Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Xabar.uz сайтида «Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълум қилишича, мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️

2020 йил июль ойида 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганман. Шуни қисқартирсам бўладими?

Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

📌Асос - Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддаси
〰️〰️〰️〰️

Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми? Агар мумкин бўлса бу қандай амалга оширилади?

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
〰️〰️〰️〰️

Юртимизда карантин эълон қилиниши билан баъзи дорихоналарда дори воситаларининг нархи сезиларли даражада ошиб кетди. Уларга нисбатан таъсир чоралари мавжудми?

Дорихоналарда нархларнинг кескин ошиб кетишида белгиланган қоидаларнинг бузилиши аниқланганида ушбу ҳолат савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, дея баҳоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Вафот этган яқин қариндошимнинг банкдаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олишим мумкинми?

Мижоз тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан 5 иш куни ичида тақдим этилади.

Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида 3 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
〰️〰️〰️〰️

Газ таминоти ташкилотидан келишди ва газ ҳисоблагич ўрнатишини айтиб газ ҳисоблагични ечиб кетишда. Орадан 3 кун ўтиб кейин ўрнатиб кетишди. Бу ҳолат қонунийми?

Табиий газ ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш ваколатли орган вакиллари томонидан бевосита истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

Бунда ечиб олинган прибор ўрнига текширилган бошқа прибор газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатиб берилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Қандай ҳолларда абитуриентларни тест жараёнидан четлатиш мумкин?

Мен Россия Федерациясида ҳайдовчилик курсига ўқиб, гувоҳнома олганман. Ушбу гувоҳномам билан Ўзбекистон ҳудудида машинамни бошқаришим мумкинми?

Яқинда меҳнат таътилига чиқдим. Ҳали таътил муддати тугамасидан раҳбарим ишга чиқишимни айтмоқда. Мен рози бўлмасам ҳам мени таътилдан чақириб олишлари мумкинми?

ЙПХ ходими мени тўхтатганда автомобилим салонидан тушишимни талаб қилишга ҳақлими?

Мен ишлаётган ташкилотга 2017 йилда лаборант вазифасига ишга қабул қилинганман. 2021 йилнинг май ойида розилилигимсиз хонадон ҳамшираси вазифасига ўтказишибди. Янги ишим мутахассислигимга тўғри келмайди, иш ҳаққи ҳам кам. Менинг розилигимсиз мени бошқа ишга ўтказишлари мумкинми?
〰️〰️〰️〰️

👉АОКАда ўтказилган брифингда берилган жавоблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

Расмий хабарлар | Медиабанк
Марказий банк ахборот хизмати миллий валютадаги банк кредитлари ва депозитлар фоиз ставкалари ҳақида инфографика тақдим қилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Коронавирус инфекциясининг кўпайиб бораётганлиги билан боғлиқ вазият

📌 18 ёшдан катталарнинг мажбурий эмланиш қарорига изоҳ

📌 Эмлаш жараёнларига оид сўнгги маълумотлар

〰️〰️〰️〰️
Ушбу долзарб масалалар юзасидан АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов батафсил изоҳ берди


Расмий хабарлар | Медиабанк
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш жараёнларини Грузиядаги билан таққослаш қанчалик тўғри?

«Ular» лойиҳасининг навбатдаги сонида
иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров Грузияда электр энергияси етказиб бериш борасидаги амалиёт ҳақида тўхталиб, уни мамлакатимиздаги айни йўналишдаги ҳолат билан таққослаган.

Унинг қайд этишича, Грузияда свет бепул бўлган, лекин светнинг ўзи бўлмаган. «Бизда реформалар нега бўлмаяпти десангиз бизда аввал „текин“ эди, лекин бўлмаган. Ҳозир свет қиммат, лекин барибир йўқ. Грузия реформасидан фарқимиз шу».

Компания ахборот хизмати таъкидлашича, қишнинг совуқ кунлари газ танқислиги сабаб иситиш мосламалари, ёҳуд ёзнинг жазирамаси, аномал иссиқ кунларида электр энергияси сарфи юқори бўлган совитиш ускуналаридан фойдаланиш тизимда ишлаб чиқаришга нисбатан истеъмол юкламасини келтириб чиқаради, ва натижада маълум муддат узилишлар кузатилади. Бироқ бу, муаллиф таъкидлаганидек, Ўзбекистонда электр энергияси йўқ, дегани эмас.

Шу ўринда иқтисодчи томонидан меҳмонда бўлган давлати ҳамда мамлакатимиз ўртасидаги электр энергияси ишлаб чиқаришдан то уни етказиб беришгача бўлган босқичлар атрофлича таҳлил қилинмагани, яъни бунга таъсир этувчи турли омиллар, масалан Грузияда электр энергиясининг 75 фоизи асосан табиий ресурслардан, бир неча фоиз арзон ва экологик тоза гидростанцияларда ишлаб чиқарилиши, мамлакатимизда эса бу борадаги имконият умумий электр энергияси ишлаб чиқаришининг 10 фоизини ташкил этиши ҳисобга олинмагани таассуф уйғотади, дейилади хабарда.

Батафсил

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
«Вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш учун инновацион сопол ва чарм идишлар тайёрлаш» мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилинади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш, бу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ва амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш учун инновацион сопол ва чарм идишлар тайёрлаш» мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилинди.

💰Ғолиб лойиҳа учун вазирлик 2 йил давомида 1,5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағларни тақдим этади. Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги шарт.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маҳаллий оммавий ахборот воситалари, медиа маконининг вакиллари ва блогерлар билан пресс-нонушта ташкил этилди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, тадбир доирасида “FURSAT” давлат медиа-лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, Ёшлар ишлари Агентлиги директори А.Саъдуллаев ҳамда ИТСВ томонидан лойиҳа координаторлари тақдим этдилар.

“FURSAT” лойиҳасининг миссияси – ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва улар бандлигини оширишга қаратилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ)ни яратиш ва фаолиятини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш эканлиги таъкидланди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги жами 95 та насос станциясини модернизация қилиш борадаги ишлар белгиланди. Бу орқали 40 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш, 315 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш мақсад қилинган.
Ускуналар хариди бўйича тендерларни якунлаб, қурилишни бошлаш юзасидан топшириқ берилди.

Состоялось совещание по вопросам модернизации ирригационной инфраструктуры.
Определены меры по обновлению 95 насосных станций в Сурхандарье, Кашкадарьей, Самаркандской, Навоийской и Бухарской областях. Этим ожидается возвращение в оборот 40 тысяч гектаров, улучшение водоснабжения 315 тысяч гектаров земель.
Даны поручения по проведению тендеров на закупку оборудования и началу строительства.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #irrigatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.

📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

📨 Сиз жорий йил 20 -31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаш имкониятига эгасиз.

🏢 Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;

☎️ Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари;

🌐 Интернет тармоқлари орқали:
Telegram: https://t.me/uzchamber
ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz етказиш мумкин.

🔘Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига! ▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда. 📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар…
📢Вниманию предпринимателей и бизнесменов!

🔘В ближайшие дни планируется проведение открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями по вопросам поддержки предпринимателей.

🖇 В ходе открытого диалога будут обсуждаться актуальные проблемы предпринимателей, пути их решения, предложения и инициативы
по дальнейшему улучшению бизнес-среды в республике
.

📨 С 20 по 31 июля текущего года вы имеете возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан с вопросами, связанными с вашей деятельностью, идеями и предложениями по расширению и развитию вашего бизнеса.

🏢Свои обращения можно направить через приемные по рассмотрению обращений предпринимателей;

☎️по телефонным номерам «Call-центра» Штаба 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06;

🌐по Интернет каналам:

Telegram:
t.me/uzchamber или @taklif_bot Telegram-бот;
Веб-сайт: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz;

🔹Адрес: город Ташкент, улица А. Темура, 4. Индекс: 100047.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Коронавирус пандемияси даврида тўйхоналар фаолияти юзасидан яна бир ўзгариш киритилди

Хабарингиз бор, яқинда тегишли соҳага масъул ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

Шунингдек, яна бир киритилган ўзгаришга кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар(ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз,
бундан аввал 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi