Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–322-сон, 14.07.2022 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

🔘 оилавий нодавлат боғчаларда:

🔹қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

🔘давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;

🔘 табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

📨 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади:

➡️ transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;

➡️ my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.

❗️Қабул 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:
◾️ ариза (онлайн тарзда)
◾️ транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (ЖПГ ёки ПДФ шакли)
◾️ академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

❗️❗️Огоҳ бўлинг, хориждан ўқишни кўчириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тестлар якунига етгач, ҳужжатлар қайта текширилади. Агарда ушбу жараёнда сохта ҳужжатлар аниқланган, олий таълим муассасасида қарздорликлар мавжуд бўлса, талаба ўтиш балидан юқори балл тўплаган тақдирда ҳам унга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасини қамраб олади. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган видеоролик билан танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар танишишлари мумкин.

Шунингдек, эндиликда ушбу видеоролик танловларнинг тест босқичини бошлашдан олдин номзодларга намойиш этилади.

Видеороликда танловни ўтказиш тартиби, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🎓 «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан

〰️〰️〰️
АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️АГТКШларда метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ. Бироқ нархлар сотувчилар томонидан мустақил белгиланади

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчаларида нархларининг ошиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлда қабул қилинган 387-сон қарорига кўра, газ қуйиш шохобчалари учун маҳсулотларни сотиш нархлари ошмаган ва бир хил даражада сақланиб қолган.(Ушбу қарор билан ВМнинг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарори бекор қилинди).

Шу муносабат билан, АГТКШларида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун ишлатиладиган метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ.

Бироқ Энергетика вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари АГТКШ ларнинг нарх сиёсатига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмас, чунки АГТКШлар бозор шароитида фаолият юритади ва талаб ва таклифга қараб нархларни ўзлари шакллантиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтингини эълон қилди

1-гуруҳ – фаолияти “яхши” деб топилган ташкилотлар

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

▪️2-гуруҳ – фаолияти “қониқарли” деб топилган ташкилотлар

Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Мактабгача таълим, Транспорт вазирликлари, Давлат статистика қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, Давлат активларини бошқариш, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳокимликлари

▫️3-гуруҳ – фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ташкилотлар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш, Кадастр агентликлари, Бўка ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🎓 «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 〰️〰️〰️ АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим тизимида масофавий таълим шакли жорий этилади

Бу бўйича тегишли қарор лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

〰️〰️〰️

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида ўтказилган брифингда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.

📌 Давлат дастурига асосан, Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

📎 Шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

❗️Президентнинг тегишли қарори билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолияти ташкил этилди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов бугун биргаликда Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларини зиёрат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг 61-йиғилишида белгиланган масалалар

〰️〰️〰️
АОКАда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌀13-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг 61-йиғилиши бўлиб ўтди

Кенгашнинг юбилей 61-йиғилишини мамлакатимизда ўтказиш орқали:

✔️Янги Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва соҳани халқаро андозаларга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди;

✔️МДҲ давлатлари билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтирилди;

✔️сифат инфратузилмасини ривожалантиришга қаратилган ишлар тегишли соҳа йўналишидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил мустаҳкамлаб боришга замин яратилди.
〰️〰️〰️

АОКАда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Президент мактабларининг 1-босқич саралаш имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 1 июль куни ўтказилган Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон натижаларини portal.piima.uz сайтининг «Қабул 2022» бўлими «Натижалар» ойнасининг «Президент мактаблари натижалари» бўлимидан ID рақамингизни киритиш орқали аниқлашингиз мумкин.

Асосий имтиҳонлар август ойида ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш босқич имтиҳонида қатнашган номзоддан 6720 нафари, яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олади.

Шунингдек саралаш натижаларни ушбу ҳавола орқали ҳам текширишингиз мумкин: https://www.admissionstesting.org/campaigns/pre-selection-results-rqvqka5xqk/

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилишнинг давлат бюртмаси параметрлари ва бакалавриатга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисида

〰️〰️〰️
АОКАда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ўқув ишлари бўйича проректори Зокиржон Рўзиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди ҳамда Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк