Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
28.7K photos
6.14K videos
53 files
27.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ тақиқланган ҳудудларда чўмилиш хавфли эканини эслатиб ўтди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Эрталаб оч қоринга ичилган сув энг яхши шифодир

Қандли диабет, семизлик, гормонал мувозанат, артрит, аритмия, мигрен, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.

🚰Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!

Бунда ошқозон ювилади ва кун давомида ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қиласиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛣 Бектемир тумани Қўйлиқ бозори ёнидаги йўл қурилиши қачон якунланади? Тирбандликларга қачон барҳам берилади?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, муаммо тез орада ҳал бўлади. Шу кунларда Grand Road Tashkent компанияси бу ерда ТҲАЙни Бектемир йўли билан бирлаштирувчи кўмакдош йўлларни қурмоқда.

Қурилиш якунланганидан кейин ТҲАЙ бўйлаб ўтказувчанлик соатига 10 000 автоуловга, янги кўприклар бўйлаб эса – 8 000 та автоуловга етади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“E-auksion” савдо платформасида кузатилган техник камчилик бартараф қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами куни, (10 июль якшанба) 11-12 июль кунлари дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги сабабли ушбу кунларда “E-auksion” савдо платформасида савдолар ўтказилмайди.

Савдо ўтказилмайдиган 4 кунлик дам олиш кунлари даврида қолган ахборот тизимлари ва веб-порталлар сингари “E-auksion” савдо платформасининг маълумотлар базасида кичик ўзгаришлар, маълумотларни тўлиқ захиралаш (auto-backup) ва янгилаш (update) амалиётлари амалга оширилган.

Шу вақт оралиғида иштирокчилар шахсий кабинетига киришдаги айрим техник камчиликлар кузатилди.

Ҳозирда “E-auksion” савдо платформасидаги янгилаш амалиётлари якунланган ва платформа тўлиқ режимда ишини давом эттирмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Кеча 83 кишида коронавирус аниқланди, 58 нафар бемор тузалди

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 таси Қорақалпоғистон Республикаси, 3 таси Андижон вилояти, 4 таси Бухоро вилояти, 5 таси Жиззах вилояти, 6 таси Қашқадарё вилояти, 4 таси Навоий вилояти, 6 таси Наманган вилояти, 10 таси Самарқанд вилояти, 4 таси Сирдарё вилояти, 3 таси Сурхондарё вилояти, 7 таси Фарғона вилояти, 3 таси Хоразм вилояти, 6 таси Тошкент вилояти, 17 таси Тошкент шаҳрида аниқланган.

10 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241738 нафар, соғайганлар 238689 нафарни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Aмерикалик қонунчиқарувчилар Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича AҚШ Конгрессига ҳисобот тақдим этади

Конгрессмен Стив Чаботнинг айтишича, AҚШ Ўзбекистоннинг кенг қамровли, очиқ ва ишончли тергов ўтказиш ниятини олқишлайди. Чабот AҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича Кокус” аъзоси ва Марказий Осиё бўйича қуйи қўмита ҳамраиси сифатида Қорақалпоғистондаги вазиятни яқиндан кузатаётганини ва ҳукуматнинг уни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон бўйича Кокус” аъзолари AҚШ Конгрессига Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича холис маълумотни ўз ичига олган расмий ҳужжат (“Congressional Record”) тақдим этишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Ушбу ҳужжат барча сенаторлар ва конгрессменлар офисларига тарқатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Онкологик касалликка чалинганлар эмланиши мумкинми?

Эъзозбек Ризаев
, шифокор:

— Маълумки, COVID-19 инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтади.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланган.

Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим.

Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапияси курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур.

Сабаби, бу тиббий муолажалар инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганида, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакцияси – антитаначалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади.

Демак, онкологик касалликларга чалинганлар COVID-19ни енгил ўтказиши учун ҳам эмланиши зарур.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

🔸Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

🔸Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

🔸Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

🔸Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

🔸Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Сиздан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Президент провел совещание по результативности социально-экономических реформ в регионах.
На совещании всесторонне проанализирована эффективность реформ в районах и городах, актуальные вопросы, поднятые населением и предпринимателями, высказаны предложения.
Глава государства особо отметил необходимость доведения всех реформ до низового уровня, нацелив их в первую очередь на повышение благосостояния населения.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #natijadorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2022-2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот

(2022-йил 11-июл 18:00 ҳолатига)

👨‍💻 my.dtm.uz сайтида рўйхатдан ўтган (телефон рақамини авторизациядан ўтказган) абитуриентлар сони — 532 035 нафар. Шундан:

🔹 Таълим йўналишларини танлаганлар: 372 044 нафар (70 %);
🔹 Таълим йўналишларини танламаганлар: 159 991 нафар (30 %).

🏫 Тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритганлар — 344 810 нафар. Шундан:

🔸 185 057 нафари — жорий йил битирувчилари;
🔸 159 753 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Таълим йўналишларини танлаган абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

1️⃣ Самарқанд вилояти — 45 907 нафар.
2️⃣ Тошкент вилояти — 41 268 нафар.
3️⃣ Қашқадарё вилояти — 39 237 нафар.
4️⃣ Фарғона вилояти — 35 746 нафар.
5️⃣ Андижон вилояти — 29 291 нафар.
6️⃣ Тошкент шаҳри — 27 729 нафар.
7️⃣ Сурхондарё вилояти — 27 475 нафар.
8️⃣ Наманган вилояти — 23 184 нафар.
9️⃣ Бухоро вилояти — 22 129 нафар.
🔟 Жиззах вилояти — 19 756 нафар.
1️⃣1️⃣ Хоразм вилояти — 18 800 нафар.
1️⃣2️⃣ Навоий вилояти — 16 790 нафар.
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти — 14 272 нафар.
1️⃣4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси — 10 460 нафар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тогоева Моҳрухсор Алиевна 1989 йил 12 июлда Бухоро вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Тогоева 2010-2020 йилларда Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида, “Ўзбекистон телеканали” ДУК таркибидаги “Оилавий” телеканалида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Омонов Ҳумоюн Рустамович 1996 йил 12 июлда Тошкент вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Омонов 2019-2022 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 76 нафар кишида коронавирус аниқландиССВ

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Эртага 13-июл соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

📃Мажлис кун тартибидан:

🔹 Ўзбекистон Республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги;

🔹 Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги;

🔹 Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги;

🔹Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш масалалар ўрин олган.

▶️ Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇳 🇺🇿БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади

Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этган.

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ
17 690 386 киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ17 913 057 киши

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк