Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
28.6K photos
6.11K videos
52 files
27K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент энергетика тармоғини молиялаштиришга ёндашувни ўзгартириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бош вазир ва энергетика вазирига барча имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларга зудлик билан энергия етказиб бериш вазифаси қўйилди.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ёшлар ишлари агентлиги хорижий тилларни ўргатиш бўйича бепул дарсларни йўлга қўйди

Қишки таътилни мазмунли ўтказиш учун айни муддао:

Чет тилларини содда, тушунарли тарзда ўрганишни истаган юртдошларимиз учун «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси ишга туширилган эди. Ҳозирда лойиҳанинг YouTube платформасида Инглиз, Немис, Турк, Рус тиллари ва хорижликлар учун Ўзбек тили бўйича бепул дарслар жорий этилди.

Жараёнда бўлган Француз, Италян, Испан, Хитой, Корейс ва Араб тиллари дарслари ҳам тез орада йўлга қўйилади.

1. 🇬🇧 Инглиз тилини 0 дан ўрганиш

2. 🇩🇪 Немис тилини 0 дан ўрганиш

3. 🇹🇷 Турк тилини 0 дан ўрганиш

4. 🇷🇺 Рус тилини 0 дан ўрганиш

5. 🇺🇿 Ўзбек тили (хорижликлар учун)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали давлат фуқаролик хизматига ишга кириш учун қулай имконият!

Ушбу видеороликда давлат хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизимига ўтилгунга қадар ҳолат ва бугун яратилган имкониятлар таҳлил қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бухоро вилоятидаги мавжуд умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, вилоятдаги таълим ташкилотларида дарслар 18 январдан бошланиши эълон қилинган эди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 17 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолига қулай транспорт хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича 2022 йил 14 декабрда тузилган идоралараро тезкор штаб томонидан амалга оширилган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Музифа Султанова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати бошлиғи

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Об-ҳавонинг кескин совуши туфайли ёнғин,чақнаш ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мавлонбек Досчанов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: 2022 йилда фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Кўп хонадонли уй-жойларда иссиқлик таъминотини яхшилаш борасида қилинётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Обиджон Мўминов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазириги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мактаб ва боғчалар ҳаво ҳарорати исимагунча онлайн таълимга ўтказилиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазири маҳаллий ҳокимликлар билан III чоракни бошлаш масаласини муҳокама қилди. Видеокоференция тарзда ўтган йиғилишда жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🚌 Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолига қулай транспорт хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича 2022 йил 14 декабрда тузилган идоралараро тезкор штаб томонидан амалга оширилган ишлар

АОКАда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ҳудудларда қишки таътил узайтирилмоқда

Наманган вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Тошкент шаҳридаги боғча ва мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Тошкент вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Сурхондарё вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Хоразм вилоятидаги боғча, мактаб ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Андижон вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Бухоро вилоятидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 Аномал совуқ шароитида автосаройлар зарурий "антигель", "антифриз", "техник спирти" билан таъминланди

АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро тезкор штаб томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:

Қайд этилишича, аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литр “антигель”, 2 860 литр “антифриз” ҳамда 150 литр “техник спирти” суюқликлари автосаройларга тарқатилди.

Ҳозирда 300 литр антигель, 1 000 литр антифриз ҳамда 120 литр техник спирт, 5 000 литр двигатель мойи суюқликлари захираси тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, 175 та шина, 142 та аккумулятор ва 2 998 та бошқа турдаги эҳтиёт қисм захираси яратилди.

2023 йил 17 январь куни ҳолатига кўра, автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида 24 нафар техник ходимдан иборат жами 8 та бригада тузилиб, уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашинаси бириктирилди.

🔹Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇸🇬 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

Устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Бугуннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетади.

Батафсил
📝📝📝📝

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM