Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#сайлов

⚡️Сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклиф этилди

Марказий сайлов комиссиясининг котиби Худоёр Маматовга кўра, Президент сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси ва тавсифини тасдиқлаш ҳамда кўзи ожиз сайловчиларнинг сайлов бюллетенини тўлдиришда фойдаланишлари учун ҳар бир сайлов участкасини икки донадан трафаретлар билан таъминлаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, сайловолди ташвиқотга оид телекўрсатувлар имо-ишора тили ва субтитр ёзувида бериб борилмоқда, босма нашрлар Брайль алифбосида ҳам тайёрланиб етказилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сенатялпимажлис

⚡️Жазо муддатини ўтаганларга ҳам фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратилади

🔘 Бугун давом этаётган Сенатнинг 19-ялпи мажлисида “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

✔️ Мазкур қонун билан Оила кодекси ҳамда “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

‼️Эндиликда қонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратиляпти.

📝 Шунингдек, боланинг энг устувор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🏗 Бош режалар билан таъминлаш даражаси жорий йилда шаҳарлар бўйича 96 фоизга етказилади

Бу ҳақда АОКАда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
_______________

● Президент фармони билан қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ривожлантириш бўйича стратегия ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ҳамда мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланган.

● «Йўл харитаси» 5 та бўлим 62 та йўналиш, 171 та топшириқ ва вазифалардан иборат. Мазкур топшириқлардан 101 тасининг ижро муддати 2021 йилга белгиланган.

📄 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
📢 Пенсия ва нафақа олувчилар диққатига!

🔰 Маълумки, Меҳнат Кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.

‼️ Шу муносабат билан фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар маълум қилинади:

💰октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;

💳 пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.

Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳумнинг компенсация пули оиласига тўлаб берилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати видеолавҳаси

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Президент #Жаҳонбанки

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда стратегик шерикликнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон банки мамлакатимизда турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган янгиланишларга кўмакни кенгайтиришга тайёр эканлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг янги беш йиллик дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Машиналар нархи ўзгарган тақдирда, қўшимча маблағ тўлашга оид банд шартномада йўқ. “UzAuto Motors” расмий муносабати

Янгиланган Каптива автомобили учун шартнома тузиш бошлангандан сўнг, ижтимоий тармоқларда шартномадаги автомобиль нархи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида келтирилган бир банд муҳокамага қўйилди.

Келтирилишича, компания, 2019 йилдаги келишувни бузган ҳолда, яна шартномага етказиб берилган автомобиль учун нархнинг ошиши мумкинлиги тўғрисидаги бандни қайта киритган.

Компания ахборот хизмати шартномада бир томонлама нархларни ошириш ҳақида ҳеч қандай банд йўқлигини расман эълон қилди.

Шартноманинг 2.4 банди ҳозиргидек каби илгари ҳам бўлган. Ушбу бандда келтириладики, қўшимча тўлов фақатгина автомобиль комплектацияси ўзгаргандагина амалга оширилади.

2.4.1 ва 2.4.3 бандларига кўра, агар комплектация эълон қилингандан фарқ қилса, харидор тўловни қайтариш шарти билан автомобиль харидидан воз кечиши ёки уни алмаштириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек компания шартномага мувофиқ келтирилган компонентларга кўра автомобиль нархи ошмаслигини эслатиб ўтди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Барча устозларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаймиз!

Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган ёш авлод камолида Сизларнинг улкан ҳиссангизни эътироф этиб, шаънингизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Дори-Дармон” АК Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Пардаева Кумуш Мусурмоновна 1979 йил 1 октябрда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

К.Пардаева 2000-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканалида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга миллий байрам - ХХР ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Председателю Китайской Народной Республики Си Цзиньпину в связи с национальным праздником – Днем образования КНР.

#Mirziyoyev #qutlov #XXR

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ustozga_ehtirom #стипендиат

⚡️1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади...

"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари муҳтарам устоз ва мураббийларга байрам табрикларини йўлламоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Пойтахтга яна бир "Afrosiyob" тезюрар поезди келди

Яқиндагина, "Afrosiyob" электропоездининг узоқ кутилган ҳаракатланувчи таркиби Тошкентга етиб келди. Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург портидан йўлга чиққанлигини ҳақида хабар берган эдик, у ерда поезд шу йилнинг 16 сентябрида Испаниянинг Билбао портидан кемада келган эди....

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди. Бу борада ДХА ахборот хизмати хабар берди.

Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Батафсил.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар юзасидан ИИВ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 30 сентябр куни тахминан соат 23.30 ларда Учтепа тумани “Фарход” бозори рўпарасида ўтказилаётган “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Эпика русумли давлат рақами 01 У 909 ББ бўлган автомашина тўхтатилган. Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг (интернет тармоғида “Аброр блогер” номи билан танилган) ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Эпика русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ганиев (интернет тармоғида “Автоблогер Бобур Ганиев” номи билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси А.Козубаев, йўловчилари Б.Ганиев ва О.Салимовлар Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Б.Ганиевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилади. 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

“Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5239-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔘 Қарорга кўра:

🔸 2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

🔸 2022 йил 1 январдан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#ССВ #статистика

▪️Сентябрь ойида юртимизда коронавирус инфекциясидан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди

🦠Кеча 471 кишида касаллик қайд этилди. Жами беморлар сони 174 879 нафарга етди. 495 нафар бемор тузалди (жами 169 866 нафар), соғайиш кўрсаткичи 97%. 3 нафар бемор вафот этди

✔️Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 15 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 44 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 28 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 102 нафари Тошкент вилоятида, 192 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

————-

Кеча 59 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами беморлар сони — 27 276 нафар, 92 киши соғайиб, тузалганлар сони 25 550 нафарга етди. 1 нафар бемор вафот этди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, бугун Осиё Тараққиёт Банки Вице-президенти Shiksin Chen бошчилигидаги делегация аъзолари Наманган шаҳридаги "Оқова сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш ва фойдаланиш" лойиҳасининг тақдимотида иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда "O'zsuvta'minot" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Рахматуллаев, ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Синди Мальвичини ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари қатнашди.

💵 Қиймати 50 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳанинг амалга ошиши натижасида шаҳар марказий оқова тармоқларининг хизмат сифати яхшиланиб, табиий муҳитга зарар етказмаган ҳолда оқова тозалаш ишлари олиб борилишига эришилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official