Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
30.2K photos
6.48K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сирдарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирраҳимов Зафар Қаҳрамонович 1992 йил 9 майда Тожикистон Республикасида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Мирраҳимов 2018-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Зиё садоси” медиа маркази “Зиё садоси” радиоси таҳририятида, Янгиер шаҳар ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитой ногиронлар федерацияси ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди

🧠 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси вакиллари Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан навбатдаги самарали учрашув ўтказди. Учрашув кўплаб ғояларни амалга ошириш истиқболлари ва кейинги ҳамкорлик учун янги йўналишларни белгилаб берди.

Федерация раиси билан мулоқот чоғида томонлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлашнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Мавжуд муҳитни яратиш ва ҳаётнинг барча жабҳаларида инклюзив ёндашувларни илгари суриш ушбу шахсларнинг жамиятда тўлиқ иштирок этишини таъминлаш ва уларнинг имкониятларини очиб беришга ёрдам бериши таъкидланди.

Федерациянинг ушбу соҳадаги фаолияти илҳомлантирувчи мисол бўлиб хизмат қилади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация, иш билан таъминлаш ва таълим олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинди.
📢 10 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Хорижий усулларни татбиқ этиш орқали газ қудуқларини бурғулаш муддатини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌠 Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌠 Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўрганишлар натижасида 16 нафар давлат ишчисига 16 млн 900 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Ўтказилган ўрганишлар бўйича киритилган таъсир чоралари натижасида:

4 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ
тўлашда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;

14 та ноқонуний қабул қилинган буйруқ бекор қилинди;

5 та ҳолатда Танлов комиссиясининг хулосаси бекор қилиниб, танлов қайта ўтказилди;

фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 13 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Объектларнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун онлайн экспертизадан ўтказиш тартиби қандай?

Давлат экологик экспертиза маркази томонидан eco-service.uz тизими ишга туширилди ва эндиликда у орқали объектларни экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун онлайн экспертизадан ўтказиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Telegram | Facebook | Instagram…
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ҳозирда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан бирга тез фурсатда маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди.

Бу борада энг катта захира маҳаллий саноат тармоқлари ҳисобланади. Шу муносабат билан учта муҳим соҳа – чарм, гилам ва пиллачилик саноатида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани, тайёр имкониятлардан тўғри фойдалана олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили чармсаноатда ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, қарийб 3 триллион сўмга етди. Лекин, шуни ярми Андижон ва Фарғонага тўғри келади.

Республикадаги жами терининг 40 фоизини берадиган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг чармсаноатдаги улуши уларнинг имкониятига мос эмас.

Маҳсулотига бозор топиш, айланма маблағ масалалари сабабли айрим корхоналар ўтган йилни зарар билан якунлаган. Ўтган йили чармсаноат экспортида тайёр маҳсулот улуши атиги 30 фоиз бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔅Давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси қилинганини қайд этди.

🔅Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди.

🔅Соҳада янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс ажратилгани, халқаро кредит линияларидан 100 миллион доллар жалб этилганига қарамай, мутасаддилар бу борада сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Соҳада энг асосий масалалардан бири, бу – хом ашё.

⚡️Кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган.

⚡️Лекин, ер ажратиш ва кредит масаласи тўлиқ ҳал қилинмагани учун барча кластерларнинг ҳам фаолияти ҳали юриб кетгани йўқ. Масалан, 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган.

⚡️Айтилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб “Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚫️Жорий йилда Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида биттадан йирик чарм кластерини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

⚫️Бунда экологияга жавоб берадиган сув тозалаш иншооти ва бино қуриш учун 40 миллион доллар арзон ресурс йўналтирилади. Бу ердаги тайёр лойиҳаларга 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилади.

⚫️Хорижий бренд жалб қилган ҳар бир корхонага сорсинг компаниялари учун сарфланган харажатни 30 минг долларгача қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.

⚫️Шунингдек, 14 та кичик саноат зонасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш, 11 та чорва кластерига озуқабоп экин экиш учун ер масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз гилам ишлаб чиқарувчиларнинг хом ашё муаммосидан хабари борлигини таъкидлади.

Ўтган йили гилам корхоналарига марказлашган ҳолда полипропилен олиб келиш тизими йўлга қўйилгани ўз самарасини берди.

Бу йил ҳам шу тажриба давом эттирилиб, маблағ икки карра кўпайтирилади.

Гилам ишлаб чиқариш, сотиш ва валюта тушишигача бўлган вақтни инобатга олиб, тадбиркорга полипропилен 1 йилгача муддатга берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлатимиз раҳбари ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларга тўхталиб ўтди.

📊 Охирги етти йилда бу соҳага катта эътибор берилиб, кластер тизими жорий қилинди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кўпайди.

📊 Буни ҳисобига, пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 26 минг тоннага етди, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇿 200 нафар ўқитувчи Францияга боради

🔵Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг нуфузли олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилди.

🔵Айни пайтда бутун Республикамиз бўйлаб ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

🔵Бунда барча ҳудудлардан француз тили устозлари “Ev@lang” платформаси орқали педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида тест топширишди.

🔵Тест натижаларига кўра танлаб олинган ўқитувчилар франциялик тажрибали мутахассислар томонидан 30 соатлик оффлайн шаклда ҳамда 15 соатлик онлайн шаклда малака ошириш курсларида ўқитилади.

⚡️ Маълумот ўрнида: ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

🔵Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларни қайд этган француз тили устозлари 2024 йилнинг якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.

🔵Мазкур лойиҳа бўйича жорий йилда 200 нафар устозни қамраб олиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Хорижий усулларни татбиқ этиш орқали газ қудуқларини бурғулаш муддатини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

АОКАда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди.

📌 Шунингдек, дунёда ипак маҳсулоти импортини 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозорига чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

📌 Экспортда ипакдан тайёр маҳсулот улушини, жумладан, пиллани чуқур қайта ишлаб, тайёр ипак маҳсулотлари, мато ва уй текстили ишлаб чиқарадиган қувватларни кўпайтириш зарур.

📌 Пиллачилик учун озуқа базаси бўлган тутзорларда янги навли ҳосилдор тут экишини кенгайтириш муҳим. Биздаги 1 миллион гектарга яқин пахта майдонига бир-икки қатордан тут экилса, 50-60 минг тонна озуқа захирасини шакллантириш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM