Расмий хабарлар I Официальные новости
31.2K subscribers
29K photos
6.19K videos
53 files
27.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлара АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ушбу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
❗️Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолияти йўлга қўйилди

Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

Бунда, биринчи модель (6 ёшгача қамраб олинмаган болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича жами 634 та болалар, иккинчи модель (ўйин гуруҳлари) бўйича 861 нафар болалар, учинчи модель (соғлиги туфайли имконияти чекланган 2 ёшдан 6 ёшгача болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича 87 та болалар қамраб олинди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар, Термиз ва Музработ туманларидаги Афғонистон давлатидан ўтиб келган оилалар фарзандлари учун 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 400 нафар болаларга Юнисеф Халқаро болалар ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ёрдамида “Кўп тилли инклюзив таълим гуруҳлари” ташкил этилди.

Барча мактабгача таълим ташкилотларида 160 381 нафар (олий маълумотлилар улуши 34,1 фоиз) раҳбар ва педагоглар фаолият юритмоқда. Уларнинг 117 435 нафари (73,3 фоиз) давлат ва 42 946 нафари (26,7 фоиз) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритиб келмоқда.

✏️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️"Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" ғояси асосида экспортчи корхоналарни кенг қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар АОКАда Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Азимжон Аҳмаджонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.…
❗️658 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 373 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Азимжон Аҳмаджонов маълум қилди:

🖊Ушбу корхоналар асосан ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот, озиқ-овқат, тўқимачилик ва трикотаж, фармацевтика, чарм-поябзал, электротехника ҳамда бошқа турдаги саноат маҳсулотларини экспорт қилган. Экспортнинг умумий қиймати 1,1 млрд. долларга тенг бўлган маҳсулотлар хорижий давлатларга етказиб берилган.

260 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 38 млрд. сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди.

236 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 36 млрд. сўмлик молиявий ёрдам берилди.

332 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 37 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

🖥Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш борасидаги ишлар таҳлили АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Мажидов иштирокида шу мавзуда брифинг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иқтисодий ўсиш фонида, жами товарлар импорти такрибида хомашё товарларининг улуши 3,1 фоизга (773 млн.дан 2,6 млрд долларга) ошган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Мажидов маълум қилди:

Сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакат экспорти таркибида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

2017-2022 йилларда жами товарлар экспорти ҳажми 1,5 баробарга ошган, бунда хомашё (1,2 млрд ўзгаришсиз) улуши 3,3 фоизга камайган.

Қўшилган қиймати юқорироқ бўлган оралиқ истеъмол товарлари улуши (3,2 дан 5,9 млрдга) 5,2 фоизга, якуний истеъмол товарлари (0,8 дан 3,2 млрдга) 10 фоизга ҳамда инвестицион товарлар (169 дан 840 млнга) 3,1 фоизга ошган.

✏️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️491 та хўжалик субектларига нисбатан 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилди

Солиқ қўмитаси алкогол ва тамаки маҳсулотлари реализацияси билан шуғулланувчиларда ўтказилаётган солиқ назорати тадбирлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қилади:


📄 Ўзбекистон Республикасида 2021-йил 1-январдан алкогол ва тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилган.

🔹2022-йил 13-июнгача (1 йилу 6 ой ) алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотувчиларига маркировкаланмаган маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш имконияти берилди.

🔹Шунга қарамай, солиқ органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган текширишлар давомида алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларини кўп миқдорда бузиш ҳолатлари аниқланди.

🔹Хусусан, фақат жорий йилнинг октябр-декабр ойлари давомида рақамли маркировкаланмаган 1,9 млрд сўмлик 168,7 минг дона алкогол ва 0,9 млрд сўмлик 81,4 минг дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.

Рақамли маркировкаларнинг йўқлиги бир қатор салбий оқибатларга олиб келади:

Биринчидан, товарнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаб бўлмайди, бу эса соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин бўлган контрафакт ва қалбаки маҳсулотларни аҳолига сотиш хавфини сезиларли даражада оширади.

Иккинчидан, маркировкаланмаган маҳсулотлар савдоси натижасида мажбурий бўлган солиқлар ва йиғимларнинг тўланмай қолиши Давлат буджетига зарар келтиради.

Учинчидан, “уддабурон” тадбиркорлар томонидан алкогол ва тамаки маҳсулотларининг солиқ ва йиғимлар тўланмаган ҳолда реализация қилиниши интизомли тадбиркорлар учун рақобат майдонида тенгсизликни келтириб чиқаради.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида пахта хомашёсини етиштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 13 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, грипп ва ЎРВИ касалликларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий узлуксиз шаклини жорий қилиш
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Чарм-пойабзал саноатига 30 дан ортиқ нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни 5 баробарга ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Акбар Султанов, "Ўзчармсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM