Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ТАҚРИБИЙ ТАҚҚОСЛАШ: ЎЗБЕКИСТОНДА БИР КУНДА ҚАНЧА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ?

Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 241.6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (18.11.2021, табиий газ: 50.4 млн. м3; кўмир: 17 650 тонна; мазут — захира ёқилғиси: 4 918 тонна; сув: 6,3 млн. м3);

🔎 *Мисол учун қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирамиз: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилади;

🎯 Натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;

✔️ Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 241,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 438 095 238 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.

🇺🇿 Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 438 миллион 095 минг 238 дона чироқ ёниб туради.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

🟢 Россия – 4,2 млрд.
🟢 Хитой – 4,0 млрд.
🟢 Қозоғистон – 2,2 млрд.
🟢 Корея – 1,5 млрд.
🟢 Туркия – 1,3 млрд.
🟢 Германия – 571,5 млн.
🟢 Туркманистон – 404,1 млн.
🟢 Ҳиндистон – 371,9 млн.
🟢 Украина – 364,2 млн.
🟢 Литва – 342,1 млн. АҚШ доллари

📊
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан Интернетга уланади

“Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (699-сон, 19.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

🔰 Шунга кўра, 2023 йилгача, жумладан:

👉 халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади;
👉 150 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиш ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
👉 оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб, уй хўжаликларининг камида 80 фоизи Интернетга кенг полосали симли уланиш имконияти билан таъминланади.

🗓 2021 йил якунигача барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари Интернетга кенг полосали уланади.

🔘 Қарорга кўра:

▪️ мавжуд чегара ўтиш нуқталари орқали “Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон”, “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” ва “Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия” йўналишларида халқаро магистрал каналлар ташкил этилади;
▪️ Хитой Халқ Республикасида янги уланиш ва ўзаро Интернет трафиги алмашинуви нуқталарини ташкил этиш чоралари кўрилади.

☑️ 2022 йил 1 январдан Интернетга кенг полосали уланиш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда қуйидагилар назарда тутилади:

маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан;
таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти имконияти билан улаш.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Коронавирус: кеча 212 кишида касаллик қайд этилди, 242 нафар бемор соғайди, 2 нафар бемор вафот этди

ССВ ахборот хизмати:

● 20 ноябрдаги янги ҳолатларининг 1 таси – Қорақалпоғистон Республикаси, 14 таси – Андижон вилояти, 11 таси – Бухоро вилояти, 5 таси – Жиззах вилояти, 6 таси – Қашқадарё вилояти, 3 таси – Навоий вилояти, 10 таси – Наманган вилояти, 18 таси – Самарқанд вилояти, 5 таси – Сирдарё вилояти, 17 таси – Фарғона вилояти, 13 таси – Хоразм вилояти, 59 таси – Тошкент вилояти, 50 таси – Тошкент шаҳрида қайд этилган.

●Жами вафот этганлар — 1375 та. Жами соғайганлар — 187 815 нафар. Соғайиш кўрсаткичи - 98%.
〰️〰️〰️

💉 20 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 297 727 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 489 773 доза вакцинадан фойдаланилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновациялар Миллий офиси ЙИЛНИНГ ЭНГ ИННОВАЦИОН тадбири — «InnoWeek.Uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталиги 23-27 ноябрь кунлари ўтказилишини эълон қилди

«InnoWeek.Uz-2021» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида корпоратив алоқалар, ташаббускор бизнесга йўналтирилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.

«InnoWeek.Uz-2021»га онлайн рўйхтдан ўтинг! https://show.innoweek.uz/auth/register
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омбори фойдаланишга топширилди

Республика вакциналар омбори катта миқдордаги турли вакциналарни сақлашга мўлжалланган муҳим иншоот бўлиб, учта совуқлик камераси, ультрасовуқ совутгичлар ва музлатгич хоналар билан жиҳозланган.

Шу билан бирга, иншоот иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган қуруқ омборга ҳам эга.

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур омбор мамлакатимизда миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш бўйича имкониятларни янада кенгайтириб, юртимизда ишончли эмлаш тизимини яратишга хизмат қилади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестасияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 1963-3, 2021 йил 16 ноябрь).

Унга кўра, якуний давлат аттестасия синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ 2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестасияси синовидан ўта олмаган тақдирда кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга эди. Ушбу ҳолат талаба учун бирмунча қийинчиликлар, хусусан унинг бир йиллик қимматли вақтини мақсадли сарфлай олмаслигига сабаб бўлиб келган.

Эндиликда талабалар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имконияти яратилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллион кишидан ошди.

Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7 фоиз)га ошиб, 4 003,8 минг нафарни ташкил қилган.

Шундан:

2 966,7 минг нафари (74,1 фоизи) ёшга доир пенсия (64 фоизи аёллар);

397,6 минг нафари (9,9 фоизи) ногиронлик пенсия (41,1 фоизи аёллар);

198,6 минг нафари (5 фоизи) боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар;
440,8 минг нафари (11 фоизи) нафақа олувчилар (47,3 фоизи аёллар).

2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг кишига, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11,0 минг кишига, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оилага ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг кишига ортган.

2021 йилнинг январь—октябрь ойларида 327,5 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган.

Шундан, 215,1 минг нафарига ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафарига нафақалар тайинланди.

Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоизга кўп.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон 10 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида қиймати 747,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 млн. тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

🔸 мева ва резаворлар – 267,2 минг тонна

🔸 қуритилган мева ва резаворлар – 45,4 минг тонна

🔸 сабзавотлар – 649,1 минг тонна

🔸қалампир – 13,9 минг тонна

🔸 узум – 169,6 минг тонна

🔸 майиз – 34,1 минг тонна

🔸 ерёнғоқ – 17 минг тонна

🔸 тарвуз-қовун – 80,6 минг тонна

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 22 ноябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: «InnoWeek-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мажбурий меҳнатни олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги масалалари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

Мавзу: Президент таълим муассалари агентлиги томонидан ташкил этилаётган халқаро таълим форуми ҳақида
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мулкка етказилган зарарни суд тартибида ундириш масалалари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

❗️❗️Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 5 декабрь – Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан «Рақобат билан ривожланиш сари» номли
журналист ва блогерлар ҳамда соҳа қизиқувчилари ўртасида танлов эълон қилди

Танлов ғолиблари жорий йилнинг декабрь ойида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Қибрай туманидан Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объектлар тўғрисида маълумот берилди

Мирзо Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар шундан 1002,6 гектар қишлоқ ҳўжалиги ер майдони ўтган.

▪️Маҳаллар сони - 13 та;
▪️Якка тартибдаги турар жойлар - 9137 та;
▪️Нотурар жойлар - 428 та;
▪️Мактаблар - 2 та;
▪️Мактабгача таълим муассасалари - 4 та;
▪️Диний муассасалар - 1 та;
▪️Қабристонлар - 2 та;
▪️Тиббий муассасалар - 1 та.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Кеча 242 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, 308 нафар бемор соғайди, 3 нафари эса вафот этди

ССВ ахборот хизмати:

✔️ 21 ноябрдаги янги ҳолатларининг 15 таси – Андижон вилояти, 9 таси – Бухоро вилояти, 4 таси – Жиззах вилояти, 4 таси – Навоий вилояти, 10 таси – Наманган вилояти, 23 таси – Самарқанд вилояти, 4 таси – Сирдарё вилояти, 15 таси – Фарғона вилояти, 18 таси –Хоразм вилояти, 66 таси – Тошкент вилояти, 74 таси – Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Жами вафот этганлар – 1378 та. Соғайганлар – 188 123 нафар. Соғайиш кўрсаткичи - 98%.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#матбуотанжумани

💡22-27 ноябрь кунлари «InnoWeek.Uz-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Ҳафталикда хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлар қатнашади.

Ҳафталик доирасида «Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз» халқаро конференцияси (22 ноябрь), Халқаро инновацион ярмарка, «Постпандемия даври учун инновациялар ва инвестициялар» форуми (23 ноябрь), «Сунъий интеллект — технологик ривожланиш асоси» мавзусида халқаро конференция (24 ноябрь), «International Robotics Challenge-2021» робототехника мусобақаси ўтказилади.

Осиё-Тинч океани технологиялари трансфер маркази билан ҳамкорликда «Тадқиқотларни тижоратлаштириш ва технология трансферининг инновацион стратегиялари» бўйича минтақавий семинар ўтказилади».

▪️Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқ таълими тизимида 8386 та ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилган.

Қолган тизимларда ушбу кўрсаткич қандай?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева мажбурий меҳнатни олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги масалалари юзасидан маълумот берди.

Брифингда қайд этилишича, ўтган 10 ой мобайнида Давлат меҳнат инспекциясига келиб тушган 20 814 та мурожаатнинг 10 441 тасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

🔹вакансия ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанган иш ўринларига жойлаштириш бўйича қонунбузилиш ҳолатлари;

🔹норасмий иш ўринларини расмийлаштириш бўйича қонунбузилишлари;

🔹мажбурий меҳнат бўйича қонунбузилишлари;

🔹меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини таъминламаслик юзасидан қонунбузилишлари тизимлар кесимида;

🔹бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ишчи ва ходимлар ҳқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар

Барча масалалар борасида батафсил шу ерда.
〰️〰️〰️〰️

⚠️ Агар иш берувчилар томонидан Сизнинг меҳнат ҳуқуқингиз бузилаётган бўлса, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайти орқали ўзингизнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларингизни тиклаш учун мурожаат қилинг.

❗️Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Тошкентда «Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффақиятли ҳамкорлик» халқаро таълим форуми ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилди.

🔰Ушбу халқаро таълим форуми жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Массачуcетс технология институти раҳбарияти, Мюнхен Техника Университети, TUM International ташкилоти, Кембридж ассассмент ташкилоти, Ноттингем Тренд университети каби жаҳоннинг нуфузли таълим даргоҳлари раҳбарлари ҳамда таълим соҳасидаги халқаро ва маҳаллий экспертлар, давлат арбоблари, хорижий давлат элчихоналари ва халқаро нуфузли ташкилотларнинг юртимиздаги ваколатхоналари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

📈 Форум доирасида сессиялар, давра суҳбатлари, маҳорат сабоқлари, кўргазма ва лойиҳалар тақдимотлари ҳамда семенар-тренинглар бўлиб ўтади.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк