Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.4K photos
6.53K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📱Ахборот хизматлари фаолиятида мобилография имкониятларидан тўғри фойдаланиш

АОКАда матбуот котиблари ва ахборот хизматлари ходимлари учун медиа-техника қулайликлари, уларни иш жараёнида самарали қўллаш, керакли ва зарур мобил иловаларни танлай олиш юзасидан амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда фото ва видео тасвирга олишда, монтаж ишларида, шунингдек, тайёр контентни ижтимоий тармоқларда тарқатишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар санаб ўтилди.

Шунингдек, тобора ривожланиб бораётган сунъий интеллект инсон меҳнатини енгиллатиш билан бир қаторда иш ўринларига ҳам таъсир кўрсатиш эҳтимоллари муҳокама қилинди.

Медиа техника воситаларидан фойдаланишда доимий тажриба ошириш, яратилаётган кўплаб ва янги имкониятларни қўллай олиш малакасини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Тренинг якунида иштирокчилар билан бевосита жонли монтаж ишлари амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишлайдиган пенсионерлар, ишловчи талабалар.

Уларнинг сони қанча?

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлар ҳақида

Охирги вақтларда республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

❗️ Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг.

ИИВ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 4 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Имом Бухорийнинг “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш) асарининг илк бор ўзбек тилига таржима қилиниши ҳақида
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Маматов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари йўналишида эришилган натижалар, истиқбодаги режалар. Соҳага оид қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти

✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жуманазаров Давронбек Рахимбаевич 1977 йил 4 апрелда Хоразм вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Д.Жуманазаров 2002-2020 йилларда ИИВ Тошкент олий ҳарбий техник билим юртида, Миллий гвардия Марказий девонида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📔 Имом Бухорийнинг “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш) асарининг илк бор ўзбек тилига таржима қилиниши ҳақида

АОКАда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🎞 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қозоғистон Республикасининг Актобе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборт хизмати маълумот берди.

2024 йил 3 апрель куни соат таҳминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Шымкент” автомобиль йўлининг 678 км.да “Toyota-Alhpard” русумли ҳамда  “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

📢 Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди!

✔️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазирлик ва идоралар ҳамда корхона, ташкилотлар билан ҳамкорликда Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ёга очиқ портали орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловларни эълон қилади.

📌Номзодлар диққатига!

🔵Вакант лавозимга ариза юбориш учун Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz га киринг, "Кабинетга кириш" тугмасини босинг.

🔵Кейинги қадамда OneID тизимидан рўйхатдан ўтинг. Агарда Сиз олдинроқ OneID тизимидан рўйхатдан ўтган бўлсангиз, унда логин ва паролингизни териб шахсий кабинетингизга киришингиз мумкин.

🔵Шундан сўнг асосий саҳифага ўтиб, "Вакансия излаш" тугмасини босинг, "Ногиронлиги бўлган шахслар учун" бўлимига ўтинг. Вакант иш ўрнини танланг ҳамда малака талаблари билан танишгандан сўнг "Ариза юбориш" тугмасини босинг!

🖊 Вакант лавозимлар рўйхати.

😄 Энди Сиз вакант лавозим учун очиқ танловда номзодсиз!

🔍 Аризангиз ҳолатини "Менинг аризаларим" бўлимида кузатиб боришингиз мумкин.

🔴 Эслатма: Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловлар соддалаштирилган тартибда ташкил этилади.

➡️Бунда:

🔘 танловнинг барча босқичлари иш берувчи ташкилот томонидан ташкил этилади;

🔘 ушбу вакант лавозимлар учун танловларда тест синови ўтказилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари йўналишида эришилган натижалар, истиқбодаги режалар. Соҳага оид қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги юзасидан

АОКАда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи Шавкат Хўжақулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📔 Имом Бухорийнинг “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш) асарининг илк бор ўзбек тилига таржима қилиниши ҳақида АОКАда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📔Имом Бухорийнинг ислом оламида машҳур бўлган “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш) асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов маълум қилди.

🔖Китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.

🔖Ҳадисларнинг халқчил ва тушунарли бўлиши учун изоҳ ва шарҳлар ёзилди. Асарни шарҳлашда 50 дан ортиқ ишончли тарихий манбадан фойдаланилди.

🔖Китоб ва халқчил рисола Дин ишлари қўмитасида белгиланган тартибда давлат диншунослик экскпертизасидан ўтказилган.

🔖Мазкур янги китобни Бирлашган Араб Амирликлари , Туркия, Миср, Россия, Буюк Британия, Франция каби мамлакатлардаги нуфузли кутубхона ва фондларига тақдим этиш ҳамда мамдкатимиз ва хорижнинг илмий-диний жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш режалаштирилган.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Абдурауф Абдуқаюмов
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Одилжон Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;

Азамат Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Жуманазаров яқинда агентликка директор этиб тайинланганди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Қува туман туғуруқ бўлимидаги ҳолат вазирлик назоратига олинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида янги туғилган чақалоқ полисинтетик халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани акс этган видеотасвир юзасидан расмий муносабат берди.

Дастлабки ўрганишларга кўра, 2005 йил Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган Д.У. 2024 йилнинг 31 март куни Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик-1, туғуруқ-1, 28 ҳафта, эрта туғиш хавфи” ташхиси билан мурожаат қилган.

Бемор ҳомиладорлик билан Тошлоқ туманида диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Туғуруқ 2024 йил 1 апрель куни соат 08:45 ларда амалга оширилган.

Шу куни соат 17:00 ларда эса чақалоқнинг аҳволи оғирлашиб, унда биологик ўлим ҳолати кузатилган. Унинг ўлимига муддатидан олдин (7 ойлик) туғилганлиги сабаб бўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олиниб, мавжуд вазиятга зудлик билан аниқлик киритиш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ Фарғона вилоятига юборилди.

Шунингдек, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг мактубида йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини аниқлаш ва марҳумларни юртимизга олиб келишда Ўзбекистоннинг махсус ҳукумат комиссияси ва идораларига Қозоғистон Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун ҳам ташаккур изҳор этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари йўналишида эришилган натижалар, истиқбодаги режалар. Соҳага оид қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.…
🔈Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиаллари 13 та ҳудудда ташкил этилади

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда эришилган натижалар, истиқбодаги режалар ҳақида маълумот берилди.

😄 Президент мактабларининг 13 таси (93 фоизи) SAT (академик баҳолаш тести) халқаро сертификати имтиҳонларини ўтказадиган расмий марказлари сифатида тан олинди.

😄Президент мактаблари битирувчиларининг 84 фоизи (275 нафари) муддатидан олдин нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиш имкониятига эга бўлишди.

😄 Президент мактаблари битирувчилари дунё рейтингида TOП–10 таликка кирувчи “California Institute of Technology”, “Garvard” ҳамда “Princeton” университетларининг 100 фоизлик грантини қўлга киритишди.

😄 Тошкент шаҳридаги Президент мактабида танлов фан сифатида 8-синфлар учун Кембрижнинг “Жаҳон тарихи” фани тажриба-синовдан ўтказилмоқда.

😄Ижод мактабларининг 223 нафар битирувчиларидан 83 фоизи (187 нафари) муддатидан олдин хорижий ва маҳаллий олийгоҳларда ўқиш имкониятини қўлга киритишган.

😄Ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-11-синфлар учун “Ижодий математика” ўқув қўлланмаси ва 6-синфлар учун “Аввал математика” масалалар тўплами ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

😄Ижод мактабларида “Махсус фан” сифатида 10-11-синфлар учун ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, “Халқ оғзаки ижоди”, “Адабий жараён”, “Адабиёт қоидалари”, “Публицистика”, “Драматургия” каби фанларнинг ўқитилиши жорий этилди.

😄 Ихтисослаштирилган мактабларда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб босқичма босқич STEM фанларини тўлиқ инглиз тилида ўқитиш ташкил этилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги юзасидан АОКАда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи Шавкат…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔛 Билимга йўналтирилган таълимдан натижага йўналтирилган таълим стандартларига ўтилади

АОКАда ўтказилган брифингда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи Шавкат Хўжақулов “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси юзасидан маълумот берди:

🔘Мазкур ҳужжат билан Таълим стандартларининг Ўзбекистон Миллий малака рамкаси билан тўлиқ интеграцияси таъминланади. Бунда қадриятлар, шахсий фазилатлар (Soft skills) ва яшил кўникма (Green skills)лар учун талабларни белгилашга алоҳида урғу берилади.

🔘Ушбу жараёнлар орқали эса таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНEСКОнинг «Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи» даражалари билан мувофиқлаштирилади.

🔘Таълим стандартларининг халқаро таълим рамкаларига мувофиқлиги таъминланади.

🔘Таълим босқичлари кесимида шаклланадиган компетенцияларнинг аниқ белгиланиши натижасида таълим турларининг ўзаро узвийлигига эришилади.

🔘Давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва улар асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари ўқув натижаларини баҳолаш компоненти қисми билан тўлдирилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM