Расмий хабарлар I Официальные новости
30.1K subscribers
28K photos
5.98K videos
52 files
26.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Меҳрибонлик муассасаларида болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари АОКАда Миллий гвардия мутасаддилари иштирокида Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидан. Расмий хабарлар…
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан қандай ишларни амалга оширади?

Идора ва ташкилотлар олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?

▫️Халқ таълими вазирлиги
▫️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
▫️Сенат
▫️Касаба уюшмалари федерацияси
▫️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
▫️Бош прокуратура
▫️Молия вазирлиги

〰️〰️〰️
АОКАда Миллий гвардия мутасаддилари иштирокида Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Юридик шахслар учун UZEX онлайн платформаси орқали 4 хонали рақамлар ким ошди савдоси бошланди.

🖌Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси ахборот хизмати хабар берди.
📈Асосий мақсад онлай ким ошди савдоси орқали 4 хонали қисқа рақамларга эгалик қилиш имкониятини кенгайтиришдир.

🔊Куни кеча "ААА" ва "UZB" ҳарфли автомобиль рақамлари ҳам аукцион орқали сотиб олиш мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

——————————————————————
На онлайн платформе UZEX стартовал аукцион продаж 4 (значных) номеров для юридических лиц.

🖌Об этом сообщила информационная служба АО «Узбекская республиканская товарно-сырьевая биржа».
📈Главной целью является расширение доступа к коротким справочным (4-значным) номерам посредством их продаж в режиме онлайн.

🔊Вчера сообщалось, что буквы "ААА" и "UZB" для автомобильных номеров также доступны для покупки на онлайн аукционе.


РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми 55 минг тоннага етказилади

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари Аброр Боев электротехника тармоғи корхоналарининг Республикада эришган кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

📈 Қайд этилишича, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 7,1 трлн сўмни ташкил этди (республика саноатида бу соҳа улуши – 4,1 фоиз). 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 133 фоиз ўсишга эришилганлигини кўрсатади.

📊Таҳлиллар ўтган давр ичида электротехника саноати корхоналари Республика саноатида энг юқори ўсиш суръатларини қайд этганини кўрсатди.

🔘 Жорий йилнинг ўтган даврида соҳа корхоналари томонидан
25 минг тоннага яқин (24,8 минг тонна) мис хомашёси чуқур қайта ишланган. Жорий йил якунига бориб эса ишлаб чиқариш ҳажми 16,7 трлн сўмга (2020 йилга нисбатан 122 фоизга) ошириш белгиланган.

✔️Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини 55 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
〰️〰️〰️〰️

💰Инвестиция дастури доирасида биринчи ярим йилликда 81,0 млн доллар, режага нисбатан - 2,3 баробар инвестициялар, шундан 52 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, режага нисбатан 4 баробарни ташкил этди.

⚙️Лойиҳалар доирасида вентилятор, электрон тарозилар, электр чойнаклар, саноат музлатгичлари, транcформатор шитлари, электр двигателлари, аккумулятор ва бошқа шу каби маҳсулотлар ўзлаштирилиб, 1,0 трлн. сўмлик қўшимача ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

🔹Жорий йилнинг якунига қадар 143 млн доллар инвестициялар, шундан 55 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади.

💼Шунингдек, 45 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва 3 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар 18 та лойиҳа фойдаланишга топширилди.
〰️〰️〰️〰️

🚧 Жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллик якунлари билан маҳсулотлар экспорти 237 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2 баробарга ошган.

💰Жорий йил якунига маҳсулотлар экспортини 500,0 млн долларга етказиш мақсад қилиб олинган.

🌐 Ҳозирги пайтда соҳада янги инвестиция лойиҳалари ва истиқболли йўналишлар устида иш олиб борилмоқда. Бу эса “Электроника ва автоматика”, “Яшил” энергетика” ва шунга ўхшаш бир қатор йўналишларни ўз ичига олади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилган Штабга келиб тушган муражаатларнинг 78 фоиздан ортиғи ҳал этилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

✍️ Президентимизнинг тадбиркорлар билан бўлажак “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штабга 14643та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси 16та соҳага бўлинган.

📎 Тадбиркорларимизни қизиқтирган топ-5та масала:

👉 Бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар бўйича – 6 304 та мурожаат;

👉 Ер ажратиш масалалари бўйича – 2 701 та;

👉Бизнесни бошлаш бўйича ғоялар – 556 та;

👉 Хусусий мулкни ҳимоя қилиш бўйича – 473 та;

👉 Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси бўйича – 419 та

🔰 Шунингдек, белгиланган категорияларга тушмайдиган 2 412 та мурожаат келиб тушган.

🔗 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Зайниддин Низомходжаев, Марказий сайлов комиссияси раиси:

Сайлов кодексида сайловчилар рўйхатига ўзгартиришлар киритишни тўхтатиш муддати ўзгартирилиб, бу сайловга беш кун қолганда бўлиши белгиланди.

Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади”.

Марказий сайлов комиссияси

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📨 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича келиб тушган мурожаатлар таҳлили (10 август ҳолатига кўра)

〰️〰️〰️〰️

Статистика обращений, поступивших в Штаб по сбору и анализу обращений предпринимателей в рамках подготовки к предстоящему открытому диалогу Президента Республики Узбекистан с предпринимателями (по состоянию на 10 августа)

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📊 Тадбиркорлар, улар томонидан юборилган мурожаатлар ҳамда ҳал этилган масалалар сони ҳудудлар кесимида (10 август ҳолатига кўра)

〰️〰️〰️〰️

Количество предпринимателей, направленных ими обращений и решенных вопросов в разрезе регионов (по состоянию на 10 августа)

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўлами янада кенгайтирилади

Бу борада Президент фармони қабул қилинди. Асосий ўзгаришлар:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

📌 амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:

📎 болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
📎 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
📎 нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
📎 фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:

📌 болалар нафақаси оиланинг:

💵 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 250 000 сўм (+56 000 сўм);
💵 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 325 000 сўм (+131 000 сўм);
💵 иккинчи фарзанди учун қўшимча — 150 000 сўм (+186 000 сўм);
💵 учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун — 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
💵 моддий ёрдамнинг миқдори — 380 000 сўм.

〰️〰️〰️
📢 2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

🔎 Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб, Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Тошкентда «Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш» мавзусида бутунжаҳон конференцияси ўтказилади

2021 йилнинг 12-13 август кунлари Тошкент шаҳрида «Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш» мавзусида ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади.

Ушбу халқаро анжуманни ташкил этиш таклифи Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган эди. Анжуманда 30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 500 нафардан зиёд вакил қатнашиш истагини билдирди.

Конференция гибрид шаклда, яъни офлайн ва онлайн тарзда ўтказилади. Нуфузли форумнинг очилишида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича элчиси Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТ Бош котиби Хельга Мария Шмидт ва бошқа халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари сўзга чиқиши кутилмоқда. Маърузалар ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида тақдим этилади.

Анжуман доирасида СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган ҳозирги шароитда навқирон авлоднинг ўз мамлакатлари ривожланишидаги иштироки, ёшларнинг сифатли таълим олиш ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари, йигит-қизларнинг ўз ҳаёт тарзига таъсир ўтказадиган қарорларни қабул қилишда қатнашиши каби масалалар атрофлича кўриб чиқилади.

Конференцияда иштирокчилар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун мавжуд халқаро механизмларни такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Бунда барча ёшлар ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис, ҳеч қандай камситишларсиз фойдаланишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Конференция якунида Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш бўйича декларация қабул қилиш режалаштирилган.

https://t.me/aoka_uz
Расмий хабарлар I Официальные новости
💉 Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 августдан бошлаб мамлакатимизда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат…
⚡️Бугундан бошлаб Ўзбекистон аҳолисини ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учини дозалари билан эмлаш яна қайта йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг Vaksinauz саҳифасида маълум қилинди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Ҳурматли журналистлар ва жамоатчилик вакиллари!

Сизни Президентнинг тадбиркорлар билан бўлажак «Очиқ мулоқоти»га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорлар таклифлари ва мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ташкил этилаётган пресс-брифингга таклиф этамиз.

🎤 Спикер: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов.

● Сана: 12 август
● Вақти: соат 10:00
● Тадбир ўтказилиш жойи: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биноси (И.Каримов кўчаси, 1 уй).

〰️〰️〰️
📢 Уважаемые журналисты и представители общественности!

Приглашаем вас на пресс-брифинг касательно работы, проводимой по сбору и анализу предложений и обращений предпринимателей в рамках подготовки к предстоящему «Открытому диалогу» Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.

🎤 Спикер:
Первый заместитель министра инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан Азиз Воитов.

● Дата: 12 августа
● Время: 10:00
● Место проведения: здание Министерства инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан (ул. И.Каримова, 1).

https://t.me/aoka_uz
Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
“Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви тармоғи тортиш лойиҳасини “Обод қишлоқ” дастури билан уйғунлаштириш, давлат-хусусий шерикчиликни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Хизматлар соҳасида иш ўринлари ташкил этиш бўйича Тошкент тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш юзасидан топшириқ берилди.

Состоялась презентация проектов по улучшению питьевого водоснабжения в Сурхандарье и созданию новых рабочих мест в сфере услуг в городе Ташкенте.
Отмечена важность реализовать проект прокладки водопроводных сетей из Тупалангского водохранилища в увязке с программой "Обод кишлок", внедрить механизмы государственно-частного партнерства в сферу водоснабжения.
Дано поручение внедрить ташкентский опыт создания рабочих мест в сфере услуг и в других регионах.

#Mirziyoyev #taqdimot #suvtaminoti #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter