Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📢 7 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

📍Мавзу: Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Зараркунандаларга карши кураш буйича эълон қилинган "Долзарб 30 кунлик" хусусида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижроси бўйича
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Қизлархон Бегматова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Нукусда технопарк ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 06.07.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

☑️ Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бухородаги 7 та маданий мерос объекти Ислом олами маданий мероси рўйхатига киритилди

2022 йилнинг 3-6 июл кунлари CESCO бош қароргоҳида (Марокко қироллиги, Работ шаҳри) CESCO ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати оммавий тартибсизликларни тарқатиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлланиладиган махсус техник воситалар ҳақида видеоролик тақдим қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш, шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Нукусда технопарк ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 06.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

☑️ Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🧬 Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили

АОКАда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева
иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 Абитуриентлар учун махсус @eduuzuniversalbot ишга туширилди

Махсус ботда қуйидаги муҳим маълумотларни осон топиш мумкин:

🔘 Бакалавр йўналишида:

Фанлар мажмуаси - 2022;

Қабул квоталари - 2022 (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий);

Ўтиш баллари - 2021 (ҳудудлар, йўналишлар кесимида).
〰️〰️〰️

Магистратура йўналишида:

Фанлар мажмуаси - 2022;

Қабул квоталари - 2022

Ўтиш баллари - 2021 (ОТМ кесимида).

Шунингдек:

✔️Хорижий ҳамда нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича 2022 йил учун ўтиш баллари;

✔️Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳақида маълумот, уларга 2022/2023-ўқув йилида ўқишга қабул қилиш бўйича қабул квоталари ва фанлар мажмуасини билишингиз мумкин.

☝️@eduuzuniversalbot бошқа яна кўплаб қулайликларга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева бу ҳақда батафсил маълумот берди:

🌀Май-июнь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “INNOWOMENWEEK” – ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиклари ўтказилди.

🧬 Шунингдек, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Аструм АТ Академияси билан AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида хотин-қизларни IT соҳасига ўқитишга йўналтирилган “200 нафар дастурчи қиз” лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида 200 нафар хотин-қиз 6 ой давомида АКТ га ўқитилади ва тадбиркорликка йўналтирилади.

🌺Сурхондарё вилояти Узун туманида “Оналар яшил макон учун” акцияси доирасида “Аёллар дафтари”да бўлган аёлларнинг хонадонларида лаванда ва шафрон кўчатлари ҳамда мевали дарахтлар экилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди (+видео)

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган.

Воқеаларнинг батафсил хронологияси бу ерда:
https://uza.uz/posts/388152

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦗Зараркунандаларга карши кураш буйича эълон қилинган "Долзарб 30 кунлик" хусусида

АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбариСабина Садинова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий тартибсизликларни тарқатиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлланиладиган махсус техник воситаларга доир маълумот

Манба: ИИВ ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси “Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олди

"Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” сертификати “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясига давлат харид танловларида иштирок этишни, шунингдек, компаниянинг дистрибьюторликнинг барча босқичларида дори воситаларини сифатли олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 1-30 июль кунлари ғўза зараркунандаларига қарши "Долзарб 30 кунлик" эълон қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

“Долзарб ўттиз кунлик” мобайнида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан республикадаги агрокластерлар, фермер-деҳқон хўжаликлари билан биргаликда ғўза майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар келтирадиган зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тадбирлар олиб борилади.

Бугунги кунда республика бўйича 1 миллион 34 минг 223 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими мутахассислари томонидан ғўза майдонларида доимий мониторинг олиб борилмоқда. Шунингдек, зарарли ҳашаротлар кенг тарқалиб иқтисодий зарар етказиши хавфини олдини олиш мақсадида кимёвий воситалар заҳираси ҳам шакллантирилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📝 Ўзбекистон илк бор ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди. Бу бўйича расмий пресс-релиз эълон қилинди

Аввалроқ Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги нуфузли бошқарув органига сайлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қувончли воқеа бўйича расмий пресс-релиз эълон қилинди.

Унда қайд этилишича, Бош ассамблея сессиясида Ўзбекистон 180 давлатдан 105 овоз тўплаб, Европанинг Болгария, Босния и Герцеговина, Словакия, Эстония каби мамлакатларини ортда қолдирди ва илк маротаба 4 йилга (2022-2026 йиллар) Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси аъзоси этиб сайланди.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифаси — Конвенция мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат.

〰️〰️〰️
Пресс-релизни ўзбек тилида ўқиш учун ҳавола;
Пресс-релизни рус тилида ўқиш учун ҳавола;
Пресс-релизни инглиз тилида ўқиш учун ҳавола.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🖇 «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижроси бўйича

АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ДСҚ солиқ хизмати органлари томонидан бюджетга туширилган тушумларни эълон қилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида бюджетга солиқ тушумлари 71 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (61,4 трлн сўм) нисбатан 15,7%га ўсган.

Солиқ тўловчиларга солиқ юкининг пасайтирилиши ҳисобига солиқ базасининг кенгайиши ҳамда солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши, шунингдек тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаоллигининг ортиши солиқ органлари назоратидаги тушумлар ўсишини таъминлади.

Ўсиш суръати энг юқори бўлган ҳудудлар – ТОП-5:

1. Тошкент шаҳри - 43,5% (9,9 трлн сўм);
2. Фарғона вилояти - 39,1% (2 трлн сўм);
3. Самарқанд вилояти - 36,1% (1,9 трлн сўм);
4. Бухоро вилояти - 35,7% (1,5 трлн сўм);
5. Сурхондарё вилояти - 34,1% (1,2 трлн сўм).

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊 Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова маълум қилди.

🏬 Марказга тиббий, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш учун Корея Эксимбанки жамғармаси кредитлари йўналтирилади. Лойиҳанинг қиймати 125 млн. АҚШ доллари, бу орқали 250 та янги иш ўринлари яратилади.

📌 Марказ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

● дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этишни жорий этиш;

● республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;

● «Зарур клиника амалиёти (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Киракашлик фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда

Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк