Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
💉 Ўзбекистонда 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 24 август куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128 251 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

▫️1-босқич эмланганлар — 51 744 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 57 118 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 19 389 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 959 828 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

● 1-босқич эмланганлар — 9 016 316 нафар,
● 2-босқич эмланганлар — 2 902 459 нафар,
● 3-босқич эмланганлар — 1 041 053 нафарни ташкил этди.

Тўлиқ эмланган фуқаролар — 1 517 199 нафар.

⬆️ Эмлаш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида: (батафсил инфографикада).

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
● Британиянинг мобил интернет нархлари тўғрисидаги Cable.co.uk портали ҳисоботи: Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади (33 поғона ўсиш).

● Таянч станциялар — 37 484 та. Мобил алоқа фойдаланувчилари — 27,5 миллион, мобил интернет фойдаланувчилар — 21,7 миллион.

● Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 257 турдаги электрон хизмат кўрсатилмоқда. Шу йил биринчи ярмида портал хизматлари натижасида аҳолининг 18 млрд. сўмдан ортиқ маблағи иқтисод қилинди.

● Давлат органларининг 120 дан ортиқ ахборот тизими ўртасида ойига ўртача 100 млн. дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилмоқда. Натижада қоғоз харажатлари учун ойига 7 млрд. сўм, йилига 84 млрд. сўм тежалмоқда.

Дастурий маҳсулотлар ва кўрсатилган IT-хизматлар — 2021 йил ярмида 650 млрд. сўм. Экспорт қилинган дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар — 17,5 млн. АҚШ доллари.

〰️〰️〰️
АОКАда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️«Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

📌 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

📌
2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;

📌
умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент сайловини ўтказишда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Йўриқнома тасдиқланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиями ахборот хизмати маълум қилди. Йўриқномага мувофиқ:

Сайлов округлари ва участкаларида, овоз бериш хоналарида сайлов комиссияси аъзолари, сайловчилар, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари: ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометр; ҳимоя ниқоби; бир марталик тиббий қўлқоп (сайлов комиссияси аъзолари учун); антисептик суюқлик (санитайзер) каби ҳимоя ва профилактика воситаларидан фойдаланишлари талаб этилади.

Сайлов жараёни иштирокчилари ҳимоя ниқобидан фойдаланиши; қўл бериб саломлашиш ёки тўғридан-тўғри контактга киришишнинг бошқа шаклларидан сақланиши; ижтимоий масофага риоя қилиши лозим. Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5–2 метр оралиқ масофани белгиловчи ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар бўлиши лозим.

Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга бириктирилган тиббиёт ходими сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчайди, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилади ва ҳимоя ниқобида бўлишини назорат қилади, заруратига кўра ҳимоя ниқоби беради.

Участка сайлов комиссиялари аъзолари иш фаолиятини амалга оширишида шахсий ҳимоя воситалари (ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар)дан фойдаланишлари шарт.

Сайлов куни овоз бериш бошланишидан камида олти соат олдин барча участка сайлов комиссияларининг овоз бериш бинолари ва хоналари дезинфекция қилинади.

Сайлов участкаси «қизил» ёки «сариқ» ҳудудга тўғри келган тақдирда комиссия аъзолари иш фаолияти давомида мажбурий фойдаланиши учун ҳимоя воситалари билан таъминланади. Унга кўра, тааллуқлилиги бўйича: махсус комбинезон, халат; нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун — тиббий ниқоб; кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун — юз учун пластмассали ниқоб; қўлларни ҳимоя қилиш учун — тиббий қўлқоп; қўл ва юз терисини дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар, таркибида хлор ва спирт бўлган маҳсулотлар.

Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди. Бунда, тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида ёш тадқиқотчилар томонидан аэростат билан стратосферага учирилган Ўзбекистон байроғи Ердан 46 минг метр баландликка кўтарилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📍12 422 та ҳолатда 2 178,2 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Бугун АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан маълумот берилди:

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
🇺🇿Ўзбекистонлик спортчи Ислом Асланов Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президентдан ташаккурнома олган тадбиркор янги корхонани ишга туширди

Тарихий воқеа сифатида баҳоланаётган Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти арафасида 35 нафар тўқимачилик саноати вакилларига Президент номидан ташаккурномалар тақдим этилди.

🔷 Бу эътиборга жавобан бугун Фарғона вилоятида "Fergana Global Textile" корхонаси раҳбарияти яна бир янги лойиҳани ишга туширди. Корхона Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совға бўлди.

🔰 Global Textile Group
— Тошкент ва Фарғонада жойлашган фабрикалари, тўқиш ва бўяш устахоналари, пахта тозалаш заводи, шунингдек томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ўз пахта далаларига эга бўлган — энг йирик компаниялардан бири.

▶️ Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаҳрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда жорий йилнинг январ-июл ойларида инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

👉 Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда “Синглимнинг жасади
10 кундан бери сувда ётибди” – Хоразмда фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлади” сарлавҳаси остида эълон қилинган эди.

✍️Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилоят ФВВ матбуот хизмати расмий муносабат берди.

Унга кўра, фуқаронинг сувга чўкканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган вақтдан бошлаб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан “Тошсоқа” чап қирғоқ каналида сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Канал оқими бўйлаб, Тупроққалъа, Хазорасп, Боғот, Хонқа туманлари, Урганч шаҳар ва тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимларидан масъул ходимлар қидирув ишларига сафарбар этилган.

Шунингдек, қидирув-қутқарув жараёнига барча алоқадор хизматлар ҳам жалб қилинган бўлиб, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмоқда.

Фотиҳаси бузилгани учун ўз жонига қасд қилган қизнинг жасади ҳамон қидирилмоқда.

Батафсил...

Каналга уланиш: 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Руминия, Польша, Тожикистон, Швейцария ва Германиянинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси бошлангани билан самимий табриклаб, мамлакатимиз билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты вновь назначенных в нашу страну послов Румынии, Польши, Таджикистана, Швейцария и Германии.
Глава нашего государства искренне поздравил их с началом дипломатической деятельности в Узбекистане и пожелал больших успехов в их ответственной и почетной миссии по укреплению дружбы и многопланового сотрудничества с нашей страной.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #Ruminiya #Polsha #Tojikiston #Shveysariya #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдулазиз Камилов Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли бажариш муҳимлиги бўйича умумий фикр билдирилди.

Минтақавий масалаларга, жумладан, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади. Бу мамлакатда зиддиятларнинг кучайишининг олдини олиш ва миллий келишувга эришиш учун ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Округ сайлов комиссияларининг қарорларига асосан Республика бўйича 10760 та сайлов участкаси тузилди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди.

Сайлов участкалари жойлашуви бўйича:

▫️7346 таси — таълим муассасаларида;
▫️573 таси — маҳаллалар биноларида;
▫️452 таси — тиббиёт муассасаларида;
▫️322 таси — маданият ва спорт марказларида;
▫️206 таси — ишлаб чиқариш корхоналарида;
▫️93 таси — давлат хизматлари агентлиги биноларида;
▫️33 таси — санаторийларда;
▫️16 таси — савдо марказларида;
▫️145 таси — ҳарбий қисмларда;
▫️20 таси озодликдан маҳрум этиш ва қамоқда сақлаш жойларида;
▫️414 таси — бошқа турдаги корхона, ташкилот ва муассасалар биноларида.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official