Сариосиё тумани Боғистон маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаcининг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди.
Лойиҳа доирасида сув омборидан то Термиз шаҳригача 380 километр металл қувурлар тортилади. Унинг 159 километри магистрал, 221 километри шаҳар ва туманларни боғловчи ички тармоқлардир. Шунингдек, сув тозалаш, босимни камайтириш ва сув йиғиш иншоотлари қурилади. Бугунги кунда 147 километр қувур тортиб бўлинди. Сув тозалаш, босимни камайтириш ва 5 та сув йиғиш иншооти барпо этилди.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади. Бундан Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 2 миллионга яқин аҳоли баҳраманд бўлади. Лойиҳани 2024 йилда ниҳоясига етказиш мўлжалланган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Бугун 16 ноябрь куни Геология фанлари университетида Германиянинг Саксония федерал ери олийгоҳларининг Ўзбекистондаги офиси очилиши юзасидан анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Аъзам Кадирходжаев, Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси доктор Тило Клиннер, Саксония федерал ери Фан, маданият ва туризм вазири Себастян Гемков, Геология фанлари университети ректори Мақсуд Исоқов, Фрайберг кончилик академияси ректори, профессор Клаус-Дитер Барбнехт, бошқа мутахассислар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар иштирок этишди.
Офиснинг асосий мақсад ва йўналишлари тоғ-кон, геология, машинасозлик, материалшунослик, геоекология, иқтисодиёт ва бизнесни бошқариш соҳаларида мутахассислар тайёрлашда ўзаро ҳамкорлик, талабалар алмашинувини кенгайтириш, Саксонияда ўқишни режалаштираётган ёшларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, Ўзбекистонда тайёрлов курсларини ташкил қилишдан иборат.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда “Одил судловни амалга оширишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Судьялар миллий конференцияси ўз ишини бошлади
Олий суд, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” (EWMI) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу икки кунлик анжуманда Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактабининг вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча судларидан юздан зиёд судьялар иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссияси раҳбари Дэвид Хоффман, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалилов ва JSSA лойиҳаси раҳбари, EWMIнинг Ўзбекистондаги филиали директори, судья Соня Простран бу каби конференцияларнинг ўтказилиши одил судловни амалга оширишнинг долзарб масалаларини ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоларни кенг муҳокама қилиш учун яхши имконият ва қулай майдон эканлигини таъкидладилар.
Қайд этилганидек, замонавий дунёда мамлакатнинг ривожи – жамиятда айнан қонун ва адолат устуворлиги таъминланиши, мустақил ва адолатли суд мавжудлиги билан ўлчанади.
“Биз судьялар ва барча суд ходимлари катта жамоа – муҳим ҳамжамият сифатида давлатимизнинг ривожи ва юксалиши учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Бу эса бизнинг адолатли, қонуний ва асосли қарорларимиз орқали ифодаланади. Агар ҳар қандай қонунбузилиши ёки адолатсизлик юзасидан ўз вақтида ва тўғри муносабат билдирсак, давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларни қонун асосида ишлашга ўргатиш орқали фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эришамиз. Бундай имкониятдан кенг фойдалансак, айнан шу, мамлакат ривожига ҳиссамиз бўлади”, - деди Б. Исломов.
Шу билан бирга Олий суд раиси: “Бугунги кунда, суд тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсадлар – судьяларнинг масъулиятини ошириш, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилиши таъминлаш, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, фуқароларнинг шикоят қилиш имкониятларини кенгайтириш, муаммоларини жойида ҳал қилиш ва ортиқча сарсонгарчиликларга йўл қўймасликдир. Шундай экан, ушбу ўзгаришларни мазмун-моҳиятини чуқур англаган ҳолда, уларни ҳаётга татбиқ этиш учун сиз-у биз ҳозиргидан-да кўпроқ ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишимиз лозим”, - дея таъкидлади.
Бугунги кун мобайнида анжуман иштирокчилари бир неча тегишли сессиялар доирасида маъмурий, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судларда одил судловни амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашиб, мавжуд муаммо ва вазифаларни атрофлича муҳокама қилдилар.
Жумладан, судьялар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти, судларда конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри қўллаш амалиёти ҳамда судлар амалиётида гендер дискриминацияси ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича ҳалқаро стандартларни жорий қилиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза юритдилар.
Конференциянинг эртанги кун тартибидан суд корпуси вакилларига судларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга бағишланган асосий тадбирларнинг тақдимоти, электрон суд ишларини юритиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда одил судлов самарадорлигини ошириш бўйича кейинги қадамлар тўғрисида маълумот берилиши ўрин олган.
Иштирокчилар судьянинг маънавияти, одоби ва масъулияти юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

❗️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди
🖊 Қонунчиликка кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
✅ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар;
✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан "Uzbekistan Airports"бошқарув компанияси ахборот хизмати қуйидагиларни таъкидлайди.
Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортларидан бирортаси, шунингдек, UzCargo ваUzbekistan Airports Handling шўба корхоналари томонидан йўловчиларнинг унутилган юклари сотилмайди ва учинчи шахсларга топширилмайди. Барча йўқолган юклар аэропорт омборларида 3 ой мобайнида сақланади ва сақлаш муддати тугаши билан утилизация қилинади.
📌"Uzbekistan Airports" сизни ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақиради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Қўмита ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк ахборот хизматининг маълум қилишича, банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида назорат тадбирлари ўтказилди.
Унга кўра, Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди. 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди. 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
📌Тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева тизим ходимларининг имтиёз асосида ОТМга ўқишга қабул қилиниши ҳақида маълумот берди:
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уч йил олдин Сурхондарёда электр генерацияси бор-йўғи 30 мегаватт бўлган.
✅ Бу борада 165 миллион доллар инвестиция эвазига “Тўпаланг” ГЭСни модернизация қилиш, “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭСларини ишга тушириш орқали қувватлар 251 мегаваттга етказилди. Уларга қўшимча яна бир лойиҳа – “Зарчоб-3” ГЭС қурилиши ҳам бошланаяпти.
⚡️ Бу ҳали бошланиши, - деди Президент. Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида умумий қуввати 265 мегаватт бўлган яна 20 та ГЭС қуриш имконияти бор.
✅ Шу билан бирга, 1 миллиондан ортиқ воҳа аҳолиси учун тоза ичимлик суви орзу бўлиб келаётганди. Қанчалик қийин бўлмасин, “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманга тоза ичимлик суви олиб келинаяпти. Мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 2 миллион аҳолида туну-кун тоза ичимлик суви бўлади.