Расмий хабарлар I Официальные новости
30.1K subscribers
28K photos
5.98K videos
52 files
26.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Ўзсувтаъминот”нинг жазирама ёзда ҳам, қаҳратон қишда ҳам доимо халқ хизматида бўлган қаҳрамонлари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.

Реконструкция натижасида халқаро авиақатновлар терминали майдони икки баро барга кўпаяди, жўнаб кетиш ҳудудига кириш йўллари ўзгаради, учиб келиш ва учиб кетиш заллари ягона мажмуага бирлаштирилади, терминалнинг иккинчи қаватида очиқ терраса пайдо бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис гази ҳаёт учун хавфли! Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!

ФВВ ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 11 декабрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси(контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарори шарҳи
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: 12-14-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари ҳақида
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Шарафова, Фанлар академияси ахборот хизмати

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Саидхўжаев Саидиллахўжа Ҳусанович 1979 йил 11 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Саидходжаев 1999-2020 йилларда Адлия вазирлигида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔨Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси(контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарори шарҳи

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🗣 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔨Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси(контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарори шарҳи АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚖️Янги Меҳнат кодексида дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларнинг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълумот берди:

2023 йилнинг 9 ойи давомида эса жами 10 978 та иш кўрилган бўлиб, шундан 7 267 таси (66,2%) қаноатлантирилган, 1 376 таси (12,5%) рад қилинган, 2 002 таси (18,2%) кўрмасдан қолдирилган, 331 таси (3%) иш юритишдан тугатилган.

🖊2023 йил 20 ноябрда янги таҳрирдаги Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси(контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

Янги Меҳнат кодексига фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузиш ва мазкур шартнома асосида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш масаласида янги норма киритилди.

Янги Меҳнат кодексида ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой этиб белгиланди.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишуви билан бекор қилишда тарафларнинг келишуви меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилиши, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шартлиги ҳақида янги норма киритилди.

✏️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирга ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти ташриф буюрган. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштируви маркази ҳамда ушбу мажмуададан ўрин олган Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси фаолияти билан танишиб, соҳани рақамлаштириш йўналишида эришилган энг илғор ютуқларни эътироф этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️12-14-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари ҳақида

АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пенсия ва нафақа тўловини тўхтатиб туриш бўйича давлат хизмати ишга туширилди.

🌐 my.gov.uz порталида “Пенсия ва нафақа беришни тўхтатиб туришга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар онлайн ариза бериш орқали пенсия ва нафақа тўловини ортиқча овворагарчиликсиз тўхтатиб туриши мумкин.


👉 Ушбу хизмат қуйидаги ҳолларда керак бўлиши мумкин:

сизга вақтинчалик пенсия ёки нафақа керак бўлмаса ва уларни олишни маълум муддатга тўхтатиб туриш зарурати юзага келганида;

мамлакат ташқарисида бўлганингиз учун маълум вақт давомида пенсия ёки нафақа тўловларини ололмасангиз;

ҳаётингизда тўловларни вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб қиладиган ўзгаришлар юз берса.

Мазкур хизматни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Кўрсатилган давлат хизмати учун тўлов ундирилмайди.

Хизмат ариза топширилгандан сўнг автоматик тарзда кўрсатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда

🌨Айни вақтда "Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда. ФВВ, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Довондаги вазият тўлиқ назорат остида, икки томонлама автомобилларнинг хавфсиз ҳаракати давом этмоқда.

🚘Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️12-14-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари ҳақида АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Фанлар академияси ташкил этилганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбир 12-13-14-декабр кунлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди:

Тадбир “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи фоесида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг инновацион ишланмалар кўргазмаси билан ўз ишини бошлайди.

Кўргазмада Фанлар академияси илмий ташкилотлари сўнгги йилларда эришган ютуқлари, мамлакат қишлоқ хўжалиги, тиббиёти, иқтисоди, маънавий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган лойиҳалар натижалари, илмий ишланмалар, китоблар ва рисолалар намойиш этилади.

Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган “Учинчи Ренессанс пойдевори” номли ҳужжатли филм намойиш қилинади.

Фанлар академияси ташкил этилганлигининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида “Илм-фан-янги Ўзбекистоннинг пойдевори” номли халқаро анжумани ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Илм-фандаги сўнгги янгиликлар, тадқиқотларга доир маърузалар 3 та шўбада: Физика-математика ва техника фанлари, Кимё ва биология фанлари, Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида тингланади.

🖥Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
❗️Жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажримлар қайд этилган

Бу ҳақда АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

Жойларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш тартиби” жорий этилди.

9 442 та маҳаллаларда фаоллар, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, жамоатчилик вакиллари хамкорликда низоли оилалар билан якка тартибда ишлаш орқали 24 193 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 20 265 нафари яраштирилди.

🖊Маҳаллаларда бевосита хотин-қизлар фаоллари томонидан белгиланган 7 та йўналишда январь-ноябрь ойлари давомида жами 533 041 та муаммо аниқланиб, шундан 513 824 та муаммо бартараф этилди. Жумладан:

🔴низоли 43 803 та оилалар аниқланди ва 36 272 та си муросага келтирилди;
🔴 ишлаш истаги бўлган 143 487 нафар хотин-қизларнинг 135 342 нафари нинг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди;
🔴 касб-ҳунарга ўқиш ва ўрганиш истаги бўлган 41 508 нафар хотин-қизлар 41 165 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди;
🔴 ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 251 460 та оилалар аниқланган бўлиб, шундан 249 637 та оилага ёрдам кўрсатилди.
🔴профилактик ҳисобда турган 3 412 нафар хотин-қизларнинг 2 939 нафарини муаммоси ҳал этилди, 447 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди;
🔴 миграциядаги 9 187 нафар хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатилди; 3 182 нафар хотин-қизлар миграциядан қайтарилди;
🔴хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш бўйича 39 793 та муаммолар аниқланган бўлиб, шундан 39 116 та муаммо бартараф этилди.

📝Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 12 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" ва "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази"нинг устувор вазифалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" ғояси асосида экспортчи корхоналарни кенг қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Азимжон Аҳмаджонов, Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш борасидаги ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Эркин Мажидов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

elegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" ва "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази"нинг устувор вазифалари

АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида ушбу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк