Расмий хабарлар I Официальные новости
30.6K subscribers
29.3K photos
6.25K videos
53 files
27.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 25 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: 27-28 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессияси юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ҳожиакбар Тўлаганов, Сенат ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳолига яратилаётган енгилликлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Кадастр агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид Президент қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋🏻‍♂️"Дадамни ишдан келишларини баъзида кутаман, баъзида ухлаб қоламан"

"25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни"

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Ҳурматли соҳа вакиллари!

Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, соҳада коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.

Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣27-28 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессияси юзасидан

АОКАда Сенат ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ 27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессияси тадбирлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сенат ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди.

▫️ 27 октябрь куни Самарқандда дастлаб Aссамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, қишлоқ хўжалиги сиёсати, табиий ресурслар ва экология бўйича, ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича 3 та доимий комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтади.

▫️28 октябрь куни МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Aссамблеясининг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

▫️Парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларнинг катта блокини кўриб чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам ҳамдўстлик давлатлари кейинчалик миллий қонунчиликда фойдаланишлари учун киритилади.

▫️Aссамблея иштирокчи давлатлари – Озарбайжон, Aрманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон парламент делегацияларидан иборат.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗂 Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳолига яратилаётган енгилликлар

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ 2023 йил 1 январдан туғилганлик ҳақида тиббиёт муассасаларида бериладиган QR-кодли маълумотнома гербли гувоҳномага тенг ҳисобланади

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳолига яратилаётган енгилликлар тўғрисида маълумот берди:

Таъкидланишича, QR-кодли маълумотномани давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.

🔰Шунингдек, 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлга қадар никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш белгиланди.

📝 Ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича ушбу давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади.
〰️〰️〰️〰️

Брифингда, шунингдек, тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш механизмлари ва бу борада яратилган имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 Кадастр агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид Президент қарори мазмун-моҳияти

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Хавфли контрафакт хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Central Asia Distribution” МЧЖнинг расмий вакили – дистрибьютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные», «Angel разрыхлитель теста», «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные» ва «Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилинди, дея хабар бермоқда Агентлик ахборот хизмати.

Ҳудудларда жойлашган бозорлар ва савдо дўконларида контрафакт хамиртуруш маҳсулотларини аниқлаш юзасидан Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан 64 та мониторинг кузатувлари амалга оширилди. Натижада, Агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоизида) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларнинг мавжуд ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойи қайд этилиб, мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома юборилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ушбу мамлакатнинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўзбекистонликлар қардош Қозоғистон халқининг қувончига самимий шерик эканини таъкидлаб, Қасим-Жомарт Тоқаевга мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Қозоғистон халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва доимий равнақ тилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📝 Кадастр агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид Президент қарори мазмун-моҳияти АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ 2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизими жорий этилади

Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди:

〰️〰️〰️
Президент қарори билан 2023-2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди:

🔘 25 млн 169 минг гектар ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш;

🔘 8 млн 200 мингдан ортиқ бино ва иншоотларни ўлчаш ва уларнинг электрон базасини яратиш;

🔘 9 370 та маҳалла чегараларини белгилаш;

🔘 111 та тумандаги ер ресурсларини хатловдан ўтказиш;

🔘 1 665 та маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш кабилар шулар жумласидан.

🛰 Карор билан, шунингдек, фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

Қарор билан қуйидаги ишларни бажариш белгиланди:

🔸Геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил этиш;

🔸2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш; Давлат координаталар тизимидан (СК-42) Бутунжаҳон координаталар тизимига (WGS-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқиш.

📄 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;

- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;

- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;

- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;

- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
☑️ 2,3 млрд.сўмга яқин маблағлар фермерлар фойдасига ҳал қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида 170 та тадбиркорлик субъектидан қонунга зид равишда олинган 2,3 млрд.сўмга яқин маблағларни фермерларга қайтариш (қайта ҳисоб-китоб) ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича Қўмита томонидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада…
⚡️2022 йилда Қашқадарёга 50 минг хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист келган

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот бермоқда.

Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.

2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.

Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф буюрган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Қашқадарё ҳокими саноат йўналишида ишлаб чиқариш 15 триллион сўмни, аҳоли жон бошига 4,4 миллион сўмни ташкил қилгани, соҳада банд аҳоли қарийб 44,8 минг нафар эканини маълум қилди.

2023 йилда драйвер соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига бу кўрсаткичларни тегишлича 24 триллион сўм, 6,3 миллион сўм ва 45,2 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

2022 йилда умумий қиймати 1,9 миллиард долларлик 844 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 12,4 мингта иш ўрни яратилади.

2023 йилда 3,4 миллиард долларлик 769 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунинг натижасида 13 186 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,9 триллион сўмга, бюджетга тушумларни 712 миллиард сўмга, экспортни 165 миллион долларга ошириш, 110 миллион долларлик импортни ўрнини босиш кутилмоқда.

Вилоятнинг экспорт ҳажми 2022 йилда 26 фоизга ўсиб, 280 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткични 400 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Ҳокимнинг Президентга берган ҳисоботи Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
☑️ Йил якунига қадар Қашқадарёда мавжуд 46 та кон захиралари хатловдан ўтказилиб, аукционга чиқарилади

Ҳокимнинг ҳисоботини тинглаб, Президентимиз мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Жумладан:

〰️〰️〰️
● Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;

Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;

Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;

● “Рубикон Вотер” технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;

● 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;

● йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

● Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM