Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тавсиялар

● ҳар бир маҳсулотни фақат рухсат этилган жойлардан харид қилинг;
● маҳсулот сифатини кафолатловчи ҳужжатлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
● маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилик муддатига эътибор қаратинг;
● маҳсулотнинг сифати ва айнан шу маҳсулотга хос белгиларнинг ўзгармаганига ишонч ҳосил қилинг.

〰️〰️〰️
АОКАда Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

✍️ Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Жиззахда мижозларининг пластик карталаридаги пулларни ўмариб келган банк ходими аниқланди

Жиззах шаҳрида банк ходими ўз мижозларининг пластик карталаридаги пулларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулини ечиб олганини билдирган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг «Учариқ» маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланган.

Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган бўлиб, жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Нарзулло Обломурадов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Нарзулло Обломурадов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқуллади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг уйим” биллинг тизими орқали мажбурий бадал (квартплата) тўловларини онлайн амалга оширинг!

Электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган пул ўтказмалари шу заҳотиёқ тизимдаги шахсий ҳисобингизда кўринади. Шунингдек, мазкур тизим орқали тўловларнинг ишончли монторингини олиб бориш имкониятига эга бўласиз. Эътибор беринг, барча маълумотлар ягона базада сақланади.

Асосийси, “Менинг уйим” электрон платформаси орқали квартплатага тўлаётган пулингиз нималарга сарфланаётганини, тўланган маблағлар ёки қарзингиз борми йўқми, тўлов саналарини автоматик кузатиб борасиз.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Байрам кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Байрам кунларида мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди ва бугун унинг дастлабки йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Унда қайд этилганидек, 31 декабрь — 4 январь кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

995 та оилавий поликлиника,
858 та оилавий шифокор пункти,
туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилди.

🏨 Call-марказ (1003) орқали малакали мутахассислардан коронавирус бўйича саволларингизга туну кун жавоб олишингиз мумкин.

Ўз навбатида, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда туради.

Бундан ташқари, байрам кунлари 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади.

Санитария-эпидемиололгия хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021-йилги якунлари ҳамда 2022-йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар мавзусида ташкил этилган матбуот анжумани тафсилотлари

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Бугунги даврда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Давлатимиз Раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда.

Шу муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жорий йил 31 декабрдан бошлаб Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.

Лойиҳада Давлат Раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган.

Муҳокамалар давомида давлат органлари масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, илмий доира вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Фуқаролардан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари ҳамда @dscuzbekistan ва @uzbyuksalish телеграмм каналлари орқали юборишларини сўраймиз.

Зеро, Сизнинг асосли таклифларингиз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ўз аксини топиши мумкин. Шундай экан, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга, ҳаёт даражасини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг!

❗️ Унутманг, Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы отраслей экономики и коммунальной сферы в следующем году.
Определены задачи по обеспечению стабильного роста экономики и в 2022 году.
Глава государства указал на необходимость наладить с самого начала года системную работу всех отраслей и регионов, создать прочную основу для достижения намеченных целей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ориповнинг расмий видеобаёноти

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Кеча юртимизда 135 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна ўлим ҳолати қайд этилмади

🔘
2021 йил 30 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 903 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

▫️Янги касалланиш ҳолатларининг 11 таси – Андижон вилояти, 9 таси – Бухоро вилояти, 7 таси – Жиззах вилояти, 8 таси – Қашқадарё вилояти, 1 таси – Навоий вилояти, 4 таси –Наманган вилояти, 15 таси – Самарқанд вилояти, 1 таси – Сирдарё вилояти, 1 таси – Сурхондарё вилояти, 6 таси – Фарғона вилояти, 14 таси – Хоразм вилояти, 24 таси –Тошкент вилояти, 33 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

🛏 Касалликдан соғайганлар жами 196012 (+172) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2021 йилнинг сўнгги эмлаш кунида мамлакатимизда жами 39,2 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺30 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 167 131 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 25 001 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 88 000 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 130 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 203 933 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 838 626 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 507 790 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 857 517 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Андижон вилояти (35 035 доза),
📌 Самарқанд вилояти (25 203 доза),
📌Тошкент шаҳри (20 049 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,1 фоизни ташкил қилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ТИВ ахборот хизмати хабар беришича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолиятини якунлаган Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ "Ўзсувтаъминот" АЖ барча юртдошларимизни Янги 2022 йил билан чин қалбдан муборакбод этиб, байрам муносабат билан эълон қилинган дам олиш кунларида (31 декабрь-4 январь) ҳам 24/7 режимида фаолият юритишини маълум қилади.

🚰 Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари билан боғлиқ барча мурожаатларингизни 12-55 ягона қисқа рақами ҳамда "Suvni Asra" мобил иловаси орқали йўллашингиз мумкин.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барчангизни янги — 2022 йил билан чин қалбдан муборакбод этади.

Ортда қолган йил бошқа соҳалар қатори ахборот соҳаси учун муваффақиятли бўлди, дейиш учун барча асослар етарли. Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига қадам қўйилди. Соҳадаги қонунчилик мустаҳамланди, бўшлиқлар тўлдирилди. Бошланаётган йилда бизни янги марралар, янги лойиҳалар кутиб турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, шу жумладан, ОАВ ва ахборот хизматлари вакилларини, ноширлар, ахборот ресурслари ва кутубхона ходимлари ҳамда блогерларни Янги йил байрами билан чин дилдан табриклаймиз. Ахборот маконини янада ривожлантириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

https://t.me/aoka_uz