Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Божхона қўмитасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича масъул ходимларнинг тажриба ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда видеоконференция тарзида ўтказилган мазкур тадбирда бугунги кунда ахборот хизматлари олдида турган долзарб масалалар юзасидан фикр билдирилди.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари сўровига ўз вақтида жавоб қайтариш, қўмита ва ҳудудий божхона бошқармаларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида сифатли медиа маҳсулотларини эълон қилиб бориш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Семинар давомида ҳудудий божхона бошқармалари ходимларининг мавзу юзасидан долзарб саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🗣 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📊 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь куни электр энергияси истеъмоли 225,3 млн кВт·соатни, табиий газ истеъмоли эса 152,8 млн кубометрни ташкил қилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Кеча мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларида юзага келган 2 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинди.

Мамлакатимиздаги 1 минг 373 та метан заправкада 14 млн кубометр табиий газ сотилди. Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали 600 тонна суюлтирилган газ етказилди.

Вазирлик тизимидаги ташкилотлар корхоналарида қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда тузилган штаблар 24 соатлик навбатчилик асосида ишлаяпти.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

📌 Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

🍔🍟 Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.

👫 Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💬 "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс  дастури" иштирокчиларига молиявий ва консультатив  кўмаклашиш

АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🗣 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс  дастури" иштирокчиларига молиявий ва консультатив  кўмаклашиш АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💲 "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс  дастури"га кўра 100 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади.

Кимлар бу имкониятдан фойдалана олади?

АОКАда ўтказилган брифингда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов бу борада батафсил маълумот берди:

Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойихаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

Дастур доирасида, шунингдек, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти;

Қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Экология учун зарарсиз: Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан энди юртимизда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади.

Электромобил “Eko House” чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🗣 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ноқулай об-ҳаво шароити Бухоро аэропорти фаолиятини чеклади.

2 та рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.

"Turkish Airlines" авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишидаги рейсни амалга ошираётган самолёт белгиланган аэропортга қўна олмади. Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди.
Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2023 йил давомида ташқи иқтисодий фаолият соҳасида амалга оширилган ишлар


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔍 Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар АОКАда Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 2023 йилда тадбиркорлар фаолияти устидан 19 та назорат органи томонидан 5 034 та ноқонуний текширув ўтказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова маълум қилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 21 та назорат органи томонидан
14 533 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.

Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 1 303 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 70 нафар ходимга интизомий жазо қўлланилган.

2023 йилда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 3 387 та таъсир чораси, шундан 33,5 млрд сўмлик 122 та даъво аризаси, шикоят, 113 та тақдимнома, 49 та хулоса, 23 та огоҳнома ва 3 080 та маъмурий қўлланилган.

Натижада, судлар томонидан 21,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган ва 79,6 млрд сўмлик ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган (ҳисобдан чиқарилган), 16 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган.

Шунингдек, киритилган тақдимномлар асосида 140 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.

Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (11-сон, 08.01.2024 й.) билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🖊Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.

Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.

Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.

Танловда қатнашиш учун талаба:

🔵битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
🔵таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
🔵Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.

Олий таълим ташкилоти ариза берган талабалар тўғрисидаги маълумотларни йўлланма хати билан Махсус комиссияга 5 иш кунида тақдим этади.

Махсус комиссия ушбу ҳужжатларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқиб, талабани танловда иштирок этиши ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Махсус комиссия томонидан талаба амалиётини ташкил этиш иш режаси ҳимояси (тақдимот кўринишида) ўтказилиб, 20 кун ичида якуний қарор қабул қилинади.

Якуний қарор қабул қилингандан 10 иш куни давомида танлов натижалари бўйича маълумот Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Амалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Талабанинг амалиёт ўташи учун синов муддати белгиланмайди.

Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.

Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади. Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM