилувчи ўринга чиқади. Чунки коронавирусни енгиш ҳам, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳам аввало шунга боғлиқ.

Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
2010 йил август ойида фаолиятини бошлаган “Деҳқонобод калий заводи” АЖ да ҳозирга қадар қарийб 300 млн. АҚШ доллари қийматида 1,5 млн. тоннадан ортиқ калий хлорид хорижий мамлакатларга экспорт қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев барча вилоят ҳокимларини ва тўртта сектор раҳбарларини жиддий огоҳлантирди:
"Қанча маблағ керак бўлса, берамиз. Лекин дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Ана шуни қаттиқ назоратга олиш керак"

Шавкат Мирзиёев сделал строгое предупреждение хокимам областей и руководителям четырех секторов:
«Сколько надо средств, дадим. Но когда лекарства дорожают, это приводит к недовольству наших людей. Мы должны взять это под строгий контроль»

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Президентимизнинг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қарорида Агентлик зиммасига “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Агентлик мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиб, ахборот соҳасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлади.

Барча таҳририятлар, журналистлар, муассислар, мутахассислар ҳамда ахборот соҳасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни ушбу ҳавола орқали лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга чорлаб қоламиз. Билдирилган барча таклиф ва тавсиялар Агентлик мутахассислари томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилади ҳамда инобатга олинади.

https://regulation.gov.uz/uz/document/19914

@saidjanov_dm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нимага ота-она репетитор топиб, боласини олий таълимга киритяптию, нимага давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?

Президент: Почему родители находят репетитора и создают условия для поступления детей в вуз, а государство тратит столько денег, но в вуз не поступают даже 50 процентов выпускников школ?

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚖️ Судьялар дахлсизлигига дахл қилиш қонунни рад этиш эмасми?

Маълум бўлишича, 2020 йил 13 июль куни Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Алишер Эргашев ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида доимий яшаш жойидан иш жойига келиш мақсадида Гулистон шаҳар ҳудудига киришда ўрнатилган “карантин блок пости” йўналишида ҳосил бўлган тирбандликда тахминан 8.40 дан 09.35 гача бўлган вақт оралиғида кутиб турган.

Батафсил ўқиш 👉 http://uza.uz/oz/society/sudyalar-dakhlsizligiga-dakhl-ilish-onunni-rad-etish-emasmi-14-07-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube