Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
30.2K photos
6.48K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ Боғчалар 1 августдан босқичма босқич очилади

Вазирлик ахборот хизматининг хабарида шундай дейилади:

⚠️ Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коронавирусга қарши кураш Махсус комиссияси қарорига кўра, болалар соғлиғи, хавфсизлиги бўйича барча чораларни таъминлаш ва санитария- гигиена қоидаларига риоя этилиши учун барча шароитларни яратиш мақсадида, «яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотлари( МТТ) ўз фаолиятини 2020 йил 1 августдан тиклашини маълум қилади.

❇️ Ушбу жараён Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга кўра, босқичма- босқич амалга оширилади.

👩‍👧‍👦 Давлат МТТ ларининг Песпублика махсус комиссияси томонидан илгари эълон қилинган сана 15- июндан эмас, балки 1- августдан очилаётганлигига сабаб, МТТ фаолияти тикланганидан сўнг унинг тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун қатор чораларни кўриш билан боғлиқ.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Айрим ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмайди

✍🏻 Ўзбекистон Республикаси Президентнининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилган эди.

👩🏼‍🎓 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилган. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентнининг юқорида қайд этилган қароридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.

💵 Муҳокамалар якунида пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, талаба-ёшларнинг таҳсил олиши учун қулай шароитларни яхшилаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “Bitcoin”чилар 3 миллион АҚШ долларини телеграм орқали ноқонуний айирбошлади

⚠️ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби хабар берди.

💵 У 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келгани, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган.

⛔️ Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати 21 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида эълон қилди

✈️Тошкент — Москва — Тошкент

✈️Тошкент — Екатеринбург — Тошкент

🌡 Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

👩🏼‍🦯 Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган пул маблағлари тақсимоти муҳокама қилинди

❇️ 19 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган хайрия маблағларини манзилли тақсимланишини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ҳаракат ахборот хизмати хабар берди.

👨‍👩‍👧‍👦 Ўтган вақт давомида ташкилотчилар томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилди. Натижада 105 нафар эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.

📃 Учрашувда комиссия аъзолари уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқдилар ҳамда давлат томонидан жабр кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилишини инобатга олиб, энг эҳтиёжманд фуқаролар танлаб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая Uzbekistan Airways бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

✍🏻 Мазкур тайинлов қарори компания акциядорларининг 18 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида бир овоздан тасдиқланган.

🇺🇿🇹🇷 Орхан Сиврикая Босфор университетини тамомлаган. Туркия, Европа ва Шимолий Америкада турли лавозимда фаолият юритган. Жумладан, Turkish Airlines вице-президенти бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сенатор Одилжон Иминов Деновдаги бозор муаммосини ўрганди

⚠️ Шу кунларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги эски “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори”да фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ сотувчиларнинг 2020 йил 17 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали қилган видеомурожаати қизғин муҳокама қилинмоқда.

❇️ Сенат ахборот хизматининг хабарига кўра, Ишчи гуруҳ аъзолари, хусусан, Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Иминов ҳамда Сурхондарё вилоятидан сайланган сенатор Арзиқул Соатов муаммони жойига бориб ўрганди. Эски “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори”да фаолият юритаётган сотувчилар билан суҳбатлашди.

💠 Ишчи гуруҳ аъзолари барча қулайлик ва имкониятларга эга янги қурилган бозорга ҳам борди.
Сенат Ишчи гуруҳи ушбу вазиятни ўрганиб чиқди ва масалани ўз назоратига олди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ишимиз битиши учун ҳамма нарсага тайёрмизми?

👉🏻 Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Оққўрғон тумани филиали раҳбари Бахтиёр Мирзакаримов иш вақтида фуқароларни қабул қилмай ухлаб ётиши бўйича ёзилган пост юзасидан “Ўздавергеодезкадастр” қўмитаси ахборот хизмати расмий маълумот берди.

🔶 Ушбу ҳолат 2020 йил 6 июнь шанба куни содир бўлган. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Оққўрғон тумани филиали раҳбари Б.Мирзакаримов бир неча кундан бери иш кўплиги сабабли кунни тунга улаб фаолиятини давом эттириб келган. Ўша куни ҳам тонг отиши билан ўрилган ғалла майдонлари бўйича маълумотларни шакллантириш мақсадида далага чиқиб ўрганиш ишларини олиб борган ва тегишли ахборотларни йиғиб, соат 14:20 да эски кадастр идорасига қайтган (Оққўрғон филиали Ҳозирда янги бинода ўз хизматларини кўрсатади).

🔷 Куннинг иссиқлиги ва саломатлигининг ёмонлашгани сабабли Б.Мирзакаримов дори-дармон қабул қилиш учун сув сўрайди (фотосуратда стол устида турган дориларни кўришингиз мумкин). Шу пайт яъни соат 14:30 ларда фуқаро Ю.Р берухсат кириб келади ва чарчаб холсиз ётган Б.Мирзакаримов расмга олади.

🩺 Аниқланишича, Б.Мирзакаримов 2018 йилда юраги хаста (тромб) бўлгани учун жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган ва шу сабаб доимий кунлик дориларни истеъмол қилиб юради.

Батафсил:

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Сарҳисоб

‼️ Ошкораликнинг иккинчи фронти

✍️ Беҳзод БОЗОРОВ, Саноат Қурилиш Банк Ахборот хизмати раҳбари

🗞 Бошқа соҳаларни билмадим, лекин матбуот, оммавий ахборот воситалари сўнгги уч йилда бемисл ўзгарди. Бунга, албатта, энг биринчи навбатда уларнинг хом ашёси – оммавий ахборотнинг чексиз кўпайгани сабабдир. Зеро, ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқариш учун даставвал хом ашё бўлиши зарурлиги исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Албатта, бу жараён энг аввало давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан чамбарчас боғлиқдир. Бинобарин, оммавий ахборот ўз номидан англашилгани каби оммага, барчага тааллуқли ахборотдир. Давлат қанчалик кўп ахборотнинг оммавийлигини таъминлар экан, бу билан нафақат ўзининг ютуқларини, айни пайтда хато ва камчиликларини ҳам барчанинг олдида ошкор этиши демакдир. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда мақтовчилар билан бир қаторда танқидчилар учун ҳам “хамиртуруш” бўлиб хизмат қиладики, давлат ҳар бир хатти-ҳаракатини жамият олдида изоҳлаб бериши зарур бўлади.

🤔 Шу ўринда яқин ўтмишдан бир мисолни эслаб ўтмоқчиман.

⚡️ 2000 йилларнинг бошларида медиа маконда тезкор хабарларга ихтисослашган нашрлар йўқлигини инобатга олиб, ушбу йўналишдаги газета (у пайтларда интернет сайтлари ривожланмаган эди) очишга қарор қилган ва лойиҳани молиялаштириш манбаларини ҳам топган эдим. Лекин маҳаллий ахборотлар шу қадар танқис эдики, ҳатто бир ҳафтада давомида тўплаган хабарларим билан ҳам А4 форматдаги 8 саҳифалик газетани нари борса 3 саҳифасини тўлдиришга етарди. Шу боис бу лойиҳадан воз кечган эдим. Шу ўринда аниқлик киритишим керакки, ушбу танқис ахборотлар деганда бугун турли давлат ташкилотлари томонидан мамлакатда юз бераётган воқеа-ҳодисалар юзасидан ҳар куни эълон қилаётган ва кўпчиликка қизиқ бўлган очиқ-ошкора маълумотларни назарда тутмоқдаман.

▶️ Яна бир мисол. Ўзбек интернет журналистикасининг флагманлари бўлган Kun.uz, Daryo.uz, Gazeta.uz сингари сайтларнинг ўша даврдаги контентини кузатсангиз, хориж хабарлари кўпчиликни ташкил этганига гувоҳ бўласиз. Ҳолбуки, ўша пайтларда ҳам давлат ва жамият ҳаётида ҳозиргидек шовқин-суронли, зиддиятларга бой бўлган эса-да улар ҳақида оммавий ахборот воситаларида лом-мим дейилмаган.

Ушбу воқеликлардан ҳам англаш мушкул эмаски, аксарият ҳолларда давлат идоралари эшикларининг жамоатчилик, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тамбаланганидан охир-оқибатда барчамиз бирдек ютқаздик. Айниқса, оммавий ахборот воситалари ва унда ишловчилар энг асосий аутсайдерга айланиб қолди.

🟢 Бугун бу қулфлар очилиб, оммавий ахборот воситалари ўз мавқеини тикламоқда. Бундан уч-тўрт йил аввал ҳатто чойхонада ҳам айтилмаган қанча пулимиз бор, қанча одам камбағал, қанча қарзимиз бор сингари оғриқли саволлар матбуотда бот-бот ўртага ташланмоқда. Салкам архаик сўзга айланаёзган “жонли эфир” истилоҳини деярли ҳар куни марказий телеканалларда кўришга кўзимиз ўрганди. Раҳбарлардан интервью олишда уларга фақат хуш келадиган саволлар бериш билан чекланмайдиган бўлдик.

🔰 Бошқа томондан ўтган йили 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши чалажон аҳволга келиб қолган ахборот хизматларига қайта ҳаёт бахш этди. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ушбу қарорнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ очиқлик ва ошкораликни таъминлашда, таъбир жоиз бўлса, иккинчи фронт очилгандек бўлди.
Меҳмонхона бизнеси БААнинг етакчи мутахассислари кўмагида ривожлантирилади

🏨 2020 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожланитириш давлат қўмитаси, Отелерлар уюшмаси ва «АТEСА» холдинги (БАА) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситаларини ривожлантириш, улардаги хизматлар сифати ва бошқарув стандартларини яхшилашга доир қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

🤝 Холдинг раиси Мишел Ноблетниг кўп йиллик тажрибаси ва унинг жамоасидаги «АТEСА» мутахассислари малакасини инобатга олган ҳолда, уч томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. БАА мутахассислари билан ҳамқорликда Ўзбекистонда меҳмонхона бизнеси рақамлаштиришнинг янги босқичига кўтарилади, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+94) 2020 йил 20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6119 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4273 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда
даволанаётган 1827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга
уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏗 Сўх туманида 71 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 560 портли замонавий қурилмалар, 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилди

2020 йил 3 июнь куни Фарғона вилояти Сўх туманида Ҳукуматимиз раҳбари бошчилигида бӯлиб ӯтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада яхшилаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бир қатор топшириқлар берилган эди.

АКТ Вазирлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, Вазирлик томонидан Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 71 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 560 портли замонавий қурилмалар, темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари «O‘zbektelekom» АК «O‘zmobayl»филиали - 2 та антенна мачта қурилмалари билан, «Coscom» МЧЖ – 1 та, «UMS»МЧЖ – 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.

Ҳозирда модернизация ишлари бошланган кундан буён жами 101 та темир-бетон устунлар ўрнатилди, 33 та туман заҳирасида мавжуд алоқа устунлари кўчириб ўтказилди.

Шу давр мобайнида Сўх туманининг турли йўналишлари бўйлаб, тумандаги ижтимоий аҳамиятга эга 52 та объектларга, 23 та умумтаълим мактаб, 20 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 9 та тиббиёт муассасаларига қадар жами 71 км оптик толали алоқа линиялари қурилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

💠 Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мутахассислар муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

⚠️ Ушбу семинарда давлат фуқаролик хизматига фаолият самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олишга қаратилган асосий механизмлар ва бошқа масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

📝 Тадбир давомида лойиҳа юзасидан таклиф этилган соҳа олимлари, мутахассислар ва мустақил изланувчилар, манфаатдор идора ва вазирликлар масъул ходимларининг фикри ва мулоҳазалари муҳокама қилинди. Семинар якуни бўйича, иштирокчиларнинг таклиф ва тавасиялари асосида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари телефон орқали сўзлашдилар

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Кубатбек Боронов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўз ҳамкасбини Бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг янги суръатлар билан изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Суҳбат чоғида томонлар яқин кунларда Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг охирги марта учрашуви 2019 йил август ойида Бишкекда ўтказилган.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Бош вазири томонидан К.Боронов номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик мактуби юборилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇰🇬 О телефонном разговоре Премьер-министров Узбекистана и Кыргызстана

Сегодня, 20 июня состоялся телефонный разговор Премьер-министра Республики Узбекистан Абдуллы Арипова с Премьер-министром Кыргызской Республики Кубатбеком Бороновым.

Глава правительства Узбекистана поздравил своего коллегу со вступлением в должность премьер-министра и выразил уверенность, что с его назначением узбекско-кыргызские отношения обретут новую динамику, будут поступательно развиваться и обеспечат ещё большее укрепление двустороннего сотрудничества.

В ходе беседы стороны наметили в ближайшее время провести заседание Совместной Межправительственной комиссии по двустороннему сотрудничеству.

Последняя встреча правительственных делегаций Узбекистана и Кыргызстана во главе с Премьер-министрами двух стран состоялась в августе 2019 года в г.Бишкеке.

Как известно, ранее Премьер-министр Узбекистана направил поздравительное письмо в адрес К.Боронова в связи с его назначением Премьер-министром Кыргызстана.

Пресс-служба Премьер-министра
Республики Узбекистан

Каналга уланиш:👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
🔞 Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш 2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Марказларимиз

ХИЗМАТЛАР ҲАРАКАТДА: ПАСТДАРҒОМ ВА НАРПАЙГА ЕТИБ КЕЛДИК

Самарқанд вилоятининг бирданига 2та туманида Давлат хизматлари марказлари янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев маскандаги қулайликларни шахсан ўзи кўздан кечирди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/xizmatlar-harakatda-pasdargom-va-narpayga-yetib-keldik

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон табиатига хос бўлмаган тошбақа тури аниқланди

БУ ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди.

🐢 Қизилқулоқ ботқоқ тошбақаси 30 га яқин мамлакатда қайд этилган.

Шу вақтгача бу тур республикамиз ҳудудида фақат уй шароитида учрарди. Бироқ 2019-йилнинг кузида балиқчилар томонидан Бурижар каналида Қизилқулоқ ботқоқ тошбақасининг 4 та индивиди учраши ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу ҳудудда олиб борилган бир неча тадқиқотлар натижасида 2020-йилда қишлаган индивид топилди.

📈 Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Қизилқулоқ ботқоқ тошбақаси мамлакатимиз сув ҳавзаларида осон қишлаши, кўпайиши ва кенг тарқалиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2020 йилнинг биринчи чорагида ЙТҲ натижасида 376 нафар фуқаро вафот этди

🔷 Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

🚔 Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги оқибатида биргина 2019 йилда мамлакат бўйича жами 6 миллиондан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган. Оқибатда 8588 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда
7943 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2096 нафар шахс ҳалок бўлган.

🚨 2020 йилнинг биринчи чорагида эса 1229 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 376 нафар фуқаро вафот этган.

👬 2019 йилда болалар билан боғлиқ 1309 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 1147 нафар бола жароҳатланган ва 193 нафар бола ҳалок бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
20 июнь куни мамлакатимизда 207 ҳолатда касаллик қайд этилган.

🦠 Шундан 179 нафари Карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Сурхондарё ҳамда яна 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

☑️ 17 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

💉 Айни пайтда мамлакатимизнинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 1844 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official