Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом социально-экономических реформ и жизнью населения отбыл в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с текстильными и сельскохозяйственными предприятиями, реализованными проектами в области информационных технологий и ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+26) - 2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Обид Асомов раҳбарлик қилган студияга директор тайинланди

🎬 Кеча ”Ўзбеккино” миллий агентлигида мультипликацион фильмларни ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

🎞 Танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2020 йилда 30 та, 2022 йилда эса давлат буюртмасига асосан ҳар йили 50 тадан мультипликацион фильм яратилиши кераклиги таъкидланди. Жамоатчилик томонидан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУКда тайёрланган мультфильмларга нисбатан кескин эътирозлар борлиги айтилди.

❗️ Йиғилишда Анимация студиялари ассоциацияси раҳбари, “FUTURIST” студияси асосчиси Саламов Бехзат Баходировични “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори лавозимига маъқулланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 330 та «сирли мижоз» тадбирлари, «рейд»лар ҳамда 1 303 та профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Натижада ДХМ ходимларининг 281 таси огоҳлантирилди, 34 тасига ҳайфсан, 24 тасига жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди ҳамда 8 таси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудларда

Вазир фарғонада коммунал соҳада муаммо бўлмаслигига ишонтирмоқда

⚠️ Фарғона вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, фуқароларга муносиб яшаш шароитларини яратиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати қандай? Шу масалани ўрганиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев мазкур вилоятга борди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги расмий каналида маълумот берилди.
🏗 — Фарғона барча йўналишда намуна бўлиши керак, — дейди М.Салиев. Вазир Марғилон шаҳрида барпо этилаётган ҳунармандлар шаҳарчаси, ҳамда ушбу ҳудудда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ичимлик суви ва канализация тизимини кўздан кечирди ва қурилиш-таъмирлаш ишларини карантин тартиб қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилиши бўйича топшириқлар берди.

🏘 Яна бир янгилик. Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган кўп қаватли уйларнинг мажбурий бадал тўловлари билан бир қаторда, ичимлик сув ва оқава сув хизматлари, иссиқлик таъминоти учун тўловларни "Ягона хисоб-китоб маркази" ДУК йиғиладиган бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов Сергелини Тошкент маркази билан боғлайдиган йўл ва кўприклар лойиҳаси ҳақида.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудларда

Янги ўқув йилидан Каттақўрғонда 2 та ОТМ очилади

✍🏻 "Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг Каттақўрғон филиалини ташкил этиш кўзда тутилган, дейилади ДТМнинг телеграмдаги расмий каналида.

🏬 СамДУнинг Каттақўрғон филиали ва Транспорт университетининг Каттақўрғон филиали таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
📈 Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ОТМ сони кескин ошмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Долзарб

⚡️ Вазир яна Бош прокурорга мурожаат қилди,
муаммо ҳамон ечилмаяпти

👨🏼‍⚕️Ижтимоий тармоқларда маълум қилинганидек, жорий йил 4 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Ғалаба” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. томонидан “оёқда жароҳат” шикояти билан тез тиббий ёрдам шахобчасига чақириқ бўлади. Тиббиёт ходимлари борган манзилда сабабсиз бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан аёвсиз калтакланади, дейилади ССВ матбуот котибининг телеграмдаги каналида.

🚑 Натижада, 28 ёшли шифокор Ж.О. ва 44 ёшли фельдшер жиддий жароҳатлар билан Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

✍🏻 Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар жиддий жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.

❗️ Эслатиб ўтамиз, бу масала бўйича прокуратурага қилинаётган биринчи мурожаат эмас. Ўзбекистонда ҳар йили юзлаб тиббиёт ходимлари калтакланади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 4 июнь куни СЭОАнинг расмий саҳифаларида туман ва шаҳарларнинг тоифалар бўйича янгиланган рўйхати эълон қилинди. Энди Республика махсус комиссияси эмас, Агентлик томонидан ҳудудлар тоифаларга ажратиладими?

❗️Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартириб бориш вазифаси юклатилган.

🚦Шундан келиб чиққан ҳолда, жорий йил 2 июнь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олиб Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

✔️ Эндиликда шу тартибда ҳар ҳафтада ўзгартириш ишлари тизимли олиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.
Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.
Шу ерда соҳа мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область с рабочим визитом.
Сперва глава государства остановился у поля фермерского хозяйства "Турсунов Юсуфжон ери" в Куштепинском районе. Президент ознакомился с развитием пшеницы, а также интенсивным садом, разбитым рядом с полем.
Здесь прошла беседа с ответственными лицами сферы и фермерами района, состоялась презентация сельскохозяйственных и агропромышленных проектов

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қабул 2020

⚠️ Энди бўлажак юристлар ҳам 3та йўналишни танлай олади

Жорий йилда юридик йўналишга топширадиган абитуриентларда ҳам 3 та йўналишни танлаш имкони бор. Ҳозир Тошкент ва Қорақалпоқ юридик университетлари фаолият юритмоқда. Абитуриент улардан бирини танлаши мумкин. Агар вилоятлардаги юридик факультетлар ҳам очилса, танлаш имконияти янада ошади. Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимовнинг ушбу фикрлари ДТМнинг телеграмдаги каналида берилди.

🏫 Янги ташкил қилинадиган юридик факультетларнинг ўқув дастурлари намунавий тарзда ташкил этилади. Бу борада ишлар бир ҳафта ичида тугатилиши керак. «Лекин янги юридик факультетлар учун жорий йилдан қабул бошланиши ўша университетларнинг ўзига боғлиқ. Қайси университет ўқитувчиларни тайёрлаб, факультетларни оча олса, ўқув дастурлари билан таъминлашни ўз бўйнимизга оламиз», - дейди Раҳимжон Ҳакимов.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Дилафрўз Икромованинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Нега давлатга қарашли мактабгача таълим муассасалари кечроқ очиляпти?

🟩🟨 Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилади.

✍🏻 Ҳозирда Мактабгача таълим вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, ЖССТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан МТТлар фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилмоқда.

Айни дамда МТТлар фаолияти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча шароитларни яратиш, жумладан, тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш учун озиқ-овқатлар, ҳимоя воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш ва дезинфекция қилиш ишлари, шунингдек, МТТ ходимларини меҳнат таътилидан чақириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

🔷 Зарур хавфсизлик чораларини таъминлаб берувчи хусусий МТТлари 2020 йил 15 июндан фаолиятини бошлаши мумкин.

⚠️ Мактабгача таълим вазирлиги барча ҳолатларни инобатга олиб, давлат МТТлари фаолиятини хавфсиз ва сифатли ташки этишга қаратилган дастур асосида 15 июндан 1 июлгача йўлга қўяди. Шу боис вазиятни тўғри баҳолашингизни сўраймиз.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Бугун 17:30 да куни-кеча тасдиқланган монополия соҳасига оид давлат хизматлари кўрсатиш тартиби мавзусида #жонли_эфир бўлади.

Жонли эфирга қўшилиш учун қуйидаги ҳаволадан ўтинг:
https://www.facebook.com/live/

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди.
Бу ерда йилига 16 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш имконияти мавжуд. 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.
Президент бу корхонани хомашё билан таъминлаш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш масалаларига эътибор қаратди, тегишли кўрсатмалар берди.

Глава государства ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Уз-Сеганг» в Ташлакском районе.
СП способно перерабатывать и экспортировать 16 тысяч тонн сельхозпродукции в год. Здесь создан современный логистический центр стоимостью 100 миллиардов сумов, который оснащен передовыми технологиями из Италии, Турции, Южной Кореи и Китая.
Президент уделил внимание вопросам снабжения предприятия сырьем, организации новых садов и лабораторий, дал соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mevasabzavotchilik