Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
📹 Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланди. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.…
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов «Кўксарой» қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказдилар.

Учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қилдилар, алоҳида эътиборни савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланишга қаратдилар.

Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентини ўзига қулай вақтда Туркманистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф этди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇹🇲 Инфографика: Ўзбекистоннинг Туркманистон билан савдо алоқаси

Ўзбекистон ташқи савдосида Туркманистоннинг улуши умумий савдо айланмасида — 2,1%, экспортда — 1,2% ва импортда — 2,8% ни ташкил этди.

● 2021 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 902,0 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 67,6% га ўсди.

● 2022 йил январь-май ойларида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 322,6 млн долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2% га ошди.

▫️экспорт $62,9 млн.
▫️импорт — $259,6 млн.

✍️ Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган Битимга мувофиқ икки давлат ўртасида эркин савдо режими ўрнатилди.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌱 Давлат экология қўмитасининг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари таҳлили АОКАда қўмита раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
#матбуотанжумани

Экология соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 25 395 нафар шахс аниқланди. Қонунбузарларга 20,9 млрд. сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, 11,4 млрд. сўми ундирилди.

Бу ҳақда АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🌳 Дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2300 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,4 млрд. сўм маъмурий жарима ва 4,3 млрд. сўм зарар суммалари белгиланди. 2022 йилнинг 6 ойида жами 882 туп қимматбаҳо дарахт кесилган бўлиб, ўтган йилга (1922 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган) нисбатан 55 % камайган.

🌱 «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида республика ҳудудида 125 млн. 30 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилиб, амалда 129 млн. 608 минг дона кўчатлар экилиши ташкил этилди.

🏭 Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 120,0 млн. доллар миқдорида лойиҳани амалга ошириш бўйича кредит шартномаси тасдиқланди. Лойиҳа натижасида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 40 фоизини қайта ишлашга эришилиб, атмосфера ҳавосига йилига 52 минг тонна иссиқхона (метан, корбанат ангидрид) газларнинг ташланиши олди олинади. Бундан ташқари 203 та махсус техника харид қилиниб, 13 та сервис маркази қурилади.

🗑 Чиқиндилар билан ишлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик борасида 65 та туман ва шаҳарни ўз ичига олган 38 та битим имзоланди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

Туркманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг шубҳасиз устувор йўналиши экани таъкидланди.

Мамлакатларимиз савдодаги ижобий суръатни сақлаб қолиш ва унинг ҳажмини яқин йилларда икки баробар ошириш учун барча имкониятларга эга экани мамнуният билан қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 Абитуриентлар учун махсус @eduuzuniversalbot ишга туширилди

Махсус ботда қуйидаги муҳим маълумотларни осон топиш мумкин:

🔘 Бакалавр йўналишида:

Фанлар мажмуаси - 2022;

Қабул квоталари - 2022 (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий);

Ўтиш баллари - 2021 (ҳудудлар, йўналишлар кесимида).
〰️〰️〰️

Магистратура йўналишида:

Фанлар мажмуаси - 2022;

Қабул квоталари - 2022

Ўтиш баллари - 2021 (ОТМ кесимида).

Шунингдек:

✔️Хорижий ҳамда нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича 2022 йил учун ўтиш баллари;

✔️Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳақида маълумот, уларга 2022/2023-ўқув йилида ўқишга қабул қилиш бўйича қабул квоталари ва фанлар мажмуасини билишингиз мумкин.

☝️@eduuzuniversalbot бошқа яна кўплаб қулайликларга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Ўзбекистон миллий спорт ва халқ ўйинлари энциклопедияси”нинг тақдимоти бўлиб ўтди

Спортни ривожлантириш вазирлигида “Ўзбекистон миллий спорт ва халқ ўйинлари энциклопедияси”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк