Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
28.5K photos
6.09K videos
52 files
26.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️ОАВларда «Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда» мазмунидаги хабар юзасидан

Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий муносабат
берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган У.М. (аёл киши) келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.

Ўз мурожаатида унинг набираси Н.С. (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажонлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шунингдек, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга ўз муносабатини билдирган.

📌Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Адлия вазирлигининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоби АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️〰️〰️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Вазирликка 2024 йил 1-чорак бўйича келиб тушган жами 35 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилди.

Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 179 та тақдимнома киритилди, 3 830 нафар шахслар маъмурий, 1 169 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.

🔵19 858 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди;
🔵53 314 та ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилди;
🔵давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари сони 355 тага етказилди.

Судларга 189 млрд. сўмга яқин 3 030 та даъволар (аризалар) киритилган.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Жаннатмакон» МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига кирган.

Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент вилоятида ер назорати тадбирлари кучайтирилмоқда

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йил бошидан олиб борилган назорати тадбирларида жами 1 511 та ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Энг кўп ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

🔹Бўстонлиқ тумани - 125 та;
🔹Янгийўл тумани - 117 та;
🔹Янгийўл шаҳри - 81 та;
🔹Паркент тумани - 77 та.

Айни кунларда эса вилоят ҳудудларида ер назорати кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Бунда қуйидагилар назарда тутилган:

*️⃣дронлар ёрдамида назорат тадбири олиб бориш;
*️⃣космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликларни аниқлаш;
*️⃣аниқланган ҳолатларни махсус планшетлар ёрдамида тизимга киритиш ва онлайн назорат қилиш;
*️⃣жиноят аломатлари бор, яъни суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатларни Прокуратура органларига юбориш.

❗️Шу ўринда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фуқаролардан ноқонуний қурилиш қилмасликларини, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмасликларни ва эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлганда эса ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишларини сўраб қолади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Ўзбекистон банклари Ассоциацияси бирламчи бозордан автокредит бераётган банклар рўйхатини эълон қилди:

🏦Ипак йўли банк -16, 99%

🏦 Асака банк - 23,5%

🏦 Бизнесни ривожлантириш банк - 23-29%

🏦 Трастбанк - 24%

🏦 Халқ банки - 24%

🏦 ЎзСҚБ - 25%

🏦 Тенге Банк - 25,5%

🏦 Ҳамкорбанк - 25,99%

🏦 Алоқа банк -26%

🏦 МК банк - 26%

🏦 Asia Alliance Bank - 27,99%

🏦 Анор банк -33%

Маълумот учун, айни кунларда, 35 та  тижорат банкларидан 18 тасида автокредит берилади.

Бирламчи бозор учун фоиз ставка - 16% дан 33% гача.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эндиликда шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни «АТТО» мобил иловаси орқали харид қилишингиз мумкин

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли транспорт» маркази АТТО компанияси билан ҳамкорликда йўловчиларга шаҳарлараро қатновчи автобус чипталарини онлайн харид қилиш имкониятини яратди.

📍Бунинг учун «АТТО» мобил иловасининг «Чипталар» бўлимига ўтиб, автобус белгисини танланг. Бормоқчи бўлган А ва Б манзилингизни ва кунини белгилайсиз (автобус чиптасининг нархи, манзилдан ҳаракатланиш вақти ҳамда бўш жойлар ҳақида батафсил маълумот пайдо бўлади).

🖊Йўловчи сифатида шахсингиз ва телефон рақамингизни рўйхатдан ўтказиб, тўловни амалга оширасиз ва онлайн чиптага эга бўласиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида котлован - хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилгани юзасидан тарқалган хабар бўйича

Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ахборот хизмати дастлабки маълумот сифатида қуйидагиларни маълум қилди:

Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Тошкент шаҳридаги 209-мактабда ёнғин чиқди» сарлавҳаси билан видео хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Бугун, 15 май куни соат 14:37 да Мирзо Улуғбек туманидаги 209-сонли умумтаълим мактаби биносининг иккинчи қаватидаги электр энергияси узатиш тармоғида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.

Воқеадан хабар топган мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари зудлик билан «1050» қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Ёнғинга қарши кураш ва ўт ўчириш бўлинмаси ходимлари 3 дақиқада тезкорлик билан воқеа жойига етиб келишган. Ўз вақтида қилинган мурожаат натижасида соат 14:45 ларда ёнғин бартараф қилинган.

Ҳеч ким жабрланмаган ва мактаб талафот кўрмаган. Ўқув жараёнининг иккинчи навбатида дарс машғулотлари давом эттирилганлигини билдирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 май - Халқаро оила куни | Оила - бу биз борадиган энг хавфсиз жой. Уни асранг...

Олий суд ахборот хизмати.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Фанлар академияси президенти матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шарафова Гулноза Рустамовна 1991 йил 16 майда Навоий вилоятида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Г.Шарафова 2018-2022 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультемедиа марказида ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Статистика агентлиги директори (олдинги Давлат статистика қўмитаси) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдурасулов Усмон Рустамович 1990 йил 16 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

У.Абдурасулов 2016-2019 йилларда “Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасида, Давлат статистика қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага қабул бошланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова маълум қилди.

Магистратурага танлов ваколатли давлат органларининг суриштирув ва тергов фаолиятини амалга оширувчи тузилмаларида ҳамда прокуратура органларида камида 3 йил хизматни ўтаган «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари) орасида ўтказилади.

Магистратуранинг «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқитиш бепул асосда амалга оширилади.

Ўқишга қабул қилинган ходимларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Ўқиш кундузги таълим шаклида бир йил давомида амалга оширилади. Мазкур мутахассислик бўйича жами 47 та қабул параметрлари тақсимланмоқда.

Номзодлар томонидан ҳужжатлар 10 майдан 10 июнга қадар Олий таълим, фан ва Инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг “mydtm.uz” электрон платформаси (www.my.uzbmb.uz) орқали тақдим этилади.

🗣 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сармишсой ва унинг ҳудуди билан боғлиқ етти минг йиллик тарих инсоният кўз олдида вайрон бўлиши мумкин мазмунидаги хабарлар юзасидан

Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Маълумки, «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 майдаги «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокимининг 2009 йил 14 июлдаги тегишли қарори биноан туман кадастри томонидан 5000 га майдон музей-қўриқхона учун алоҳида белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2019 йилда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхона ҳудудидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда олтин изловчиларга ер ажратиб берилган ва қазишма ишлари олиб борилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 11-иловасига асосан ушбу музей-қўриқхонасининг қўриқланадиган теграларининг чегаралари қайта белгиланди.

Ҳозирги вақтда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидан олтин қазиб олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиб бериш ҳолатлари мавжуд эмас.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида давлат буджетидан соҳалар кесимида 1-чоракда режалаштирилган маблағлар тўғрисида маълумот

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар

АОКАда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

💬 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди

АОКАда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

🖊Балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, республикамизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бўйича:

Венгрия билан мавжуд балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган “Наслчилик маркази”ни ташкил этиш;

Хитой давлати билан “Қизил китоб”га киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш;

Балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон давлатлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Личинка ишлаб чиқаришга ихтисослашган 7 та (қуввати 350 млн.дона) инкубация цехлари ишга туширилиб, уларнинг сони 113 тага (қуввати 5,2 млрд.дона) етказилди.

Балиқ чавоқлари етиштиришга ихтисослашган 270 гектар (қуввати 14 млн.дона) майдонда репродуктор ҳавзалар ишга туширилди ва уларнинг майдони 7,6 минг гектарни (қуввати 496 млн.дона) ташкил этди.

Юқори протеинли 3 та (қуввати 12 минг тн) омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши эвазига уларнинг сони 48 тага қуввати 438 минг тоннага етказилди.

🗣Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️96- ва 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракат вақтида совутиш тизими (кондиционер) ни ёқмаганлиги юзасидан

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 18 май куни Самарқанд шаҳрида триатлон ва паратриатлон бўйича "World Trathlon Cup Samarkand - 2024" ва "World Trathlon Para Cup Samarkand - 2024" Жаҳон кубоги мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилади.

Шу муносабат билан, бугун, 16-май куни Самарқанд шаҳрида жойлашган "Hilton Regency" меҳмонхонасида халқаро мусобақалар олдидан ташкилотчилар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Халқаро Триатлон федерацияси ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар расмийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк