Расмий хабарлар I Официальные новости
31K subscribers
27.4K photos
5.83K videos
52 files
26K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
‼️Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш чора-тадбирлари — рақамларда

🔷Бугунги кунда республикамизда 17,5 млн.дан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилади, уларнинг 1,9 млн.дан ортиғини нуроний онахонлар ва 5,8 млн.дан зиёдини қизларташкил этади.

🔷Нуроний онахонларнинг 455 нафари 100 ёшдан ошган,
68 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 8 мингга яқини меҳнат фронти иштирокчиларидир.
Хотин-қизларнинг 296 мингга яқинини ногиронлиги борлар,
180 мингдан зиёдини боқувчисини йўқотганлар, 53 мингини оғир турмуш шароитида яшаётганлар ташкил этади.

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кеча дунёда 1,48 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 18 февралга нисбатан қарийб 500 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇷🇺 Россия — 177 минг,

🇩🇪 Германия — 114 минг,

🇧🇷 Бразилия — 105 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 104 минг,

🇯🇵 Япония — 81 минг,

🇹🇷 Туркия — 80 минг,

🇫🇷 Франция — 76 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 54 минг,

🇮🇹 Италия — 50 минг,

🇺🇸 АҚШ — 46 минг,

🇲🇽 Мексика — 41 минг,

🇨🇱 Чили 35 минг.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан
:

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;

Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 21 февраль, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

●Мавзу:
“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фаррух Пардаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Акмал Назаров, Марказий банк департамент директори

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш борасида ўтган йилда бажарилган ишлар ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Норов Ортиқхўжа Исроилович 1984 йил 21 февралда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

О.Норов 2006-2019 йилларда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида фаолият юритган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳақида шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати видеролиги.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Яна 160 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 2 бемор вафот этди

😷2022 йил 20 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235427 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Андижон, 6 нафари Бухоро, 1 нафари Жиззах, 3 нафари Навоий, 5 нафари Наманган, 12 нафари Самарқанд, 11 нафари Сурхондарё, 6 нафари Фарғона, 8 нафари Хоразм, 27 нафари Тошкент вилояти ва 77 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 1486 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 227423 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1621 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 34 нафар кишида пневмония аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Юртимизга Sputnik Light вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, мамлакатимизга 135 875 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди.

Sputnik Light билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📈 Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

Бугун АОКАда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев иштирокида ўтказилган брифингда Президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
2022 йил 1 апрелдан:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

✍️ Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏪Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар

Айни дақиқаларда АОКАда шу мавзуда Марказий банк департамент директори Акмал Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

📹 Жонли эфир

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🏪Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар Айни дақиқаларда АОКАда шу мавзуда Марказий банк департамент директори Акмал Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда. 📹 Жонли эфир Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган 466 нафар банк ходимидан 829 млн сўм миқдорда жарима ундирилган

Марказий банк департамент директори Акмал Назаров АОКАда ўтказилган брифингда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди:

Ўтказилган ўрганишлар ва назорат тадбирлари натижасига кўра хизмат кўрсатишда истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 16 та тижорат банки ва 8 та микрокредит ташкилотидан жами 1 177 млн. сўм миқдорида жарималар ундирилди.

Банкларга нисбатан кўрилган чоралар таъсирчанлигини ошириш мақсадида ундирилган жарималарнинг 829 млн. сўми ёки 70 фоизи қоидабузарликлар йўл қўйилишига сабабчи бўлган банкларнинг 466 нафар масъул ходимлари ҳисобидан қопланди.

Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан қоидабузарликларга йўл қўйган 269 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️ЎзМУ кутубхонасидан ўнлаб нодир қўлёзмалар йўқолгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

2021 йилнинг 23 декабрь куни «ЎзМУда баҳоси «миллион доллар» туриши айтилаётган китоблар йўқолган. Ректорат изоҳ беришдан қочяпти» сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Бош прокуратура томонидан олиб борилган ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII-XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💼 Аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш: 2021 йилда бажарилган ишлар, 2022 йилги вазифалар

Айни дақиқаларда АОКАда шу мавзуда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💼 Аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш: 2021 йилда бажарилган ишлар, 2022 йилги вазифалар Айни дақиқаларда АОКАда шу мавзуда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.…
🔰 Келгуси 5 йилда 1 миллион ишсиз фуқаро, ҳар йили 80 минг нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилади

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

📌Шунингдек, жорий йилда 185 минг ишсизни доимий иш ўринларига, 192 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади;

📌Миграция соҳасида 50 минг нафар хорижга кетмоқчи бўлган фуқарони касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилади;

📌21 минг нафар фуқарога хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификатларини олиш, йўл чиптасини ҳарид қилиш, ривожланган давлатларги ишчи визасини олиш учун субсидия ажратилади;

📌12 минг ногиронлиги бор шахснинг бандлигига кўмаклашилади. Ногиронлиги бор шасхларни ишга олган корхоналар учун 25 миллиард сўм субсидия ажратилади.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ф. Абдухаликовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди

Олий суд ахборот хизмати маълум қилишича, бугун, 21 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Ф. Абдухаликовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд қарори эълон қилинди.

Суд қарорига кўра Ф. Абдухаликов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ушбу қарор устидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартиб ва муддатда апелляция шикояти ёки протест бериш мумкинлиги маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Энди автомототранспорт сотиб олиш учун тузилган шартномаларни бошқа шахсларга сотишнинг иложи бўлмайди

“Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (78-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

❗️Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади. Яъни, фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади. Шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Судьялар олий кенгаши яна 2 нафар суд раисини ишдан олди

Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун:

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;

Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги лойиҳалар билан танишди.

Мутасаддиларга тақдимот қилинган лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк