Расмий хабарлар I Официальные новости
30.2K subscribers
28K photos
5.98K videos
52 files
26.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тизимига "ЯГОНА ДАРЧА" тизими жорий этилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистонда «газзаправка»ларда нархлар чекланмоқда

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати газ тарифлари оширилганидан кейин автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида нархлар кескин кўтарилишини чеклаш чораларини кўрмоқчи. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг ҳаддидан ошиши ҳалокатдир!

Шайх Нуриддин Холиқназар

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 11 сентябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Матбуот анжумани

Мавзу: Миллий гвардия ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, тизимда таълим жараёнларидаги ислоҳотлар, ўқитиш ва малакали қадрларни тайёрлаш
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Миллий гвардия раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинг

Мавзу: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, "Ўзмиллийбанк" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️〰️

👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарори қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

🔘 Шунга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹“Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида халқаро конференция;

🔹Инновацион ишланмалар кўргазмаси;

🔹Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов;

🔹“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи” экспозицияси.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿 ЎзРВБ "Cbonds-Congres"s конференциясида иштирок этди

Бош директор Р. Усмонов бошчилигидаги Ўзбекистон республика валюта биржаси вакиллари молия бозорлари бўйича бизнес-конференцияларни ўтказувчи Cbonds-Congress компанияси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори" V халқаро конференциясида иштирок этди.

Тадбирда регуляторлар, маҳаллий банклар, инвестиция компаниялари, ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, халқаро молия институтлари, рейтинг агентликлари ва инфратузилма компанияларининг 200 дан ортиқ вакили қатнашди.


ЎзРВБ Бош директори ва биржа вакилларининг CBonds конференциясида иштирок этиши Ўзбекистоннинг бутун биржа бозорини ривожлантириш ва унинг жаҳон молиявий майдонидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим қадамдир.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 Миллий гвардия ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, тизимда таълим жараёнларидаги ислоҳотлар, ўқитиш ва малакали қадрларни тайёрлаш

АОКАда Миллий гвардия раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ушбу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 Чилонзор тумани Муқимий кўчаси 10-сентябрдан 5-октябргача қисман ёпилади

⚙️ Veolia Energy Tashkent иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида Чилонзор тумани Муқимий кўчаси бўйлаб тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини бошлади.

🚧 Тамирлаш ишлари давомида 10-сентябрдан 5-октябргача Муқимий кўчаси қисман тўсиб қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

📌Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди:

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз, энг аввало, узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 kW•соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 kW•соатдан ошмайди
, — деди энергетика вазири.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📝 Миллий гвардия ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, тизимда таълим жараёнларидаги ислоҳотлар, ўқитиш ва малакали қадрларни тайёрлаш АОКАда Миллий гвардия раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ушбу мавзуда матбуот анжумани бошланди.…
📈 Ўтган ўқув йилидан буён Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қабул квотаси 100 тадан 150 нафарга оширилди

АОКАда Миллий гвардия раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, тизимда таълим жараёнларидаги ислоҳотлар, ўқитиш ва малакали қадрларни тайёрлаш ҳақида маълумот берилди:

Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси сафларида хизмат қилиб келаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланиши кўрсатиб ўтилган:

уларнинг соғлигини сақлаш;

пул таъминотини тўлаш;

уй-жой майдони билан таъминлаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;

давлат пенсия таъминоти;

давлат суғуртаси;

ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш.

🏕 Жорий йилда ходимларнинг фарзандлари ёзги оромгоҳларда мароқли дам олишларини ташкил этиш мақсадида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Камалак” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида сиртдан ўқиётган ходимларга имтиҳонлар, синовлар ва бошқа ўқув ишларини топшириш даврида сессия муддатига пул таъминоти сақланган ҳолда таътиллар берилиб, ушбу қарор талабига асосан бўлинмаларда хизмат қилаётган сафдорлар таркибига “кичик сержант”, “сержант” ва “катта сержант” махсус унвонлари бериш тартиби жорий қилинди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️ Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди

☁️ Гигиеник талабларга кўра, ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак:

рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши;

рационнинг кимёвий таркиби, калория миқдори ва ҳажми спорт турини ҳамда тайёргарлик даврини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-спортчи организмининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келиши;

озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланслашган бўлиши, уларнинг миқдори спорт турини ва машғулот жараёнининг интенсивлигини ҳисобга олган нисбатларда бўлиши;

кундалик рационда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларининг кенг ассортименти бўлиши;

озиқ-овқат зарарсиз (заҳарли моддалар ва патоген бактерияларни ўз ичига олмаган ҳолда) бўлиши.

Шунингдек, ушбу Гигиеник талаблар билан спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун кунлик талаб этиладиган калория ва асосий озуқавий моддалар (оқсил, ёғ ва углеводлар), кунлик витамин ва минерал моддалар миқдорлари белгиланмоқда.

📌Бундан ташқари, Гигиеник талабларда ўқувчи-спортчилар учун рационни тузишда маҳсулотларга ишлов бериш усули, ошқозонда озуқавий моддаларни ҳазм қилиш вақти, уларнинг ичакларда ҳаракатланиш тезлиги ва маҳсулотларнинг организмда сўрилиши ҳисобга олиниши шартлиги назарда тутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар

АОКАда "Ўзмиллийбанк" ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева иштирокида ушбу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар АОКАда "Ўзмиллийбанк" ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева иштирокида ушбу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪙 Жорий йил якунига қадар Ўзмиллийбанк томонидан қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштиришга қўшимча равишда 40 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди:

Ушбу ажратилган кредит маблағлари ҳисобига 13,3 МВт қувватга тенг қайта тикланувчи энергия манбалари яратилишига эришилади.

Айни пайтда “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари учун бир қатор имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Жумладан:

💰 юридик шахсларга “Light Green” кредит маҳсулоти – Қуёш панеллари ва инвентарларини харид қилиш учун ликвидли мулк гарови асосида 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 15,5 % билан миллий валютада ;

💰Green Standart” кредит маҳсулоти – Қуёш панеллари ва инвентарларини харид қилиш учун суғурта полиси ва учинчи шахслар кафиллиги асосида 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 21 % билан миллий валютада 50 млн.сўмгача кредит маблағлари ажратиб келинмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда

☄️2023 йил 10 сентябрь куни Россия Катта театрида “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли премьераси бўлиб ўтди. “Мамлакатларимизнинг янги тарихида бу ҳақиқатан ҳам муҳим воқеа. UNESCO нинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий Хоразм рақсилазгига бағишланган спектакл томошабинларни рақсга ва ҳаётнинг ўзига бўлган муҳаббат тарихи билан яқиндан таништиради”, — деб ёзади Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгидрометнинг пойтахтдаги стационар постлари соат 16.00 ва 17.00 орасида ҳаво таркибида майда дисперс чанг заррачалари билан ифлосланиш даражаси "зарарли" экани тўрисида маълумот узатмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк