Расмий хабарлар I Официальные новости
29.8K subscribers
28.3K photos
6.02K videos
52 files
26.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Агроинспекция томонидан боғ ва токзорларни совуқдан асраш чоралари кўрилмоқда

▶️ Шу кунларда республикамизга кескин совуқ ҳаво оқими кириб келаётганлиги барчанинг диққат марказида. Айниқса, ҳафта охирларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда.

Бундай шароитда қорасовуқнинг салбий таъсирини камайтириш ва уни юмшатиш чораларини кўриш жуда зарур. Бу борада мевали дарахтларни, айниқса совуққа чидамсиз бўлган анорзор ва токзорларни совуқдан асрашга ҳар биримиз эътиборли бўлишимиз керак.

Тафсиялар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ФВВ эътибор қаратиш лозим бўлган тавсияларни берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Байрам_муборак

8 Декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Барча юртдошларимизга Конституциямизнинг 31 йиллик байрами муборак бўлсин!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
#dron_shou

🟢7-декабр куни Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон боғида 👌 дронлар шоуси бўлиб ўтди!

👌Дронлар шоуси 8-декабр 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказилди.
Тошкент халқаро аэропортида эстакадага чиқиш чекланади

Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли реконструкция ишлари муносабати билан 8 декабрь соат 12:00 дан бошлаб аэропортдаги йўл ўтказгичга (эстакада) чиқиш чекланади.

Автотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади.

Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
"Uzbekistan Airports" АЖ Ўзбекистон халқаро аэропортларида қолдирилган парвозлар бўйича маълумот берди

✈️Наманган—Екатеренбург рейсининг учиши соат 14:00 га;

✈️Наманган—Нижневартовск рейсининг учиши соат 22:30 га;

✈️Тошкент—Мадина рейсининг учиши соат 14:00 га қолдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Такси агрегаторлари хизматлари бозорида таҳлил ишлари якунланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олдинроқ такси агрегаторлари хизматлари бозорида ўрганишлар ўтказилаётгани ва унинг натижалари эълон қилиниши ҳақида маълум қилинганди.

Таҳлиллар натижасига кўра бозор улушлари ва кўрсатилган хизматлари юзасидан фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ичида энг катта бозор улуши яъни 86,3 фоизи “Яндех Го” платформаси хиссасига тўғри келиши аниқланди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ: қимор ўйини ташкил қилган шахс озодликдан маҳрум этилди
 
Тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада бир гуруҳ шахслар қимор ўйнаётганликлари маълум бўлди.
Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1800 АҚШ доллари ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

2023 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқарога 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):

— Арманистон – 35,5 кв. м.

— Молдова – 35,3 кв. м.

— Беларусь Р. – 29,4 кв. м.

— Россия – 28,2 кв. м.

— Қозоғистон – 23,4 кв. м.

— Озарбайжон – 20,1 кв. м.

— Ўзбекистон – 18,5 кв. м.

— Қирғиз Р. – 13 кв. м.

— Тожикистон – 10,9 кв. м.

❗️Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Мавжуд биноларнинг энергия самарадорлигини оширишда яна бир мақбул ечим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 декабрь — "Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан Божхона қўмитаси ахборот хизмати тақдим этади.

КОРРУПЦИЯНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ!
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Ўзсувтаъминот”нинг жазирама ёзда ҳам, қаҳратон қишда ҳам доимо халқ хизматида бўлган қаҳрамонлари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк