Расмий хабарлар I Официальные новости
30.6K subscribers
27.7K photos
5.89K videos
52 files
26.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюциясини бир овоздан маъқуллади.

Ҳужжатнинг бош мақсади Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги ҳақида билдирилган фикрларига асосланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарлараро электропоездларда йўл ҳақини тўлашда қўшимча қулайлик яратилди

Эндиликда электропоездлар учун чипталарни темир йўл вокзаллари ва бекатларда олиш шарт эмас, балки бевосита электропоезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш имконияти ишга туширилди.

Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент – Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинди.

Тез кунларда Тошкент – Бекобод, Тошкент – Ховос ва Тошкент – Ангрен йўналишларидаги электропоездларда ҳам электрон тўлов тизимини ишга тушириш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.

Воқеада фуқаро вафот этмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўринбоева Севара Қўчқоралиевна 1985 йил 28 февралда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Ўринбоева 2006-2019 йилларда “Yoshlar” телерадиоканали, ЎзЭОАВМА ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 28 февраль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Миллатлараро муносабатлар ва
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти

✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏆Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихига кирмоқда

Нодирбек ўзбекистонлик шахматчилар орасида янги рекордни ўрнатди ва дунёда рейтинги энг юқори бўлган ТОП-10 ўйинчилар қаторидан жой олди.

У «Прага шахмат фестивали 2024» 1-турида ғалаба қозонган ҳолда, рейтингда 5 карра жаҳон чемпиони Вишванатанд Анандни ортда қолдириб, дунё шахмат live рейтинг жадвалида топ-10 ликка кўтарилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📊 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️‍🔥 Кеча электр энергиясига чекловлар 700 МВтгача оширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

27 февраль куни электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 933 та мурожаат келиб тушди ва барчаси махсус бригадалар томонидан бартараф этилган.

⚠️ Энергетика вазирлиги уйни иситишда очиқ оловдан фойдаланмасликдан огоҳлантирди:

⚫️Электр ва бошқа турдаги иситкич печларни ишлатганда, хонани тез-тез шамоллатишга эътиборли бўлинг. Ёқилғи маҳсулотлари – ўтин ва кўмирнинг ёниши учун кислород зарур. Улар ёнгани сайин хонада кислород камайиб боришини унутманг. Бу ис гази ҳосил бўлишига олиб келади.

⚫️Эслатиб ўтамиз, ис гази ҳидсиз, рангсиз, таъмсиз бўлади. У ҳаёт учун хавфли газдир.

⚫️Қиш мавсумини баталафот ўтказиш учун уйингизга, иситилаётган хонангизга алоҳида аҳамиятли бўлинг.

⚫️Энергоресурслардан ҳам тежамкорлик билан фойдаланиш, ишлатилмаётган электр ускуналарини тармоқдан узиб қўйиш, беҳуда ёнаётган чироқлар, реклама ёриткичлари ҳамда бошқа манбаларни ўчириб юриш орқали электр тармоқларига тушадиган кучланишни камайтиришимиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари ва реабилитация воситаларининг турлари кенгайтирилади

“Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-88-сон, 27.02.2024 й.) қабул қилинди.

🖊Қарорга кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.

2024 йил 1 майдан:

протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;

ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.

2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2023 йилда 6,0%га ўсиб, 90,87 млрд долларга етди.

✔️Ҳисоб-китобларга асосан, иқтисодиётда 2023 йил II чорагидан бошлаб ижобий ишлаб чиқариш тафовути кузатилиб, йил якунида тафовут 0,5%ни ташкил қилди. 2024 йилда ҳам ижобий ишлаб чиқариш тафовути сақланиб қолиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлили

АОКАда Қўмита раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлили АОКАда Қўмита раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
📢 2023 йилда республикадаги миллий маданий марказлар томонидан 15000 тадан ортиқ тадбир ўтказилди

АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилдаги фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берилди:

Қайд этилишича, 2023 йилда янги 3 та миллий маданий марказ ташкил этилди. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган.

Бугунги кунда Қўмита мамлакатдаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Чет элдаги ҳамкор ташкилотлар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича 5 та англашув меморандуми ва коммюнике имзоланди. Йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5 та фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2023 йилда жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та қонун, 2 та Президент қарори, 18 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари тайёрланган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади

📍28.02.2024й. соат 20:00дан бошлаб 01.03.2024й. кунига қадар Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан туташ қисмидан, Султония кўчасига қадар бўлган қисми йўлни таъмирлаш ва кенгайтиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, вақтинча автоуловлар ҳаракати учун чекланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️"ИМУДОН" товар белгисига нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилди
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра,“Abbot Products Operations AG” (Швецария) компаниясининг вазирликка йўллаган мурожаатида, унга тегишли бўлган "ИМУДОН" товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан тегишли чоралар кўриш сўралган.

Мурожаат асосида Адлия вазирлиги томонидан  тегишли тартибда МЧЖ "E.М.П."га нисбатан текшириш ўтказилганда «ИМУДОН» товар белгисига истеъмолчиларни фонетик жиҳатдан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Aksan Imudon” номли таблетка шаклдаги биологик фаол қўшимча ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан МЧЖ "E.М.П."га нисбатан ҳуқуқбузарликни бартараф этиш тўғрисида мажбурий бўлган тақдимнома киритилилган ва аниқланган 600 дона контрафакт маҳсулот йўқ қилиб ташланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💲 "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида 459 та лойиҳага 44 млрд 200 млн сўмлик кредит шартномалари тузилган, улар доирасида тўлиқ ажратиб бўлинган кредит ҳажми 41 млрд 300 млн сўм

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.

2024 йил 28 февраль ҳолатига “Бизнес портал”га келиб тушган аризалар сони 52 091 тани ташкил этмоқда. Аризаларнинг умумий лойиҳа қиймати 5 трлн 16 млрд 700 млн сўмга тенг.

Шу кунга қадар 21 155 та, умумий қиймати 2 трлн 27 млрд 800 млн сўмлик лойиҳалар скоринг босқичида ижобий баҳоланди. Мазкур жараён инсон омилисиз амалга оширилмоқда.

Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи томонидан айни пайтда умумий қиймати 199 млрд 600 млн сўмлик 2 144 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда.

Мазкур босқичлардан ўтиб, ўқув жараёнига жалб қилинган тадбиркорлар сони 6 083 нафарни ташкил этмоқда. Улар томонидан таклиф этилган лойиҳалар қиймати эса 580 млрд 800 млн сўмни ташкил қилади.

Энг муҳим босқич – сертификат олиш учун жами 3 421 та ташаббускор имтиҳон топширган бўлиб, улардан 2 729 таси сертификатни қўлга киритишган.

Кимлар “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга?

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM