Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
30.2K photos
6.48K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди.

🖊 Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;

🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Гиясов Дилшод Камолитдинович 1986 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Д.Гиясов 2003-2023 йилларда “Rubicon Radio Systems” МЧЖда, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот-мултимедиа марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📣 3 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти

✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Миллий клиринг маркази" АЖ фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саида Якубова, Республика вальюта биржаси Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи
😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Форумнинг биринчи кунида 10 дан ортиқ сармоявий битимлар имзоланди

Тошкент халқаро инвестиция форумида 93 давлатдан 2,5 мингга яқин делегат қатнашди. Форумнинг биринчи кунида йирик компаниялар, жумладан, ACWA Power, Masdar, Bonfarm Group ва бошқа компаниялар билан ўндан ортиқ сармоявий шартномалар имзоланди.

Ушбу тадбир энергетика, геология, озиқ-овқат саноати ва яшил технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликнинг бошланиши бўлди. Битимларнинг имзоланиши ушбу тармоқларни ривожлантириш, иқтисодий ўсиш ва инновацияларни рағбатлантириш учун катта миқдорда сармоя олиб келиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари бўлган яқин ҳамкорларимиз ва янги шерикларимиз иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.

Кенгаш ўтган даврда ўзининг самарали фаолиятини яққол намоён этгани таъкидланди. Кенгаш аъзоларининг кўмаги ва алоҳида эътибори натижасида ислоҳотларимизга катта ёрдам берадиган ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Улар илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол татбиқ этаётганини таъкидлаб, Президентимиз инвесторларга Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👮‍♂️ Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари

АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари бўлган яқин ҳамкорларимиз ва янги шерикларимиз иштирок этаётганидан…
Президентимиз бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида беқарорлик тобора кучайиб, энергетика, озиқ-овқат соҳалари ва экологик тизимда инқирозлар ўткир тус олаётганига эътибор қаратди. Бундай мураккаб шароитда бамаслаҳат, ўзаро кенгашиб, аниқ амалий қадамлар ташланса, кўзланган юксак марраларга албатта эришилиши таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо хонимнинг кенгаш фаолиятидаги алоҳида ўрнини қайд этди.

Экспертлар томонидан ишлаб чиқилган Инвестициялар ва Махсус эркин зоналар тўғрисидаги қонун лойиҳалари мамлакатимизда қулай инвестиция ва бизнес муҳитини такомиллаштиришда улкан қадам бўлади.

Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жамоаси томонидан бошланаётган инвестиция сиёсати таҳлили мамлакатимиздаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш борасида асосий йўналишларни белгилаб олишга ва самарали механизмларни яратишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир.

⚡️ Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

⚡️Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
👮‍♂️ Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
📈 МИБ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 14 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 трлн. сўмга кўп

АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари юзасидан маълумот берилди.

Ҳисобот даврида "Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 320 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 242 млрд. сўмлик
(632 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.


Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 520 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 7,5 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.

Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 2,7 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.

Бундан ташқари, амалдаги меҳнат қонунчилик талабларига риоя этмасдан бўшатилган ва ўз иш жойини йўқотган 281 нафар фуқаро ишга тикланди ҳамда уларга тўланмасдан қолган 15,9 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM