Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🧮 ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИНИ ДАВЛАТ ҚИЁСЛОВИДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 2020 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

🦠😷 Бу қарор Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Мақсад – газ таъминоти ташкилоти ходимларининг истеъмолчилар билан хавфсиз алоқа қилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фуқаролар ва ишчи ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишдир.

‼️ Бунда истисно тариқасида газ таъминоти ташкилоти томонидан муддати ўтган (тугаган) қиёслов сертификатига эга газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларининг тегишли ҳисоботларда инобатга олинишига рухсат этилади.
----------------------------------
🧮 РАССМОТРЕНИЕ ЗАЯВЛЕНИЙ ПОТРЕБИТЕЛЕЙ НА ГОСУДАРСТВЕННУЮ ПОВЕРКУ ПРИБОРОВ УЧЕТА ГАЗА ПРОДЛИЛИ ДО 1 СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА

🦠😷 Такое решение принято на заседании Республиканской антикризисной комиссии 14 апреля 2020 года. Цель - обеспечить безопасное взаимодействие сотрудников системы газоснабжения с населением, защитить жизнь и здоровье граждан и работников сферы в период борьбы с коронавирусной инфекцией.

‼️ При этом газоснабжающим организациям в порядке исключения разрешено учитывать в соответствующих отчетах показания приборов учета газа с просроченным (истекшим) сроком сертификата поверки.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🌀 Ҳозирда Ўзбекистон — Туркия контейнер ташувлари қатнови йўлга қўйилди. Бу йўналишда 1 апрел куни юборилган биринчи контейнер поезди 13 апрел куни Туркия етиб борган. Бунда 20 футлик ва 40 футлик контейнерлар учун ўртача ташув нархлари мос равишда 2 300 ва 3 000 АҚШ долларини ташкил қилмода.

🇹🇷 Шу йўналишда, контейнер экспорти тез ва сифатли бўлиб, айниқса тўқимачилик маҳсулотлари учун сўровнинг кескин ортиши кутилмоқда.

🍏 Мева-сабзавотлар, гўшт маҳсулотлари каби тез бузиладиган юклар экспорти учун мўлжалланган, сиғими 45 тоннага тенг рефрижераторли (музлатгичли) вагонлар ташуви учун 75% гача чегирмалар тақдим этилмоқда.

🌐 Ҳозирда малакат ҳудудидан ўтувчи экспорт-импорт учун мўлжалланган 13 та коридор мавжуд бўлиб, улар орқали дунёнинг 20 дан ортиқ портига маҳсулот етказиб бериш имконияти бор.

Ташувлар билан боғлиқ масалаларни уйдан чиқмай туриб ҳал этиш учун "Темирйўллогистика" телеграм канали мавжуд бўлиб, келиб тушган ҳар бир мурожат ижобий ҳал этилади.

📈 Темир йўл орқали ташилаётгон экспорт ҳажми 1 чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12% га ошди ва 2,3 миллионн тоннага етди. Импорт ҳажми ҳам 1 чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6% га ўсиб, йил якунига қадар 13 млн тоннага етиши кутилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
БУХОРОДА ЯНА 20 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ. УЛАРНИНГ БАРЧАСИ ХОРИЖДАН КЕЛГАН

Бугун Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 20 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган эди. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Беморларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улардан 11 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари Жиззах вилоятидан, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 8 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 28 нафарга етди.

Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 127 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯНА БИР НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бугун яна бир нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 128 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси кўмагида бир гуруҳ ватандошларимиз «Саховат» ёрдам марказини ташкил этди.

COVID-19 пандемияси сабабли Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.

16 апрелдан бошлаб «Саховат» ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.

Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштиришмоқда.

Биринчи навбатда, ёрдам аёлларга, қарияларга, ногиронлар ва ёш болаларга кўрсатилади.

Бундан ташқари, марказ +79167977772 «ишонч телефони» орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, банк пул ўтказмалари орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки «Саховат» ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from 🇺🇿
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош бошқармасининг бошлиғи У.Н.Ибрагимов иштирокида бўлиб ўтган брифингда навбатдаги мурожаат ва саволларнинг жавоблари қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин:

1.
Вагонларни шахобча йўлларига олиб кириш ва олиб чиқиш, умуман вагонга буюртма бериш ҳалигача электрон тарзда йўлга қўйилмаган, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот беришингизни сўраймиз.

➡️ ЖАВОБ: Бу борада қилинаётган ишлар хозирги кунда давом эттирилмоқда, тасдиқланган график бўйича ахборот-комуникация технологиялари ва темир йўл мутахасисларидан иборат ишчи гуруҳ хорижда ривожланган электрон дастурларни ўрганган ҳолда миллий дастур яратиш устидан иш олиб бормоқда ва тез кунда ушбу дастур ишга туширилади.

2. Вагонларни етказиб бериш, тозалаш хамда станция хизматлари учун йиғиладиган тўловлар бекор қилиниши, юкларни поездга юклаш учун имтиёзли муддат 1 суткадан 4 сутгагача қилиб белгиланганиши барча вагонлар учунми?

➡️ ЖАВОБ: Йўқ! Бу чегирма ва имтиёзлар мева-сабзавот махсулотлари каби тез бузиладиган юкларни фақат рефрижератоторли вагонларда экспорт қилиш учун тадбиқ этилган.

3. Эронга ташилиши керак бўлган юклар олдин асосан автотранспортларда етказилар эди хозирги кунда короновирус пандемияси сабабли Туркманистон – Эрон йўналишида харакатланиш вақтинча чекланганлиги туфайли бу борадиги “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти қандай ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берсангиз.

➡️ ЖАВОБ: Юқорида айтиб ўтганимдек короновирус пандемияси туфайли Туркманистон – Эрон йўналишида ҳаракатланиш вақтинча чекланганлиги сабабли, Қозоғистоннинг Актау ва Эроннинг Амиробод портлари орқали борадиган йўналишларда экспорт юкларни етказиб бериш ишлар ташкиллаштирилмоқда. Бундан ташқари Телеграм мессежери орқали тадбиркорларимиздан Озарбайжон Республикасига керамика плиткаларини етказиб бериш ва Ироқ давлатига нохат махсулотини экспорт қилиш бўйича буюртмалар келиб тушган, хозирги вақтда бу янги йўналишларда ҳам автотранспорт билан рақобатлаша оладиган тариф бўйича ташишларни ташкил этиш учун музокаралар олиб бормоқдамиз ва тез кунларда бу юкларни манзилига етказиш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммага тақдим этамиз.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Ахборот-таҳлилиий медиа маркази
⚡️Джонс Хопкинс университетининг тезкор маълумотларига кўра, 15 апрель ҳолати бўйича коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалди

👉Манба: Statista
____________________

⚡️Согласно оперативным данным Университа Джонса Хопкинса, по состоянию на 15 апреля, пандемия коронавируса охватила почти все страны мира

👉Источник:
Statista

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳратжон Давронов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Пенсионерларга банк пластик картаси очиш учун қанча ҳақ олинади?

❗️Пенсия ва нафақа олувчиларга банк пластик карталарини очиш учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Миллий банк пластик картаси орқали пенсия олиб келяпман. Энди менга ҳам Халқ банкидан банк пластик картаси очиладими?

❗️Пенсия ва нафақаларини бугунги кунга қадар банк пластик карталари орқали олиб келаётган фуқароларга янги карталар очилмайди. Уларга пенсия ва нафақалар тўловлари ўзларининг мавжуд карталари орқали амалга ошириш давом эттирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бизнинг маҳаллага ҳар ойнинг 20-21 санасида банк кассаси келиб, пенсия тарқатар эди. Пластик карталарга ҳам шу санада пул тушадими?

❗️Пенсия ва нафақалар банк пластик карталарига ҳар ойнинг бошида молиялаштириб берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ёшга доир пенсияга чиқиш учун ҳужжат топширмоқчи эдим. Карантин сабабли пенсия ҳужжатларимни йиғишда кечикиш бўлса, 2 ойлик пенсиям куйиб кетадими?

❗️Ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

✏️ Давлат пенсияларидан бирига ҳуқуқи карантин даврида пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

‼️ Бу ҳолатда уларга пенсиялар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Яқинда фарзандли бўлдик, суюнчи (пули) нафақаси учун мурожаат қилмоқчи эдим. Белгиланган муддатда топширмасам, суюнчи пули куядими?

❗️Бола туғилганда бериладиган нафақа (суюнчи) бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади.

Бола туғилганда бериладиган нафақага ҳуқингиз карантин даврида пайдо бўлган бўлса, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида ушбу нафақани олиш учун ўрнатилган тартибда мурожаат этишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беморлар (ўзини соғлом ҳисобловчилар ҳам, чунки улар ҳам вирус юқтирган, лекин ўзлари бундан бехабар бўлишлари мумкин) нега маска тақиб юришлари кераклигини тушунтиривчи кўргазмали мисол.

Газлар ва суюқликларнинг оқимларини визуализация қилиш билан шуғулланувчи LaVision компанияси инсон нафас олганда ва гапираётганда ҳаво қай тариқа тарқалишини кўрсатиб берди.

Англаш қийин эмаски, агар инсон касалланган ва маска тақмаган бўлса вирус унинг ҳамсуҳбати организмига осонгина кўчиб ўтиши мумкин.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
♻️Товар айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган ва ҚҚС тўловчиси бўлган, электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланадиган 25,2 мингта субъектга 450 млрд. сўмлик солиқларини чоракда бир маротаба тўлаш имконияти берилди.

🧮 Бундан ташқари, карантин эълон қилинган кун – жорий йил 16 мартдан кейин 284,5 млрд. сўм ҚҚС манфий суммалари тезкорлик билан қоплаб берилди.

📑 Ташқи савдо операциялари билан шуғулланадиган 2542 та субъектга 717 млрд. сўмлик жарималар қўлланилмаслиги тўғрисида уларнинг шахсий кабинети орқали электрон хабарлар юборилди.

🗓 Солиқ қарзи тўлов муддатини узайтириш бўйича 2170 та ариза кўриб чиқилмоқда. Уларнинг умумий миқдори 682 млрд. сўмни ташкил қилади.

📍Карантин даврида имтиёзлар ва енгилликлар фонида хўжалик юритувчи суъектлар ҳисобида қолган маблағлар уларнинг фаолият барқарорлигини сақлаб қолишга, иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамда ходимлари иш ҳақларини ўз вақтида беришига асос бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Президент раислигида кимё, агротехника ва автомобиль саноати масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Кимё саноати янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солиши зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги техникалари нархини оптималлаштириш, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича топшириқлар берилди.
“Ўзавтосаноат” АЖга 300 турдаги импорт бутловчи қисмларни ўзлаштириш, автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш каби вазифалар қўйилди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития химической, агротехнической и автомобильной промышленности.
Отмечана важность задействования предприятиями химпрома всех возможностей для введения новых производств.
Даны поручения по оптимизации цен на сельхозтехнику, повышения уровня локализации.
АО “Узавтосаноат” поручено среди прочего локализовать 300 видов комплектующих, разработать новые модели автомобилей.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Komil Allamjonov
Жуда фойдали бўляпти бу кўрсатувлар. Кеча Жамшид Анварович айтганларидек, ҳукумат бугун кризисга қарши кураш ва муҳтож қатламларга ёрдам методлари юзасидан изланишда экан, бундай кўрсатувлар фақат ва фақат фойда беради. Амалдор иқтисодчилар амалдаги иқтисодчилар фикрини ҳам инобатга олса, хатолар камроқ бўлади. Зеро ҳозир ҳар бир хато давлатга триллионлаб сўм зарар келтириши ва, энг асосийси, миллионлаб одамлар ҳаёти учун жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Албатта, буни ҳукумат яхши тушунади. Мана, масалан, бизнинг фонд “Хавфсиз ёрдам” лойиҳаси асосида Ички ишлар вазирлигидан қийналган оилалар рўйхатини олиб, ҳар бирига махсус ҳисобрақам очган ҳолда пластик карталарга пул қўйиб, уйма-уй юриб, тарқатяпмиз. Осон ва қулай. Ҳар бир оила ўзига керак маҳсулотни ўзи сотиб олади. Бу ҳам бир тажриба.
‼️ Куни кеча "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти талабалар ва аспирантларни, шунингдек, ёш тажрибали мутахассисларни Компаниянинг корхоналарида, шу жумладан, компаниянинг бош офисида ишлашга ва пуллик (тўланадиган) стажировкага таклиф қилиниши бўйича эълон берилган эди.

💻 Номзодлар онлайн тарзда танлаб олиниши маълум қилинди.

▶️ Резюме (CV) га қўшимча сифатида ҳар бир номзод томонидан ўзи ҳақида PowerPoint дастурида 4-5 слайддан ошмаган презентацион маълумот тайёрлаб hr@uzavtosanoat.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.
Презентацион маълумот қуйидаги таркибда бўлиши тавсия этилади:

номзод ҳақида қисқача маълумот;
иш тажрибалари;
эришилган ютуқлари;
номзоднинг шахсий фазилатлари ва қобилиятлари;
"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамиятининг қайси бўлимида ёки корхонасида иш фаолияти олиб бориш истаги;
"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамиятига ва умуман олганда миллий автомобилсозлик соҳасини қайси жабҳаларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўша олиши.

📌 Бундан ташқари, номзодларга "Ўзавтосаноат" АЖ расмий сайтига жойлаштирилган жамият таркибий тузилмаси, жамият таркибига кирувчи корхоналар рўйхати ва улар фаолияти билан танишиб чиқиш тафсия этилади.

👉 Бу маълумотлар ўз ўрнида интервью жараёнидан мувафаққиятли ўтишга ўз хиссасини қўшади. Резюме (CV) ва презентацион маълумотлар 24 апрелга қадар қабул қилинади.

👨‍💻👩‍💻 Электрон почта манзилига келиб тушган Резюме (CV) ва презентацион маълумотлар асосида номзодлар 🧲 танлаб олинади ва танлаб олинган номзодлар билан Zoom дастури орқали онлайн интервью ўтказилади.  

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишларини кечиктириб туриш бўйича келиб тушган мурожаати юзасидан
Дин ишлари бўйича қўмитаннинг
РАСМИЙ БАЁНОТИ


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
@DinQumita
‼️📈 АҚШда ўтган ҳафта ишсизлар сони яна 5,3 миллионга кўпайди. 2008 йилги молиявий инқироздан бугунгача бўлган даврда (ўтган 11 йилда) АҚШ иқтисодиёти 20 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратган. Лекин коронавирус пандемияси туфайли ўтган бир ой ичида бой берилган иш ўринлари сони 22 миллионга етди.

📶 Ҳар ҳафта ишсизлар сони 5-6 миллионга ошиб боряпти.

#Пандемия
#Оқибатлар

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🕌🌙 Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишларини кечиктириб туриш юзасидан
Дин ишлари бўйича қўмита расмий баёнотидан:

📮📄 Расмий баёнотда Дин ишлари бўйича қўмитага Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарликни кечиктириб туриш бўйича расмий мурожаат келиб тушгани айтилган.
👉 Батафсил

🕋 Унда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият Саудия Арабистони Подшоҳлигида ҳам ҳукуматни кескин чоралар кўришга ундагани, шу муносабат билан дунёнинг турли мамлакатларидан Умра амалини адо этиш учун ташриф буюрадиган зиёратчиларнинг мамлакат ҳудудига кириши вақтинчалик тўхтатилгани, ҳозирча Ҳаж-2020 ташкилий ишларини амалга ошириш бўйича кутиб туриш мақсадга мувофиқ экани маълум қилинган.

📧 Расмий мурожаатда, шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги мазкур жараён билан боғлиқ янгилик ва ўзгаришлар юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитани қўшимча хабардор қилиши маълум қилинган.
 
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Asl kuch birlikda💪/ Uyda qoling 👨‍👩‍👧‍👦 (Asl Kuch Birlikda)
ЎЗ: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан 2020 йил 16 апрель ҳолатига маълумот:

👉Республика бўйича рўйхат асосида 11 055 та (тадбир бошидан жами 169 659 та) хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Хусусан:

📦 Қорақалпоғистон Республикаси - 491 та оила (жами 13 767 та);
📦 Андижон вилоятида - 482 та оила (жами 6025 та);
📦 Бухоро вилоятида - 585 та оила (жами 10 334 та);
📦 Жиззах вилоятида - 388 та оила (жами 6 675 та);
📦 Навоий вилоятида - 539 та оила (жами 6 902 та);
📦 Наманган вилоятида - 976 та оила (жами 12 747 та);
📦 Самарқанд вилоятида - 800 та оила (жами 16 341 та);
📦 Сирдарё вилоятида - 238 та оила (жами 3 571 та);
📦 Сурхондарё вилоятида - 540 та оила (жами 6 818 та);
📦 Тошкент вилоятида - 976 та оила (жами 19 860 та);
📦 Фарғона вилоятида - 450 та оила (жами 17 639 та);
📦 Хоразм вилоятида - 446 та оила (жами 4 661 та);
📦 Қашқадарё вилоятида - 713 та оила (жами 8 030 та);
📦 Тошкент шаҳрида - 3 431 та оилаларга (жами 36 289 та) маҳсулотлар етказиб берилди.

🚛 Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 582 махсус автомашиналарда 1 554 нафар O‘zbekiston yoshlar ittifoqi кўнгилли волонтёрлари томонидан хайрия маҳсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етказилди.

Обуна бўлинг: @aslkuchbirlikda💪👨‍👩‍👦‍👦
КАРАНТИН ДАВРИДА ЗАРУР ТИББИЁТ УСКУНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва коронавирус пандемиясига қарши курашиш чораларни кўриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси корхоналари зарур тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаш арафасида.

Янги инвестиция лойиҳаси
Республика комиссиясининг кўмаги билан амалга оширилмоқда. Жумладан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган кварц ва бактерицид лампалар, палаталар учун анестетик консолларни ва махсус N-95 маркали тиббий ниқобларни ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда. Фармацевтика эҳтиёжи учун махсус ҳаво тозалаш ва совутиш ускуналарини ишлаб чиқариш устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA