Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
28.7K photos
6.15K videos
53 files
27.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Сўровнома

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим‼️

Респондентларни сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз!

Қонун ҳужжатлари ижросини ўрганишда қатнашинг.



👉 https://bit.ly/37kcr1L
2020 йил 12 июнь кунидан футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Ушбу мусобақаларни ўтказиш учун санитария талаблари ишлаб чиқилганми?

🏆 Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 5 июндан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттиришга рухсат берилган.

❗️Футбол бўйича Суперлига ўйинларини ўтказишда қуйидаги асосий талабларга риоя қилиниши лозим:

⚽️ битта учрашувдаги иштирокчиларнинг (жамоалар, ташкилотчилар ва ОАВ ходимлари) умумий сони 140 нафардан ошмаслиги керак;

⚽️ учрашув учун танлаб олинган барча тўплар, GPS тизимлари (Polar тизими), фишкалар, дарвозалар устунлари ҳамда тўрлари, барча экипировкалар дезинфекция қилиниши шарт!

⚽️ учрашув давомида стадионга киритилган барча шахслар карантин нормаларига (шахсий ҳимоя воситаларига) қатъий риоя қилиши шарт.

уларга тупуриш, оғиз чайқалган сувни оммавий жойга (айниқса футбол майдонига) ташлаш каби санитария қоидаларини бузиш тақиқланади (футболчилар оғиз чайиши ҳамда оғиздаги сувни ташлаши учун алоҳида идишлар, яъни, туфдон қўйилган нуқталарни ташкил этиш тавсия этилади).

⚽️ футболчилар ва ҳакамлар ечиниш хоналари, шунингдек, автобуслар кварц лампалар билан жиҳозлаш керак (портатив кварц лампа);

⚽️ стадион ҳудудидаги барча шахслар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши шарт. Фақатгина ўйин вақтида майдонда ҳаракат қилаётган футболчилар ва ҳакамларда маска бўлмайди. Чигалёзди машғулотларида қатнашувчилар ҳам маскалардан фойдаланади;

⚽️ учрашув олдидан икки жамоа вакиллари ва ҳакамларнинг ўзаро қўл бериб кўришиш тадбирлари бекор қилинади;

📸жамоавий расмга тушишда футболчилар ижтимоий масофа сақлайди ҳамда бир-бирига тегиниб турмайди (зиг-заг усулида);

⚽️ футболчилар голни нишонлаётганда ижтимоий масофа сақлайди ва голни жамоавий нишонлашга йўл қўйилмайди;

👨🏻‍💻карантин талабларидан келиб чиқиб, матбуот анжумани ўтказилади. Унда иштирок этаётган барча карантин талабларига қатъий риоя этиши шарт;

🎙📹 матбуот анжуманида иштирок этаётган футболчи ва мураббийлар микрофон, диктофон каби воситаларга тегиниши, уларни бир жойдан бошқа жойга суриши мумкин эмас;

⚽️🩺🌡 учрашув стадиони алоҳида изолятор хонаси бўлиши ва мазкур хона зарурий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиши керак;

🚿 учрашув ўтадиган туташ бинолар ичи футболчилар келишидан 2 соат аввал дезинфекцияланиши керак.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Янги интерактив “Мунозара клуби” платформасининг биринчи йиғилиши “Ташқи қарз: мунозара ва таҳлил” мавзуси бўйича бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?

Саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:

🚿 буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;

🔫🧴 кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;

😷 харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;

🌡 тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқароларни алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+18) - 2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари пойтахтимизда( шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3700 (+63) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1118 нафар
беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Арча кўча»даги пичоқбозлик.

Видео (25 МБ): Бош прокуратура

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
«Сардоба» офати оқибатида қишлоқ хўжалигига қандай зарар етди ва қандай тезкор чоралар кўрилди?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Ходжаева бу тўғрисида батафсил маълумот берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Талофатни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди. Зарар кўрган майдонларни тиклаш учун 421 та техника, 200 та кўчма насос, 940 нафар ишчи кучи жалб этилди;

💦 «Марказий тармоқ»да 3,8 километр3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди;

🌱 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари қайта экилди;

💧1 656 га майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди;

🌱 барча туманларда қўшимча 4 253 гектар майдонга чигит экилди;

🌾 талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21%), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда;

📦 вилоятга 864 тонна ўғит ва 3,2 минг тонна фосфорли ўғит етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🤷‍♂️Қишлоқ қурилиш банк Ахборот хизмати маълумотига кўра, пандемия шароитида аҳоли даромадлари камайгани, лекин банкдан олинган кредитга тўлов муддати яқинлашаётгани боис, аксарият одамлар ташвишга тушаётгани инобатга олиниб, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" жисмоний шахсларга кредит тўловида берилган имтиёзли муддатни яна узайтирди.

☎️ Телефон: +998 78 150-93-39

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзФА Математика институтининг янги биносига ташриф буюриб, бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди.
Таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқотда охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетгани, ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик берилмагани, бунинг оқибати ҳозир кўпдан-кўп соҳаларда сезилаётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари математика фанини ўқитишнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Института математики АН Узбекистана, ознакомился с созданными здесь удобствами.
В беседе с ответственными лицами сферы образования, ректорами и математиками отмечалось, что за последние двадцать лет этой науке не уделялось должного внимания, последствия чего сейчас ощущаются во многих сферах.
Глава государства дал указания по созданию новой системы преподавания математики.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #matematika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿 Президент: ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим

Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

🏗 Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги иморатда 7 та илмий лаборатория ва “Ёш математиклар” маркази фаолият юритади.

Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада ўзига кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
- Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Министерства инновационного развития.
- Мы создали Министерство инновационного развития, вот такие вот условия, чтобы модернизировать все сферы и идти в ногу с миром. Эта команда должна показать конкретные практические результаты к концу года, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Министерству поручено эффективно использовать полномочия и созданные условия, внедрить разработки в отраслях и сферах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter