Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси.

Манба.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи

Выступление вновь избранного Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии вступления в должность на совместном заседании палат Олий Мажлиса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City боғида Hilton Auto Expo кўргазмаси иш бошлади

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, унда автосаноат янгиликлари билан бир қаторда муҳташам ретроавтомобилларни кўриш мумкин.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
9 ойда 289 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 289 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган.

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн. литрга ошган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
🔸Россия – 140,5 млн. литр
🔸Туркманистон – 126,8 млн. литр
🔸Қозоғистон – 16 млн. литр
🔸Ироқ – 3,6 млн. литр

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Собиқ маданият вазири Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлиги бош директори лавозимига тайинланди

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар қилди.

Т. Қўзиев 1951 йил 18 ноябрда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. 1976 йил Бенков номидаги билим юртини, 1982 йил Тошкент санъат институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳар бош рассоми, вилоят маданият фонди раиси, Республика бадиий билим юрти директори лавозимларида ишлаган.

1995 йилдан кейин Президент девони консултанти, маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бадиий академияси раиси сифатида ишлаган.

2011—2013 йиллар мобайнида маданият ва спорт ишлари вазири сифатида фаолият юритган. 2013—2016 йилларда Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика кафедраси профессори бўлган.

Маданий мерос раҳбарлигига тайинланишдан олдин эса Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 8 ноябрь,душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон фуқароларини Россияда қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нозим Хусанов – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Хайрулла Умаров -Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи
〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим вазирлигида
янги бошқарув тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мактабгача таълим вазирлиги
мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг 2021 йил 10 ойлигида пилла етиштириш, инвестиция ва ипак маҳсулотлари экспорти бўйича эришган натижалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Сарвиноз Аҳмедова, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Тошкент ҳавосида ифлосланиш даражаси камая бошлагани маълум қилинди

«Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар беришича, 7 ноябрь куни соат 11:00 да ўтказилган мониторинг натижалари пойтахтда чанг билан ифлосланганлик даражаси рухсат этилган максимал концентрациядан 3,3 баравар ортиқлигини кўрсатган.

Таъкидлаш жоиз, 5 ноябрь куни чанг миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан 10 баробар юқори эди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Интернет тармоғида "Шаҳар бедарвозами. Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда" деб номланган видео тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз берган. Хусусан 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли M.X., 39 ёшли Ж.A., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли X.A., 27 ёшли X.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган "Шевролет Эквинокс" русумли автомобилга зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Коронавирус: касалланишлар (+245) камаймоқда, 2 нафар бемор вафот этди, пневмонияга чалиниш ҳолати аниқланмади

ССВ ахборот хизмати:

● 7 ноябрдаги янги ҳолатларининг 3 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 20 таси — Андижон, 10 таси — Бухоро, 7 таси — Жиззах, 2 таси — Навоий, 16 таси — Наманган, 16 таси — Самарқанд, 4 таси — Сирдарё, 20 таси — Фарғона, 20 таси — Хоразм, 63 таси — Тошкент вилояти, 61 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Ҳудудларда 273 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 184 242 та).

Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб жамоаси Фарғона вилоятида бўлди

📍“Масофада” кўрсатувининг махсус сонида “Marafon Group” компанияси фаолияти, қуритилган сабзавотлар, кўкатларнинг чет элга экспорти, улардан кўрилаётган даромад, янги ташкил этилган иссиқхонада қулупнай ўстириш ва 1 йилнинг ўзида иссиқхонага сарфланган барча харажатларни қоплаш, қурилиш арматурасини ишлаб чиқаришда қўлланилаётган энг сўнгги, энерготежамкор ва замонавий дастгоҳлар, савдо майдончасида (биржа) маҳсулотларнинг сотилиш тартиби ва нега айнан биржа орқали бирон бир маҳсулотни сотиб олиш қулай эканлиги каби мавзуларда сўз юритилади.

🎥 Кўрсатувни бугун, 8 ноябрь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#матбуотанжумани

📌 Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда амалга оширилади

Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🔹Қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган ўн минг нафар фуқарони яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жўнатиш мақсадида Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими тиббий асбоб-ускуналар билан Ўзбекистонга етиб келди.

🔹Фуқаролар учун патент олишда талаб этиладиган дактилоскопик рўйхатга олиш ва расмга олиш жараёнлари ҳам икки давлат Ички ишлар вазирликлари томонидан Россия ускуналари ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширилади.

▪️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Тошкент ҳавосидаги чанг миқдори нормал кўрсаткичга қайтди

«Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар беришича, 8 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши пасайишда давом этмоқда.

Марказ мониторинг натижаларига кўра, ифлосланиш даражаси рухсат этилган максимал қийматдан ошмайди, дейилади хабарда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг

● Мактабгача таълим тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилишда номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартиби тасдиқланди.

Vacancy.argos.uz портали орқали ҳудудлардаги мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари лавозимлари бўйича жами 220 та танлов эълон қилинди.

● Танловларда қатнашиш учун 4 513 нафар номзоддан ҳужжат келиб тушди. Талабгорлардан 79 нафари танловдан четлаштирилди. 36 та лавозим бўйича янги номзодлар саралаб олиниб раҳбарлик лавозимларига тайинланди.

● Танловнинг навбатдаги босқичига етиб келган номзодлар билан реал вақт режимида трансляция қилган ҳолда суҳбат ўтказилмоқда.

● Ҳар йили 200 нафар тингловчи учун мақсадли бепул ўқитиш курслари ташкил этилади.

● «Мактабгача таълим ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари»нинг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда.

〰️〰️〰️
АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

📌 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Кобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Нормат Тулкунович Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижодий танлов эълон қилди

5 декабрь – Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан “Рақобат билан ривожланиш сари” номли журналист ва блогерлар ҳамда соҳа қизиқувчилари ўртасида танлов эълон қилинди.

Танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишларда ғолиб бўлишлари мумкин:

📺 Телевидение йўналиши бўйича

– Энг яхши репортаж

📻 Босма нашр йўналиши бўйича

– Энг яхши мақола

🌐 Интернет нашр йўналишида

– Энг яхши мақола

🌐 Ижтимоий тармоқлардаги блогпостлар йўналишида

– Энг оммабоп ва қизиқарли блогпост

Танлов материалларининг тили: ўзбек, рус, инглиз

Ижодий ишлар 2021 йилнинг 5 ноябрдан 30 ноябргача tanlov@antimon.gov.uz манзилига тақдим этилиши ҳамда жорий йил 1 январдан 25 ноябргача бўлган давр оралиғида ёритилган материаллар бўлиши шарт.

🥇 Танлов ғолиблари жорий йилнинг декабрь ойида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловга иштирокчилардан 3 тагача материаллар қабул қилинади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: (71) 207-47-00 (225)

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда пилла режаси ортиғи билан бажарилди

Республикада жорий йилда 22,4 минг тонна пилла етиштириш режа-топшириғи белгиланган бўлиб, амалда 22,7 минг тонна пилла хомашёси етиштирилди Бу эса прогнозга нисбатан 101,3 фоизни ташкил этади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедова маълум қилди.

📌 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«INFOLIB UZBEKISTAN-2021» Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

👉 Батафсил

https://t.me/aoka_uz