Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📄 Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси аъзолари таркиби

Депутат ва сенаторлардан ташқари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқ фаоллари ҳамда қорақалпоқ жамоатчилиги вакиллари ўрин олган.

Мазкур Комиссия таркиби Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қарорига асосан тасдиқланди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Сардор Умурзаков Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Алданиб қолманг!

Айрим телеграм канали орқали чет элда иш таклиф қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирамиз. Ушбу хусусий бандлик агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги рўйҳатидан ўтмаган ва лицензияга эга эмас.

Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида яратилган “labor-migration” дастурий мажмуаси орқали мавжуд бўш иш ўринлари, иш берувчилар тўғрисидаги ва соҳага доир бошқа маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Бундан ташқари, хорижий давлатларга бўладиган танловларни онлайн тартибда намойиш этиб бориш тизими жорий этилган. Бунда “Комплаенс” хизмати йўлга қўйилиб, доимий профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Лицензияга эга ХБА рўйхати

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2019-2021 йиллар ва 2022 йил I ярим йиллиги давомида амалга оширилаётган лойиҳалар

〰️〰️〰️
АОКАда Агентлик бошқарма бошлиғи Дилнавоз Қўлдошева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💼 Жамшид Ходжаев Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига парламент томонидан маъқулланди

У бунгача қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Туркманистон: Халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик биродарлик ришталари тарихида муҳим босқич.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган уч ярим йиллик даврда салкам 4 млрд доллар қийматдаги 355 та ДХШ лойиҳаси амалга оширилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилнавоз Қўлдошева маълум қилди.

Жумладан, энергетика соҳасида 8 та, коммунал хизматлар соҳасида 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 47 та, сув хўжалиги соҳасида 132 та, экология соҳасида 62 та, таълим соҳасида 61 та, ҳунармандчилик саноати соҳасида 13та, маданият соҳасида 22 та, ахборот технологиялари ва бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 2 тадан, ҳамда транспорт, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида 1тадан лойиҳани ташкил этади.

Шундан:

📌ДХШ тўғрисидаги битим имзоланган лойиҳалар сони – 291та;

📌ДХШ тўғрисидаги битими имзоланиш арафасида бўлган лойиҳалар сони – 25та;

📌 Тендер босқичида бўлган лойиҳалар сони – 39тани ташкил этади.

Ҳозирда 14 млрд доллар қийматидаги 154 та давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

🔘Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰 Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌾Республика бўйича 2 млн 655 минг 846 тонна буғдой қабул қилинди, шундан 1 млн 842 минг 70 тоннаси давлат захирасига ажратилди

Ўзагроинспекцияга кўра, жорий йил 15 июль ҳолатига кўра республика бўйича жами 2 млн. 655 минг 846 тонна, шундан, 1 млн. 842 минг 70 тонна буғдой давлат захирасига, 572 минг 942 тонна буғдой вақтинча сақлаш учун ва 240 минг 834 тонна уруғлик дон қабул қилинди.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 223 млн. 291 минг сўм кам, 5 млн 874 минг сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💰 Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
#матбуотанжумани

📌 Таълим муассасаларида 37,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузилиш (шундан 10,4 млрд. сўмлик ўзлаштириш) ҳолатлари аниқланди — ХТВ

2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида аниқланган ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш мақсадида таркибида жиноят аломатлари бўлган 37,6 млрд. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.

Молиявий қонунбузилишларга йўл қўйилгани учун тизимдаги 125 нафар масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари кўрилган. Шундан 89 нафар масъул ходимга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган, 16 нафар масъул ходимга нисбатан жарима қўлланилган ҳамда 20 нафар масъул ходим лавозимидан озод этилган.

Вазирлик Ички аудит хизматининг жорий йил биринчи ярим йиллик давридаги фаолияти натижасида 270,4 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар олди олинишига эришилди.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вазирлик Ички аудит хизмати бошлиғи Бурхон Аҳмедов, вазирлик департаменти бошлиғи Илҳом Сирожев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекиcтон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади.

Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
65 ёшлик талаба юридик техникумни тамомлади

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бу йил Фарғона вилоят юридик техникумини 248 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади. Талабалар сафида қўқонлик 65 ёшли талаба Авазбек ака Мазаидов ҳам бор. Қизиғи шундаки, юзлаб талабаларни қутлагани ота-оналар келишган бўлса, Авазбек акани эса набиралари ва фарзандлари бу муваффақияти билан табриклашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги: дастлабки йил сарҳисоби

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифи тафсилотлари;

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди;

«Инсон қадрини улуғлаш сиёсати – амалда».

〰️〰️〰️
📺 Кўрсатувни бугун соат 20:20 да «O'zbekiston 24» телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 17 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди

Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва автомобилларга газ қуйиш шахобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Париж Олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Тошкентда ўтказилган Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF)нинг навбатдаги Конгрессида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган 2024-йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистон қўлга киритди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official