Расмий хабарлар I Официальные новости
30.3K subscribers
27.9K photos
5.95K videos
52 files
26.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ОЛТИН МЕДАЛ!!

Ханчжоу-2022.
Кураш. Эркаклар, -81 кг. Ярим финал.


Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди.
-81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг сентябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1 октябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда кўплаб имкониятлар яратилган. Хусусан:

🔵молиявий рағбатлантириш;
🔵касб-ҳунарга ўқитиш;
🔵мулкий қўллаб-қувватлаш;
🔵паст фоизли кредитлар ажратиш каби чоралар шулар жуласидандир.

👉 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1 октябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига келди.

Давлат ташрифи дастурига мувофиқ, эртага олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади, етакчилар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президентимиз Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ташрифи билан Қатарга келган Президент Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида тантанали кутиб олинди. Давлатимиз раҳбари ташрифнинг биринчи куни Қатарнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон санитария эпидемиология қўмитаси ижтимоий тармоқларда берилган Ҳиндистоннинг Керала штатида тарқалган Нипах вирусдан икки киши вафот этгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди:

‼️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябр ҳолатига кўра, Нипаҳ инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берди.

🔴 Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.

‼️ Савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган юртдошларимизга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз:

🔹 Аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этинг;
🔹 меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг;
🔹 янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичинг;
🔹 асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилманг.

‼️ Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим ҳисобланишини унутманг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланиши юзасидан Транспорт вазирлиги маълумот берди.

🚧 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

🚌 Шу муносабат билан, мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

🔹67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида қисқартирилади;

🔹11, 40, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;

🔹61, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Аеропорт-2 бекатида қисқартирилади;

🔹Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Давлат ташрифи билан Қатарга келган Президент Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида тантанали кутиб олинди. Давлатимиз раҳбари ташрифнинг биринчи куни Қатарнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрига келгач, “Nebras Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад ал-Ҳажрийни қабул қилди.

Учрашувда энергетика соҳасида, энг аввало, муқобил энергетикада янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📌Қатарга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар инвестициялар агентлиги директори - Марказий банк раиси Бандар бин Сауд Ол Сонийни қабул қилди.

Учрашувда агентликнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини мамлакатимиз ҳудудларида “яшил” энергетика объектлари – қуёш ва шамол станцияларини қуриш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, шу жумладан замонавий авиатерминаллар барпо этиш ва бошқа инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййатни қабул қилди.

Қатар томони тез орада холдинг Ўзбекистонда ўз офисини очишини маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасида кузатилган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳоли билан суҳбатлашди.

Ҳудудда жойлашган 4 та кўп қаватли уй аҳолиси вазир ўринбосарига бошқарув ташкилотига бириктириш юзасидан мурожаат билдирди. Мазкур уйлар бошқарувсиз бўлганлиги сабабли уйнинг техник ҳолатига қаралмаган. Аҳолининг таъкидлашича, ертўладаги сув ва чиқинди мулкдорларни доимий қийнаб келади. Уй атрофи эса умуман ободонлаштирилмайди. Музокаралар давомида мазкур аҳолига салоҳиятли бошқарув ташкилотлари томонидан тақдимот ўтказиладиган бўлди.

Вазир ўринбосари мазкур уйларни бошқарув ташкилотига бириктириш ишларини шахсан назорат қилишини таъкидлади. Шунингдек, аҳолига компания фаолиятининг мазмун-моҳияти ҳақида  тушунтириш берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик тадбиркор ўз ўқитувчисига 2 хонали уй совға қилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2023 йил 15 октябрдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилмоқда

2023 йил 15 октябрдан бошлаб дастлаб 28 та туман (шаҳар)ларда эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🎏 “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ёшлар масалалари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, "Замин" халқаро жамоат фонди ижроия органи раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Абдуғаниев иштирок этишди.

Тадбир доирасида халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг 60 дан ортиқ экофаол етакчилари учун семинар ва учрашувлар ўтказилиб, Марказий Осиё стратегияси ҳамда “Йўл харитаси” бўйича муҳокамалар ташкил қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк