Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

💰Истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилинади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Эҳтиёт бўлинг, жазирама! Ундан қандай ҳимояланишни биласизми?

Қуёш нури инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Айниқса, инфрақизил нурлар танада қон айланишини яхшилаб, организмдаги барча ҳаётий жараёнларни фаоллаштиради.

Бироқ қуёшдан келадиган иссиқлик ҳар доим ҳам инсон танасига фойдали таъсир этавермайди. Хусусан, ёзнинг жазирама кунларида офтоб уришидан эҳтиёт бўлиш лозим.

Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевага айни шу савол билан мурожаат қилди.

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Пойтахтимизда старт олган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бугун “Юнусобод" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қитъамизнинг 21 мамлакатидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин ёш оғир атлетика юлдузлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
РАСМИЙ: Мудофаа вазирлиги баёноти

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

Фуқаролар колл-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

❗️Барча мурожаатлар Комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 18 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

📍Мавзу: 2022 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Реимбурсация-сурункали касалликларда харажатлар давлат томонидан қопланиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Сайёра Шоева, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: 2022 йилнинг 6 ойи давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзгидромет: ҳаво ҳарорати +44 +45 даражага юқорилайди

Бугун,
18-июль куни шимол, чўл ва жануб ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимумлари +44 +45 даражага юқорилайди.

Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 2022 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Ўтган олти ойда 20 мингдан зиёд ишсиз фуқарога 21 млрд 487 минг сўм ишсизлик нафақаси тўланган

АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева 2022 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

🧮 2022 йилнинг 1-чорак якуни бўйича республикада меҳнат ресурслари сони 19 млн 400 минг нафарни ташкил этади.

📊Меҳнат ресурсларидан иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар13 млн 600 минг киши, шундан расмий секторда банд аҳоли сони6 млн. 100 минг нафарни, норасмий секторда банд бўлганлар сони5 млн 700 минг нафарни, республикадан ташқарига ишга кетганлар сони
1 млн. 800 минг кишини ташкил этган.

🖇 Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн. 400 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,2 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 16-30 ёшгача бўлганлар орасида - 14,9 фоиз, аёллар орасида - 12,8 фоизни ташкил этди.

🌀2022 йилнинг 1 апрель ҳолатида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 400 минг кишини ташкил этди.

2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 438 минг иш билан банд бўлмаган шахсга бандлик хизматлари кўрсатилди.

🌐 Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ish.mehnat.uz ва ish2.mehnat.uz сайтларида эълон қилиниб, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰Реимбурсация-сурункали касалликларда харажатлар давлат томонидан қопланиши юзасидан

АОКАда Давлат тиббий суғурта жамғармаси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Шоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Реимбурсация-сурункали касалликларни даволашда керакли дори воситаларининг харажатлари давлат томонидан қопланади

🔎Ўзбекистонда аҳолига кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори воситалари билан таьминлаш, сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволашда зарур бўладиган айрим дори воситалари билан беморларни дорихона орқали бепул таъминлаш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур Реимбурсация деб номланади. Реимбурсация - инглизча сўз бўлиб, “харажатларни қоплаш” маъносини англатади.

📍Реимбурсация дастури беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бепул олиш имконини беради. Реимбурсацияга Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📍Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд. 147 млн. сўм зарар етказилган

Бугун АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида ўтказилган брифингда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
Жорий йил 16 июль ҳолатига кўра, тергов-тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тергов ҳаракатлари доирасида:

🔎 ҳодиса юз берган ҳудудлар ва жойлар эксперт ва мутахассислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 550 дан ортиқ ашё ва нарсалар расмийлаштириб олинди;

🏥 аввал хабар берганимиздек, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан 16 нафар фуқаро тиббий муассасаларда қолмоқда, афсуски, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этди;

📢 оммавий тартибсизликлар оқибатида жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.

Жиноят содир этган
шахсларни фош этишга қаратилган тадбирлар доирасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, белгиланган тартибда ушланган фуқароларнинг ҳимоя ҳуқуқи адвокат орқали амалга ошириши тўлиқ таъминланган, уларнинг ушланганлиги ва қамоққа олинганлиги ҳамда сақланаётган жойи ҳақида яқин қариндошларига белгиланган тартибда хабар берилган.

БАТАФСИЛ
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 2022 йилнинг 6 ойи давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Бизнес-омбудсман масъул ходими Нозима Сайидалиева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Жорий йил 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсманга келиб тушган 4732 та мурожаатдан 49 фоиз ҳолатда (2317 та) тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман масъул ходими Нозима Сайидалиева маълум қилди.

Мурожаатларнинг 16,1 фоизи солиққа оид; 13,5 фоизи ер ва бино билан боғлиқ; 12,8 фоизи инфратузилма; 11,7 фоиз банклар; 5,9 фоизи суд ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорлар манфаатларида 1 103 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан давлат органлари ва ташкилотларига 83 та тақдимнома, 39 та хулоса ва 62 та огоҳнома киритилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 161 та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди. Натижада, 20,7 миллиард сўмлик аризалар тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилиб, уларнинг жами 433 гектар ер майдонларига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланди.

Ўз навбатида, давлат органларининг 758 нафар мансабдор ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирлди ва 355 миллион сўм жарима қўлланилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади» — Президент

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб яхши тажриба ва тизим яратган туман ва маҳаллалар жуда кўп.

Хўжаобод, Мўйноқ, Ҳазорасп, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Нурота ва Сариосиё каби ўнлаб туманларда ҳам яратилган иш ўринлари кўрсаткичи қониқарли.

Президент Ҳазорасп тумани аҳолисига бу ислоҳот қандай имкониятлар яратгани ҳақида “Шовот” маҳалласи раиси Сора Ражабованинг фикрларини сўради. Унинг фикрларини эшитиб, барча маҳалла раисларига мурожаат қилди.

"Ҳар бир маҳалладаги хонадон ва кўча бўйларидаги ер майдонларига тажрибали деҳқонларни жалб қилиб, маҳаллангизда озиқ-овқат таъминоти бўйича ўз тажрибангизни яратсангиз, биласизларми қандай катта ўзгариш бўлади!”, деди Президент.

Йил якуни бўйича республикадаги 200 нафар намунали тажриба яратган маҳалла раисларини рағбатлантиришга топшириқ берилди.

Шу билан бирга, республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасини топмаган. Чунки бу ерлар аҳоли яшайдиган жойдан узоқ, суви оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов майдонлардан танлангани учун уларга деҳқонларда қизиқиш йўқ.

Бундан ташқари, 4 минг 300 гектар майдон эгаларига кадастр берилмаган, яъни уларда ҳали эгалик ҳуқуқи йўқ.

Мутасаддиларга ва вилоят ҳокимларига танловда эгаси аниқланмаган ерларни аҳоли учун қулай майдонларга алмаштириш, ер эгаларига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Йил охиригача 20 минг гектар, келаси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони аҳолига берилади

Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк