Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
30.2K photos
6.48K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы и возложил цветы к подножию памятника "Ода стойкости".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📌 Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар, хусусан, кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида эришилган натижалар

АОКАда Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳабари Бекзод Бердиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌 Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.

“Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар, хусусан, кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида эришилган натижалар АОКАда Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔍 2024 йилнинг I-чорагида 107 та тадбиркорлик субъекти томонидан ноқонуний қазиш ишлари аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳабари Бекзод Бердиев маълум қилди.

Ҳисобот даврида Инспекция ходимлари томонидан назорат остидаги корхона ва ташкилотларда 1097 та давлат назорати, 4146 та назорат-профилактика ишлари ўтказилди ҳамда 7948 та саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва қоида бузилишлар аниқланди.

21 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди. 167 та раҳбар ва ходимларга 144.8 млн. сўм жарима солинди. Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 22 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 3 таси ўлим билан тугаган.

Инспекция 2024 йилнинг I-чорагида “Ўзбеккосмос” агентлиги берган 2 206 та ноқонуний қазиш ишлари давом эттирилаётган ҳудудлар бўйича жами 341 та текширув ўтказилиб, текширув натижаси бўйича 210 та маълумот ва далолотномалар “Ўзбеккосмос” агентлигига тақдим қилинди.

Ҳисобот даврида корхоналарда умумий ҳисобда 7 текшириш 216 та назорат-профилактика ўтказилиб жами 580 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Текширувларда аникланган камчиликларга йўл қўйган 7 та раҳбар ва ходимларга нисбатан 7 140 000 сўм миқдорида жарима солинган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари қандай йўлга қўйилган?

АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов саволга батафсил жавоб берди:

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбо генераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Мавсумга тайёргарлик жорий йилнинг февраль ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга келиб 1 та энергоблок, 2 та буғ-газ қурилмаси 3 та қозон агрегатида таъмирлаш ишлари якунланди.

Айни кунларда 5 та энергоблок ва 14 та қозон агрегатларида таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

Режалаштирилган таъмир ишлари тўлиқ амалга оширилиши эвазига энергоқурилмаларнинг мавжуд қуввати 281 МВт ҳамда қозон қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қуввати 150 тонна/соатга оширилишига эришилади.

2024 йил январь-март ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 13,1 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 100,4 фоизга бажарилиши таъминланди. Импорт ҳажми 3,5 миллион АҚШ долларига қисқартирилиб, режа кўрсаткичи 114,2 фоизга бажарилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисидаги нутқи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сирдарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирраҳимов Зафар Қаҳрамонович 1992 йил 9 майда Тожикистон Республикасида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Мирраҳимов 2018-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Зиё садоси” медиа маркази “Зиё садоси” радиоси таҳририятида, Янгиер шаҳар ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитой ногиронлар федерацияси ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди

🧠 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси вакиллари Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан навбатдаги самарали учрашув ўтказди. Учрашув кўплаб ғояларни амалга ошириш истиқболлари ва кейинги ҳамкорлик учун янги йўналишларни белгилаб берди.

Федерация раиси билан мулоқот чоғида томонлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлашнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Мавжуд муҳитни яратиш ва ҳаётнинг барча жабҳаларида инклюзив ёндашувларни илгари суриш ушбу шахсларнинг жамиятда тўлиқ иштирок этишини таъминлаш ва уларнинг имкониятларини очиб беришга ёрдам бериши таъкидланди.

Федерациянинг ушбу соҳадаги фаолияти илҳомлантирувчи мисол бўлиб хизмат қилади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация, иш билан таъминлаш ва таълим олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинди.
📢 10 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Хорижий усулларни татбиқ этиш орқали газ қудуқларини бурғулаш муддатини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌠 Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM