Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
30K photos
6.41K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга оид инфографик тўплам ИНГЛИЗ ТИЛИДА тайёрланди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган ушбу инфографик тўплам орқали Сиз Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича маълумот олишингиз мумкин.

📊 Тўлиқ тўплам
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 Соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий тармоқларда тарқалган «уқалаш муолажаси» билан боғлиқ видеолавҳа бўйича мурожаат билан чиқди

«Ушбу хатти-ҳаракатлар нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётдир. Вазирликнинг бу каби ҳолатларга нисбатан позицияси аниқ ва қатъий: биз инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи ҳар қандай хатти-ҳаракатга муросасиз муносабатдамиз.

Шунинг учун ҳам мазкур масала юзасидан ўрганиш натижалари ва хулосаларимизни, хусусан, уқалаш муолажасини бажарган шахснинг тегишли рухсатнома, сертификат, ижара шартномаси, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга бўлмай фаолият юритганига доир фактларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этамиз. Ишонамизки, тез орада ушбу ҳолат ўз ҳуқуқий баҳосини олади.

☎️ Шу ўринда, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини, агар бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга дуч келса, дарҳол вазирликнинг 71-241-10-67 ёки 71-241-82-40 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📝 Давлат дастурлари ижро этилишида қонунийликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда Бош прокуратура бўлим катта прокурори Султонов Фаррух иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📝 Давлат дастурлари ижро этилишида қонунийликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар АОКАда Бош прокуратура бўлим катта прокурори Султонов Фаррух иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: …
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижросида камчиликка йўл қўйган 600дан ортиқ масъул шахс жавобгарликка тортилди, 61та жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим катта прокурори Фаррух Султонов маълум қилди.

🔎 Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби томонидан Инвестиция дастуридаги 2.413 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 676 та ва “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларидаги 11.427 та лойиҳанинг ҳар бири мониторингга олинган.

🔰Дастурлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 252 нафар масъуллар интизомий ва 359 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.

🔹Қурилиш соҳасида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 61 та жиноят ишлари қўзғатилди. 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.

▪️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Куч – бирликда, файз-у барака – аҳилликда...

Холмўмин Ёдгоров,
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

Давлатимиз раҳбари қорақалпоғистонлик фаоллар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувда бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеликларни навбатдаги синов, бу синовни аҳиллик билан ортда қолдириш кераклигини таъкидлади. Ҳақ гап. Юрт бошига келган ҳар қандай синов биринчи навбатда аҳилликни талаб қилади.
Кейинги икки-уч йилда мамлакатимиз жиддий синовларга дуч келгани сир эмас: Турли табиий офатлар, наинки бир юрт, балки бутун дунё бошига бало бўлган ковид...

Ушбу синов ва балолар аҳиллик билан енгилмаяптими?

Куч – бирлик ва адолатда экани, тараққиёт шу икки омилга боғлиқлиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқатдир.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🛩Марказий авиачипталар кассасининг ёзги иш вақтига ўтиши ва саёҳатчилар учун қўшимча қулайликлар

АОКАда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбариКамола Икромова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️⚡️Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.

📌 Унда 2022-2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛩 Uzbekistan Airways Sales бош офиси кассалари август ойи сўнгига қадар кечки 21:00 гача хизмат кўрсатади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова маълум қилди.

Авиакомпания йўловчилари чипталарни марказий авиакасса, агентлар тармоғи ҳамда аэропорт ҳудудида жойлашган авиаксасса орқали, шунингдек, авиакомпания www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан ёки click, payme ва телеграм ботдан сотиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига эълон қилинган 50% чегирмалар ҳамон амалда. Бугунги кун ҳолатига ушбу чегирмадан 2158 та авиачипта харид қилинган.

🔘 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📂Давлат реестри базасига 136279 та географик объект номи жамланган

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов геодезия ва картография соҳасида 2022 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

📌Республикамиз ҳудудидаги 143 та туманнинг 1:10 000 масштабдаги 5 531 та қишлоқ хўжалик харитаси ва Республика ҳудудининг 1:25 000 масштабдаги 4 534 та топографик харитаси рақамлаштирилди. Шундан, 597 та қишлоқ хўжалиги харитаси ва 699 та топографик харита янгиланди.

📌Кадастр агентлиги томонидан 2022 йилда 1-ярим йиллигида 62 310 кв.км майдонда аэросуратга олиш ишлари бажарилди. Ушбу аэросуратлар асосида 591 та ортофотоплан яратилди.

📌2022 йил 1-ярим йиллигида Кадастр агентлигига 13 067 та ном экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди, шундан 1 150 та ном қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияларга қайтарилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Президент Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди:

«Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Йиллаб тайёргарлик кўрилган», — Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида

"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқдаПрезидент Қорақалпоғистон ҳақида

“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда – Президент Қорақалпоғистон ҳақида “Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ. Иқтисодиёт…
«Агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, машаққат билан эришилган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин» — Шавкат Мирзиёев

"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.

Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.

Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
«Агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, машаққат билан эришилган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин» — Шавкат Мирзиёев "Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз…
Президент: «Ўзбекистоннинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар мавжуд»

"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.

Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.

Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз» — Президент

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтишимизни таъкидлади:

〰️〰️〰️
«Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.

Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.

Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт», — деди Президент сўзининг якунида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
«Давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз» — Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бугунги барча қийинчиликларни албатта…
🏗 Президент қурилиш қиймати ва таннархини 10 фоизга камайтириш йўлини айтди

Йиғилишда сўнгги беш йилда қурилиш соҳаси иқтисодиётимизнинг “драйвер” йўналишига айлангани таъкидланди. Бу даврда:

250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 минг сервис-хизмат кўрсатиш ва 10,5 минг ижтимоий соҳа объекти қурилди, 31 минг корхона ташкил этилди;

қурилишда рухсат бериш жараёнлари 17 тадан 6 тагача, ер ажратишдан бошлаб қурилишга рухсат олишгача бўлган муддат 286 кундан 86 кунга қисқарди;

“Шаффоф қурилиш” дастури яратилиб, тендерларда қатнаша оладиган қурилиш корхоналари сони 18 мингга етди;

натижада қурилиш ишлари ҳажми 4 бараварга ошиб, 2021 йилда 107 триллион сўмни, жорий йил 5 ойида эса 46 триллион сўмни ташкил этди.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларимиз қурилиш қилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўрганиб олди.
Лекин соҳада ҳали ечимини кутаётган энг катта масала, бу – лойиҳалаш ва сифат.

Лойиҳаларга тўғри ечим топиш, маҳаллий материалларни ишлатиш орқали қурилиш қиймати ва таннархини бемалол 10 фоизга камайтирса бўлади.

Бу ҳар йили 10 триллион сўмни иқтисод қилиб, бошқа эҳтиёжларга ишлатиш мумкин, дегани”, деб таъкидлади Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Шаҳарларнинг аввал тасдиқланган бош режалари аҳоли ва иқтисодиётнинг бугунги кундаги ўсиш суръатлари, саноат ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси талабларига мос эмасПрезидент

Йиғилишда сўнгги беш йилда туман ва шаҳар бош режаларини ишлаб чиқишга 510 миллиард сўм ажратилгани, бироқ бугунги кунда 163 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиши зарур бўлсада, 83 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ҳалигача якунига етказилмагани танқид қилинди.

Ёки, бош режаси бор ҳудудларда ҳам ер ажратиш ва қурилиш “генплан”га зид равишда амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг ўзида республикада 814 та бундай ҳолат аниқланиб, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Наманган вилоятларида анча юқори.

Бошқа бир мисол, Наманган шаҳрининг 2007 йилда тасдиқланган бош режасида 2035 йилгача аҳоли 630 минг нафарга етиши прогноз қилиниб, ҳисоб-китоблар қилинган. Ваҳоланки, бугунги куннинг ўзида Наманган шаҳри аҳолиси қарийб 1 миллион нафарга етди.

Ёки, “Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилга қадар янги қувватларни ишга тушириб, 12 мингта янги иш ўрни яратади. Бу келгуси 4 йилда Зарафшон аҳолиси 100 минг нафардан (ҳозирда 84 минг нафар) ошиб кетади, дегани.

Зарафшоннинг бош режасида эса (2008 йилда тасдиқланган), шаҳар аҳолиси 2030 йилга бориб 70 минг нафарга етиши прогноз қилинган.

“Бир сўз билан айтганда, шаҳарларнинг аввал тасдиқланган бош режалари аҳоли ва иқтисодиётнинг бугунги кундаги ўсиш суръатлари, саноат ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси талабларига мос эмас”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️⚡️Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинади, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади

Хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 30 минг гектарга камайиб кетади.

“Умуман, қурилиш билан бўлиб, архитектура орқада қолиб кетди. Шу боис, маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади.

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади.

Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади.

Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади.

Бош ва мастер режаларни ишлаб чиқиш янгича ёндашув асосида 3 та босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда Республика кенгаши ҳудуднинг ихтисослашуви, транспорт-логистика, саноат ва хизмат лойиҳаларини жойлаштириш учун ер ва инфратузилмага эҳтиёжи ва чегараларини белгилайдиган Бош схемасини ишлаб чиқади.

Бунда яқин (5 йиллик), ўрта (10 йиллик) ва узоқ (20 йиллик) муддатларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик мезонлар асосида вилоятнинг ривожланиш кўрсаткичлари белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинади, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади Хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ…
💰Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади

Иккинчи босқичда
бош схемалар асосида лойиҳа офиси ҳудуднинг Бош режасини ишлаб чиқади. Бунда:

- вилоятнинг ихтисослашувига қараб, саноат, хизмат кўрсатиш ва аҳоли яшаш пункти каби зоналарга ажратилади, йўллар ва инфратузилма тармоқларини тақсимлаш кўзда тутилади.

- ҳудудий лойиҳаларни тасдиқлаш, объектларга қўйилган талабларни белгилашни вилоят бош архитектори ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳал қилади;

Учинчи босқичда бош режаларга асосан, вилоят, туман ва шаҳар бош архитекторлари ва ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўз ҳудудининг мастер режаларини тасдиқлайди.

Бунда, ажратилган зоналардаги мактаб, боғча, шифохона, уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг жойлашуви кўрсатилади.

Туман, шаҳар бош архитектори ва ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳудудий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқаради.

Лўнда қилиб айтганда, Қурилиш вазирлиги қайсидир маҳаллада лоток қаердан ўтиши ёки бино қандай ёритилиши керак, деган масалалар билан шуғулланмайди. Булар туман ва маҳалла даражасида ҳал бўлади.

Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар Республика ва Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларининг Бош схема, Бош режа ва мастер режаларини ишлаб чиқишга хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, икки ой муддатда:

- мастер режаларини ишлаб чиқишда, аҳоли таклифларини жамлайдиган “Менинг маҳаллам” платформасини ишга тушириш;

- барча туман ва шаҳар қурилиш бўлимларига малакали архитекторларни раҳбар этиб тайинлаш;

- соҳага хусусий секторни жалб қилиш учун бош режалар лойиҳасини тайёрлашга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк