Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
💰 Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо айланмаси динамикаси

📊 Президентимиз ташаббуси билан Марказий Осиё минтақаси бўйича амалга оширилган ишлар

✍️ Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни изчил давом эттириш чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган йўналишлар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар миллий маркази AKISда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАОнинг «Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва мониторинг қилишда миллий салоҳиятни кучайтириш» қўшма лойиҳасининг якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида «2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси» ҳамда «Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги дастурлари»ни амалга оширишга фермерлар ва деҳқонларни жалб қилиш, шунингдек БРМга эришишда хусусий компанияларнинг ҳиссаси муҳокама қилинди.

👉🏻Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
2 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Давлат хизматлари агентлиги директори ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: "Агробанк"да очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: "Агробанк" АТБ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Асаджон Ходжаев хоразмлик блогерлар билан учрашди

👉 Батафсил

https://t.me/aoka_uz
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолага муносабат билдирди

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р. Қулдашева жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент “Мурувват” эркаклар интернат уйи фаолияти ҳақида салбий фикрлар билан, муассаса беморларга яхши муносабатда эмаслигини ва бу каби лоқайдликка чора кўрилишини истаб, шунингдек муассаса тиббиёт бўлими директори ўринбосари А.Ортиқов устидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ариза билан мурожаат қилган.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, ариза келиб тушган куннинг ўзидаёқ фуқаро Р.Қулдашева агентлик директорининг биринчи ўринбосари Б.Каримов, бўлим бошлиғи А.Эрматова ва бош мутахассис Д.Хаитова томонидан қабул қилинди ва унинг муаммолари тингланди.

Шундан сўнг Агентлик директорининг 2021 йил 25 июндаги13 х/с-сонли буйруғига асосан ишчи гуруҳ тузилиб Тошкент “Мурувват” эркаклар интернат уйига жўнатилди. “Мурувват” эркаклар интернат уйидаги иш ҳолатини ва у ерда ногиронлиги бўлган шахслар учун кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.

Ишчи гуруҳ ўрганиш давомида муассасада кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини етарлича ташкил этилмаган деб ҳисоблади ва муассасанинг 5 нафар ходимига муассаса раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги 162-сонли буйруғи билан “хайфсан” жазоси қўлланилди, директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари А.Oртиқов ва терапевт Д.Абдуллаева билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Агентликнинг 2021 йил 30 июндаги 05-01-13/300-сонли хати билан Р. Қулдашевага тегишли маълумотлар юборилди.

Агентлик тизимидаги барча тиббий-ижтимоий муассасаларда давлат таъминотига олинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қиланади, бу сингари хунук воқеаларга аёвсиз ва сўзсиз чора кўрилади, дейилади хабарда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кеча юртимизда коронавирусдан касалланганлар яна қарийб 500 тага кўпайди

2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111648 (+495) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 108 009 (+313) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилди.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Давлат хизматлари агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

▫️Анжуман давомида Давлат хизматлари агентлиги томонидан:

✔️кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар,

✔️"Қарши тажрибаси" борасида эришилган натижалар

✔️давлат хизматлари соҳасидаги инновациялар

✔️кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ўз вақтидалиги борасида маълумот берилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш бўйича Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида инфографика тақдим қилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🎤Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар мавзусидаги матбуот анжуманидан савол-жавоблар:

1 йил давомида ДХА га қанча маблағ тушади, қанчаси хизматларни ривожлантириш, қанчаси давлат бюджетга йўналтирилади? 👉 Жавоб

Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатларни олий ўқув юртларининг сиртқи йўналишига топшириш қай шаклда ташкил этилган? 👉 Жавоб

Давлат хизматларининг нархи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳам ўзига тўқ оила учун ҳам бир хил. Бу бўйича бирор енгилликлар борми? 👉 Жавоб

Давлат хизматлари агентлигининг бошқа ташкилотлар билан интеграцияси қандай кечмоқда? 👉 Жавоб

Давлат хизматлари марказлари ходимлари айби билан фарзандимни боғча навбати орқага сурилиб кетди, адашиб бошқа боғча навбатига қўйган. Айрим ҳолатларда мана шундай хизматларни кўрсатиш сифати паст. Бу масалага қандай муносабат билдириб ўтасиз? 👉 Жавоб

Расмий хабарлар | Медиабанк
"Агробанк"да “Картомат” қурилмаси орқали 3 дақиқада Visa ҳамда Humo пластик карталарини муомалага чиқариш мумкин

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида "Агробанк" АТБ мутасаддилари маълум қилди.

✔️Маълум қилинишича, банк мижозлари “револьвер” кредит туридан фойдаланилганда бир марта кредит ҳужжатлари тақдим этиб, йил давомида кредитдан фойланиши мумкин.

🔹Жисмоний шахслар учун “Агро экспресс” миллий валютадаги пул ўтказмалари хизмати жорий этилди. Ушбу хизмат тури орқали ҳудудлараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилди.

🔹Шу билан бирга, аҳоли ва мижозларга қулайлик ҳамда замонавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида “Картомат” қурилмаси жойлаштирилди. Бу қурилма орқали дам олиш кунларисиз ва куннинг исталган вақтида банк ходими иштирокисиз Visa ҳамда Humo пластик карталарини 3 дақиқа ичида муомалага чиқариш имконияти яратилди.

🔹Бундан ташқари, "Agrobankmobile" иловаси орқали "ТТТ" (Тезкор тўлов тизими) хизмати йўлга қўйилган бўлиб ушбу хизмат орқали юридик шахслар куннинг исталган пайтида
24/7 режимида тўлов топшириқномаларини амалга ошириш имконияти ҳамда Visa халқаро пластик карталарига янги парол ўрнатиш ва CVV кодларини смс орқали олиш имконияти яратилди.

🔹Аҳоли ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил май-июн ойларида банк томонидан жойлаштирилган банкоматлар қайта дислокация қилиниб, ушбу жараёнда 342 дона банкоматлар қўшимча 24/7 шахобчаларига ўрнатилди ва ушбу шахобчалар сони 508 донага етказилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦Маблағларингизни банкларда омонатга қўйинг.

▫️
Бунинг натижасида маблағингиз:

🔐хавфсиз сақланади;

💰даромад келтиради;

📉инфляция таъсиридан ҳимояланади
.

Марказий банк ахборот хизмати

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"E-AUKSION" платформасида сотилаётган "Ўзпахтасаноат" АЖга тегишли мулклар

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, e-auksion.uz сайтида "Ўзпахтасаноат" АЖга қаршли 120 дан ортиқ мулклар сотилмоқда.

🔹"TEXNOTEKS" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 91,3% улуши (кўриш)
🔹"Фарғона тола базаси" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 70% улуши (кўриш)
🔹"Samarqand-Tola" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 65% улуши (кўриш)
🔹"Андижон тола терминали" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 51% улуши (кўриш)
🔹"Навоий тола" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 56,7% улуши (кўриш)

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official