⚡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
✍🏻 “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.
🏢 Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ташкил этилди.
⚠️ Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
✅ Агентлик Президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор.
♻️ Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, Агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.
🔎 Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.
🔰 Агентликка, шунингдек, қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилди:
🔸 бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;
🔹 жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
🔸 коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;
🔹 ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.
❗️Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта зафарлар тилади.
Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Глава нашего государства сердечно поздравил Гурбангулы Бердымухамедова с днем рождения, искренне пожелав лидеру Туркменистана доброго здоровья, благополучия и больших успехов.
Рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества и региональной повестки.
#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️ Учта соҳада коррупцияга қарши курашиш масаласи таҳлил қилинди
🔷 Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
⚠️ Мажлисда таълим, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупция қарши курашиш бўйича фаолият юзасидан Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашевнинг ахбороти эшитилди.
👩🏼🎓 Жумладан, олий таълим муассасаларида жамоатчилик кенгашлари шакллантирилиб, коррупция муҳитини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш учун аноним сўровлар ўтказиш йўлга қўйилди. Тўғридан-тўғри муассаса раҳбарияти ёки вазирликка электрон шаклда мурожаат қилиш (шу жумладан аноним тарзда) имконияти яратилди.
🏗 Капитал қурилиш соҳасида эса “Қурилишдаги назорат” қуйи тизими Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширилиб, қурилиш назоратини амалга ошириш жараёнида электрон ҳужжат алмашинувини босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.
👨🏼⚕️ Соғлиқни сақлаш соҳасида мижозларни овқат билан таъминлаш, кир ювиш, бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда тиббий буюмларни зарарсизлантириш хизматлари аутсорсингга ўтказилди.
💠 Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида янги замонавий электрон тизимини жорий этиш, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш, коррупция иллатини батамом йўқ қилиш мақсадида ҳамжиҳатликда комплекс назорат чораларини кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ипотека банк, Саноатқурилишбанк, Асака банк, Алоқа банк, Қишлоқ қурилиш банк ва Турон банкдаги давлат улуши хусусийлаштирилади
❗️Давлат иштироки фақат Миллий банк, Агро банк ва Микрокредитбанкда сақлаб қолинади
❗️Марказий банк томонидан Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
〰️〰️〰️〰️
📹 Бу ҳақда бугун АОКА анжуманлар залида Марказий банк департамент директори Санжар Носиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди — видео
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Давлат иштироки фақат Миллий банк, Агро банк ва Микрокредитбанкда сақлаб қолинади
❗️Марказий банк томонидан Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
〰️〰️〰️〰️
📹 Бу ҳақда бугун АОКА анжуманлар залида Марказий банк департамент директори Санжар Носиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди — видео
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Журналистика_қабул2020_Тўлиқ_жадвал.pdf
132.4 KB
Республикадаги журналистика соҳаси бўйича кадрлар тайёрлайдиган ОТМлар ва уларга ажратилган квоталар
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмаси тасдиқланди
✍🏻 Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.
🔷 Қарорга кўра, Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланди (10 та штат бирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади).
🔶 Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
💼 Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Манба

📈 (+23) 2020 йил 29 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8222 нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
✅ Айни пайтда юртимизда 5496 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 2702 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

🔺Вазият хавотирли. Бугун мамлакатимизда 274 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 244 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида) аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
❗️Бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 167 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 115 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар) соғайди.
❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8222 нафар бемордан 5496 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2702 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 40 293 нафар, стационар карантинда эса 23 485 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда Фарғона вилоятидаги сой ва каналларда қирғоқ мустаҳкамлаш тадбирлари амалга оширилмоқда
Манба: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Манба: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Аҳоли орасида вирусга чалиниш ҳолатлари камаймаяпти
📈 2020 йил 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 (+76) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
🕺🏽 Соғайганлар 5496 нафар (66 фоиз).
💉 Даволанаётганлар 2778 нафар.

❗️Ўзбекистонда цемент нархи нега кўтарилди? Қачон нархлар барқарорлашади?
🏗 2020 йилнинг январь-июнь ойларида биржада барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 499,0 минг сўмдан 792,0 минг сўмгача, яъни 59 фоизга ўсди. Нархларнинг ўсиши асосан жорий йилнинг май–июнь ойларига, яъни қурилиш мавсумининг бошланиш даврларига тўғри келмоқда, дея маълумот берди «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати.
🔷 Ўтган даврда биржа савдоларига жами 4 075,0 минг тонна цемент қўйилган бўлиб, улардан 4 044,0 минг тоннаси, яъни 99,3 фоизи сотилди. Бунда, республикамизда фаолият юритаётган 28 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналаридан 16 таси ўз маҳсулотларини биржа савдолари орқали реализация қилган.
🔶 Цементга бўлган талаб ва нархларнинг ошишига карантин талабларининг босқичма-босқич юмшатилиши натижасида қурилиш ишларининг жадаллашуви, сотувчи корхоналар томонидан биржа савдоларига қўйилаётган цемент ҳажмларининг ўртача 25 фоизга пасайтирилганлиги ҳамда цемент маҳсулоти импорти ҳажмларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 баробарга камайганлиги сабаб бўлди.
⚠️ Биржанинг цемент бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблиги ҳамда цемент нархларининг барқарорлигини бозор иқтисодиётига хос воситаларидан фойдаланган ҳолда таъминлаш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва цемент сотувчи корхоналар вакилларидан ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 29 июнь куни биржа савдоларида цементнинг ўртача сотилиш нархи 1 кг. учун 792 сўмдан 754 сўмга ёки 5 фоизга пасайди.

📹 Тошкентда тадбиркор такси хизмати учун Хитойдан 500 та электромобиль харид қилишни режалаштирмоқда (видео)
Бу машиналар бир марта заряд олиб, 419 км юриши мумкин. Агар шаҳар ташқарисида, трассада бўлса бу кўрсаткич 540 кмга тенг бўлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилишича, машиналар экологик тоза бўлиб, 53 киловаттли аккумуляторлари бор. 400 километрга ўртача 16 минг сўмлик электр қуввати сарфланади.
Автомобиллар нархи 23 минг доллардан 25 минг долларгача эканлиги айтилмоқда.

❗️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:
🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;
❌ “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;
〰️〰️〰️〰️
Бунда:
фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;
мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;
〰️〰️〰️〰️
🚫 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб: 🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини…
Туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам хорижий мамлакатлардаги фуқароларимизни республикага олиб келишга рухсат берилди
Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Хусусан:
⚔️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади;
👩🏻⚕️ ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади;
🚓 фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патрул хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.
〰️〰️〰️〰️
Бундан ташқари барча юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин назорати даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарда жойлаштириш шарти билан хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага етказиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикасига карантин даврида инвестиция лойиҳалари доирасида визасиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган давлатлардан жалб қилинган мутахассислар учун:
❗️истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:
🔸коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;
🔸коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;
🔸коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔸коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;
🔸коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;
🔸коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш ТАРТИБИ ишлаб чиқилади
5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда:
🏠 касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, УЙ ШАРОИТИДА даволанишига рухсат этилади;
🛏 шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда НАЗОРАТДАН ЧИҚАРИШ амалиёти жорий этилади;
‼️ коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;
📍бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҲУДУДИЙ санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;
🔎 аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️
🔍 Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ олиб борилади.
⭕️ Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ қўлланилади.

Тайинлов⚡️Давлат хизматлари агентлиги директори қўмита раиси бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Тўрахўжаев Халилилло Собиржонович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар Х.Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:
😷 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиш;
📌 йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;
📌 супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;
〰️〰️〰️〰️
🟡 “сариқ” ҳудудларда (соат 06:00дан – 22:00 га қадар) ва
🔴 “қизил” ҳудудларда (07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача)
‼️ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК;
〰️〰️〰️〰️
🔰 тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.

❗️ Санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди: 😷 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб…
Бунда, ушбу санитария ва карантин чекловларига риоя этмаслик, шу жумладан, автобус салонларида санитария-эпидемиология талабларини бузиш,
🚙 автотранспорт воситаларидан рухсат берилган вақтдан ташқарида фойдаланиш, жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақламаслик,
👨👨👦👦 уч кишидан ортиқ йиғилиш, тиббий ниқобдан фойдаланмаслик, оилавий тантана,
💃🏻 тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибини бузиш —
‼️ тегишли масъуллар ҳамда фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилади.
〰️〰️〰️〰️
📌 Карантин чекловлари шароитида РУХСАТ БЕРИЛМАГАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ (хостеллар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари) билан шуғулланмаслик Миллий гвардия, Ички ишлар, солиқ органлари ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан мунтазам равишда профилактика тадбирларини ўтказган ҳолда назоратга олиш ва мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланди.
〰️〰️〰️〰️
🚧 Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш ПОСТЛАРИДА санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш, шу жумладан, автотранспорт воситаларини дезинфекциядан ўтказиш талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.