Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

🔸Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

🔸Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

🔸Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

🔸Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

🔸Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Сиздан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Президент провел совещание по результативности социально-экономических реформ в регионах.
На совещании всесторонне проанализирована эффективность реформ в районах и городах, актуальные вопросы, поднятые населением и предпринимателями, высказаны предложения.
Глава государства особо отметил необходимость доведения всех реформ до низового уровня, нацелив их в первую очередь на повышение благосостояния населения.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #natijadorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2022-2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот

(2022-йил 11-июл 18:00 ҳолатига)

👨‍💻 my.dtm.uz сайтида рўйхатдан ўтган (телефон рақамини авторизациядан ўтказган) абитуриентлар сони — 532 035 нафар. Шундан:

🔹 Таълим йўналишларини танлаганлар: 372 044 нафар (70 %);
🔹 Таълим йўналишларини танламаганлар: 159 991 нафар (30 %).

🏫 Тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритганлар — 344 810 нафар. Шундан:

🔸 185 057 нафари — жорий йил битирувчилари;
🔸 159 753 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Таълим йўналишларини танлаган абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

1️⃣ Самарқанд вилояти — 45 907 нафар.
2️⃣ Тошкент вилояти — 41 268 нафар.
3️⃣ Қашқадарё вилояти — 39 237 нафар.
4️⃣ Фарғона вилояти — 35 746 нафар.
5️⃣ Андижон вилояти — 29 291 нафар.
6️⃣ Тошкент шаҳри — 27 729 нафар.
7️⃣ Сурхондарё вилояти — 27 475 нафар.
8️⃣ Наманган вилояти — 23 184 нафар.
9️⃣ Бухоро вилояти — 22 129 нафар.
🔟 Жиззах вилояти — 19 756 нафар.
1️⃣1️⃣ Хоразм вилояти — 18 800 нафар.
1️⃣2️⃣ Навоий вилояти — 16 790 нафар.
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти — 14 272 нафар.
1️⃣4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси — 10 460 нафар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тогоева Моҳрухсор Алиевна 1989 йил 12 июлда Бухоро вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Тогоева 2010-2020 йилларда Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида, “Ўзбекистон телеканали” ДУК таркибидаги “Оилавий” телеканалида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Омонов Ҳумоюн Рустамович 1996 йил 12 июлда Тошкент вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Омонов 2019-2022 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 76 нафар кишида коронавирус аниқландиССВ

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Эртага 13-июл соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

📃Мажлис кун тартибидан:

🔹 Ўзбекистон Республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги;

🔹 Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги;

🔹 Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги;

🔹Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш масалалар ўрин олган.

▶️ Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇳 🇺🇿БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади

Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этган.

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ
17 690 386 киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ17 913 057 киши

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади

Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, Синдзо Абе Япония тарихида энг узоқ муддат Бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб эди. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишида ҳам марҳумнинг хизматлари каттадир.

Куни кеча 67 ёшида бу дунёни тарк этган Синдзо Абенинг вафоти муносабати билан бутун дунёдан ҳамдардлик билдирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
NASA James Webb телескопи коинотдан олган илк расмни эълон қилди.

❗️ Тасвирда Ердан 13 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган SMACS 0723 галактикалари тўпламини кўриш мумкин, улар Катта портлашдан атиги бир неча юз миллион йил ўтгач қандай ҳолатда бўлган бўлса, шундай кўринмоқда.

Бугун астрономияда янги эра бошланди. 10 миллиард долларлик телескопдан инсоният жуда катта кашфиётлар кутмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонлик ўқувчилар каратэ WUKF бўйича Майамида ўтган мусобақада Жаҳон чемпиони бўлдилар

Жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатлари Майами шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

🥇Мазкур мусобақада Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 34-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Фазлиддин Фахриддинов ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 6-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шохобиддин Шодмонхонов 2 та олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ Жаҳон чемпиони бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, инновациялар, миграция ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Қўшма Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк