Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Брифинг

❗️Икки мингдан ортиқ ҳайдовчи автомобилидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар нормадан ортиқ бўлгани учун жаримага тортилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов маълум қилди.

———-

💨 Таъкидланишича, “Тоза ҳаво” тадбири доирасида текширилган автотранспорт воситаларининг 9113 таси ёки 3,4 фоизида зарарли тутунлар меъёрлардан юқорилиги аниқланди.

🚘 Натижада шунча автомобиль ҳайдовчиларига огоҳлантиришлар берилган бўлса, яна 2986 та автотранспорт воситалари нормадан ортиқ ҳолларни бартараф этиш учун вақтинча тўхтатилиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаларига йўналтирилган.

📌 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нодирабегим Президент мактаби ўқувчиси бўлди

Жорий йилнинг 14-май куни Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган эди.

Ташриф чоғида даволанишда бўлган Нодирабегим Қосимова Президент мактабида ўқиш истаги борлигини билдирганди.

📹Наманган шаҳридаги Президент мактабига ўқишга қабул қилинган Нодирабегимнинг илк ўқиш кунидаги қувончи ва таассуротлари ушбу видеода аксини топган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

Эртага, 5 октябрь соат 11:00да Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

🔰 Кун тартибидаги масалалар:

👉 Сайлов участкаларида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш;

👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш;

👉ОАВни аккредитациядан ўтказиш;

👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш;

👉
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сирдарё ҳамда Тошкент вилояти округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти.

📈 Шундан сўнг йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ташкил этилади.

🎥 Пресс-брифингни соат 12:45да "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ўзбекистон" телеканалларида - ўзбек тилида, "Оилавий" телеканалида - рус тилида ҳамда "Дунё бўйлаб" телеканали орқали инглиз тилида жонли томоша қилишингиз мумкин бўлади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#маҳаллавазирлиги #челленж

⚡️"Кексалар ҳафталиги"га бағишланган челленжга старт берилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 4 - 10 октябрь кунлари мамлакат миқёсида “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтиши белгиланган.

Ҳафталик доирасида махсус челленж ўтказилмоқда ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар:

1️⃣ ӯринга - ноутбук;
2️⃣ ўринга - кир ювиш машинаси;
3️⃣ ӯринга - микротўлқинли печ тақдим этилади.

Челленж шартлари қуйидагича:

📸 Бобонгиз ва/ёки бувингиз билан расмга тушинг;

🔘
#нуронийбувим ва/ёки #нуронийбобом хештегини қўйинг;

📝 “Мен бобоб (бувим) билан фахрланаман”, “Кекса авлодга ғамхўрлик кўрсатиш улуғ фазилат”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Ёши улуғларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш – шарафли бурч” мавзуларида бувингиз ва/ёки бобонгиз ҳақида қисқача матн ёзинг;

🌐 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг
Instagram ёки Facebook саҳифасини белгиланг ва ижтимоий тармоқларга жойланг.

📢 Танлов шартларига асосан ғолиб деб топилган иштирокчилар 12 октябрь куни эълон қилинади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🏥 Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси бўйича илмий лаборатория ташкил этилади

Бугун, 4 октябрда имзоланган Президент қарорида инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Жумладан:

● трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

юқори технологик трансплантация амалиётларини амалга ошириш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;

хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;

● трансплантология йўналишида малакали илмий кадрлар тайёрланишига кўмаклашиш Хирургия марказининг қўшимча вазифалари этиб белгиланган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, Хирургия марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5 октябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
2017-2021 йилларда қурилиш материаллари соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Азизбек Баҳодиров, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Ўзагросуғурта" АЖнинг 9 ойлик фаолияти натижалари таҳлили, суғурта бозори ҳолати ва ўзгаришлар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: "Ўзагросуғурта" АЖ раҳбарлари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент сайловида Cиз қайси сайлов участкасида овоз берасиз?

Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилишича, эндиликда фуқаролар уйдан чиқмаган ҳолда, сайлов участкасини «Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш» бўйича интерфаол хизматидан фойдаланган ҳолда аниқлаши мумкин.

🔹Сайлов участкасини аниқлаш

Агар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар Cизнинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилингизга тўғри келмаса, у ҳолда сиз махсус сўровномани тўлдириш орқали сайлов участкангизни ўзгартириш бўйича мурожаат юборишингиз мумкин бўлади.

🔹Сайлов участкасини ўзгартириш
_______________

📄 Батафсил
_______________

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Фанлар мажмуаси.pdf
630.4 KB
⚡️Коллеж, техникумга кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, коллеж ва техникумлар учун ҳам 3 та мажбурий ва 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон олинади.

Мажбурий фан саволларига 2,1 баллдан, мутахассислик фанларига 3,15 баллдан берилади. Максимал балл — 189.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#ССВ #статистика

📉Коронавирус: кунлик касалланиш кўрсаткичи кескин пасайди

🦠Кеча 304 кишида касаллик қайд этилди. Жами беморлар сони 176 019 нафарга етди. 290 нафар бемор тузалди (жами 171 162 нафар). 2 нафар бемор вафот этди (жами 1251 нафар).

✔️Янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 50 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 114 нафари Тошкент вилоятида, 178 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

————-

Кеча 12 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами беморлар сони — 27 349 нафар, 19 киши соғайиб, тузалганлар сони 25 688 нафарга етди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #қурилиш

📈 2016 йилда 6,8 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йил якунида 24,2 трлн сўмни ташкил этади.

🌎 2016 йилда соҳа бўйича 55 млн долларлик экспорт амалга оширилган бўлса, жорий йил якунида бу кўрсаткич 288 млн долларни ташкил этади.

💰 2016 йилда соҳага жами 360 млн долларлик инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йил якунида ушбу кўрсаткич 1 млрд 620 млн долларни ташкил этиши мўлжалланмоқда.

📍Республикамиз ҳудудларидаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди.

📂 Нуфузли «BCG» хорижий компанияси томонидан Қурилиш материаллари саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Азизбек Баҳодиров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
#Вакцинация

💉Эмлаш бўйича Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пешқадамлик қилмоқда

📌 5 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 256 888 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди, жами 21 292 009 доза вакцинадан фойдаланилди.

✔️ Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 700 231 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Сурхондарё вилояти (39 554 доза) ,
Хоразм вилояти (36 640 доза), Тошкент вилояти (30 997 доза) банд қилди.

🌀Жами эмлашлар бўйича Фарғона вилоятида (2 322 553 доза), Андижон вилоятида (2 286 707 доза), Наманган вилоятида (2 236 777 доза)ни юқори кўрсаткичларни эгаллаган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official