Расмий хабарлар I Официальные новости
29.7K subscribers
28.4K photos
6.07K videos
52 files
26.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 8 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

📍Мавзу: Халқаро IT сертификатларини олишда рағбатлантириш тизими
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамила Халибаева, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IT Park бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Автомобиль бошқариш учун ишончномани нотариал тасдиқламасдан расмийлаштириш мумкинлиги ҳақидаги янги нома юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Россияда миграция ходими патент сўраб келган ўзбекистонлик йигитга куч ишлатди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан изоҳ берди.

Видеодаги ҳодисани 28 июнда Воронеж миграция маркази биносида Ўзбекистон фуқароси М.И. тасвирга олган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакилига 1 июлда тақдим этган.

Мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда видеодаги фуқаро шахси аниқлаштирилиб, 4 июлда учрашув ташкил этилган.

Фуқаро А.Ф. 2022 йил 1 июнда ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига боргани, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда Миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан куч ишлатилгани ва соғлиғидан шикояти йўқлигини маълум қилган.

Ушбу ҳодиса батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумотлар билан тегишли органларга нота киритилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔷Байрам кунлари жамоат транспорти ҳаракати бўйича маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси Президент фармонига кўра, 2022-йил 9-июл куни Республикамизда “Қурбон Ҳайити” ишланмайдиган байрам куни ва 11-, 12-июл кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан, байрам ва дам олиш кунлари жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилади, деб хабар берди "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати.

🔸 2022-йил 9-июл,шанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔸 2022-йил 10-июл, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔸 2022-йил 11-июл, душанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔸 2022-йил 12-июл, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

🔸 2022-йил 16-июл, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📍Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 8 июль куни бўлиб ўтади Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлис доирасида бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги, «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда…
Олий Мажлис Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашмоқда. Видеоконференцалоқа тарзидаги ялпи мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Жонли эфир:

📌 YouTube
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UNWTO бош котиби “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети битирувчиларига видеотабрик йўллади

Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ялпи мажлис аввалида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги ҳолатларга муносабат берди:

"Қорақалпоғистонда айрим ноҳуш ходисалар содир бўлганидан ҳам барчангизнинг хабарингиз бор. Айрим кучларнинг қанчалик харакат қилишига қарамасдан бўлиб ўтган бу ҳодисалар ҳеч қачон халқимизнинг бирдамлигига раҳна сола олмаслигига гувоҳи бўлдик.

Шу билан бирга содир бўлган бу ҳолатда ҳаммамиз ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади. Куни кеча Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Давлатимиз раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Аввало бу воқеалар барча масалалар халқ билан ҳамнафас тарзда ва ўз вақтида ечилишига барча давлат органлари ва идораларининг кучи ва ресурларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта ва кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бирини ечими муҳимдир.

Ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта бир куни катта муаммога айланади. Халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда биз масъулмиз! Мухтасар қилиб айтганда, ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ўзим ҳамда сенаторларимиз номидан ҳамдардлик билдираман ва сабр тилайман, шифохоналарда даволанаётган фуқарорларимизга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз.

Юртимиз доим тинч ва осойишта, халқимиз фаровон бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди. Бу ҳақда идоранинг ахборот хизмати маълум қилди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.
нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👨🏻‍💻 Халқаро IT сертификатларини олишда рағбатлантириш тизими ҳақида

АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IT Park бўлим бошлиғи Жамила Халибаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
👨🏻‍💻 Халқаро IT сертификатларини олишда рағбатлантириш тизими ҳақида АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IT Park бўлим бошлиғи Жамила Халибаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💰Халқаро IT сертификатларини олган ёшларга харажатларнинг ярми қайтариб берилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда IT Park бўлим бошлиғи Жамила Халибаева маълум қилди.

〰️〰️〰️
Халқаро IT-сертификатларини олишда рағбатлантириш тизими IT-Park ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилди.

Дастур билан IT-мутахассисларига халқаро сертификат олишга сарфланадиган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олиш имконини берилади.

Компенсация пулини халқаро IT-сертификатларини олган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга киритиши мумкин. Компенсация олиш учун аризалар онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали юборилади.

Компенсация олиш учун сертификат олгандан сўнг 180 кундан кечиктирмаслик лозим.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🚘 Автомобиль бошқариш учун ишончномани нотариал тасдиқламасдан расмийлаштириш мумкинлиги ҳақидаги янги норма

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан Япония Императори ва Бош вазирига ҳамдардлик мактубини йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.

Таъзияномаларда жаноб Абэнинг стратегик дастурлари ва инновацион ташаббуслари Япониянинг барқарор ривожланишига, мамлакатнинг халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти тизимидаги ролини янада кучайтиришга хизмат қилгани қайд этилган.

Йирик давлат арбобининг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, стратегик шериклик алоқаларини изчил ва самарали кенгайтириш борасидаги шахсий хизматлари доимо юксак қадрланиши таъкидланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#брифинг

🚘 1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас

Президент қароргиа кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

📝 Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔎 Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).

🗄 Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий вакилининг ахбороти

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йил 3-июлдан 2-августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Даут-ота" - "Тажен" (автомобил) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.

Бундан ташқари, "Нукус-Бейнеу-Нукус" йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги "Даут-ота" дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин.

Шунингдек, "Ақтау-Нукус", "Ақтау-Урганч", "Олмаота-Тошкент", "Олмаота-Самарқанд" ва "Нур-Султон - Тошкент" йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;

Ўзбекистоннинг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Президент геология соҳасидаги натижалар ва йил якунигача бўлган режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

«Навоийуран» давлат корхонасини трансформация қилиш, уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган ишлар ҳақида ахборот берилди. Давлатимиз раҳбари бу ишларни самарали ташкил этиш учун лойиҳа офиси очиш, кадрлар малакасини ошириш кераклигини таъкидлади. Рангли ва ноёб металли конларни ўзлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги эълон қилинди:

«Барчамизга аёнки, ислом дини аввало тинчлик, эзгулик ва инсонийлик динидир.

Муқаддас Қуръони каримнинг юздан ортиқ оятларида тинчликка чақирилган, хусусан, «Бақара» сурасида: «Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!» – дея марҳамат қилинган.

Ҳозирги ғоят мураккаб ва таҳликали замонда тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашдек ўткир талаблар юртимизда яшаётган ҳар бир мўмин-мусулмон, ҳар бир инсон учун ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турибди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Ишонаманки, бу эзгу ва муқаддас вазифа Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаронинг қалб даъвати ва инсоний бурчига айланиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч, эркин ва фаровон ҳаётини, фарзандларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади».

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк